Саҳобалар энциклопедияси
Бугунги кунда миллий ўзликни англаш ва диний қадриятларнинг аҳамияти нечоғлиқ улуғ эканини кенг оммага етказишликка ҳаракат қилинмоқда. Ижтимоий-гуманитар фан вакиллари цивилизациянинг тараққиёти тенденцияларини барқарорлигини таъминлашда айниқса маънавий-маданий ва ахлоқий муаммоларни ҳал этишда миллий ўзликни англаш ва диний қадриятларнинг тутган ўринини юқори баҳоламоқдалар. Шу нуқтаи-назардан қараганда мамлакатимизда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзига хос характерга эга. Дарҳақиқат аввалари ҳам диний мавзуларни имкод қадар ёритиларди. Юртимизда бу каби мавзуларни илмий ёритишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шуларни инобатга олиб биз ҳам халқимизга диний бағрикенглик, ислом тарихи саҳобалар тарихларини ўрганишларида содда, тушунарли, оммабоп лафзлар билан етказишни маъқул кўрдик. Бир неча йиллик изланишимиз бугун рўёобга чиқиб “Расулуллоҳнинг қирқ юлдузи” номи билан қирқта қирқтадан саҳобалар ҳаётидан лавҳаларни ёрит боришни ирода қилдик. Мақсадимиз тафаккури теран диндош азизларимизни ўқиб ўрганиб саҳобаларни ватан учун қандай фидоий инсон эканликлари, исломни муқаддас ва муҳаққақ дин билиб нечоғлиқ риёзатлар чекканликлари, берган аҳдларига вафдорликлари, муқаддас ватан туғи ёнида ҳиёнаткор эмасликлари ва юксак ҳизматларини чин юракдан хис қилиб, ўзларига гўзал насиҳатлар олиб, ғайрату шижоатлари янада ортиб гўзал ва бетакрор юртимиз ҳамда халқимиз олдида намуна бўлишлари билан ифтиҳор туйғусини туямиз.
Сайтимизнинг бу бўлими Адҳамжон Мирзачаевнинг "Саҳобалар ҳаётидан лавҳалар" китоби асосида тайёрланади