close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳафса бинт Умар

 

 

 

Ҳафса бинт Умар ибн Хаттоб (р.а.). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг аёлларидан бири, «мўминларнинг онаси» деган рутба соҳибаси.
Ибн Саъд (р.а.) ривоят қилган хабарда Умар (р.а.) шундай дедилар: «Ҳафса Пайғамбаримиз юборилишларидан беш йил олдин, Қурайш Байтни қураётган пайтда туғилган».
Ҳафса (р.а.) улуғ саҳобий, иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб (р.а.)нинг қизидир.
Онаси Зайнаб бинт Мазъун ибн Ҳабиб. Машҳур саҳобий Усмон ибн Мазъун (р.а.)га сингил бўлади.
Ҳафса (р.а.) кўп нафл рўза тутиши билан алоҳида ажралиб турган. Шунингдек, кечалари нафл намозини кўп ўқигани, Қуръони каримни тўлиқ ёдлагани ва тафсирни яхши билгани ҳам машҳурдир. У ёзиш ва ўқиш билан бирга фиқҳ, балоғат ва фасоҳатда тенги йўқ аёл бўлган.
Отасига ўхшаб Ҳафса (р.а.) ҳам табиатан қаттиққўл эди. Оиша (р.а.) уни шундай тавсифлайдилар: «Ҳафса том маънода отасининг қизидир. Мустаҳкам иродаси бор. Бир сўзли ва қатъиятлидир».
Мадинага биринчи турмуш ўртоғи Ҳунайс ибн Ҳузофа Саҳмий билан бирга ҳижрат қилган. У Бадр жангида жароҳатланиб вафот этганидан сўнг Пайғамбар (алайҳис-салом) уни ўз никоҳларига олгаилар.
Баъзи манбаларда Расулуллоҳнинг амрларига қаршилик қилиб қўйгани сабабли уни талоқ қилганлари келтирилади. Отаси Умар (р.а.) буни эшитиб: «Бу кундан бошлаб Худо ва Пайғамбар олдида менинг қадрим йўқолди», деб бошига тупроқ сочиб йиғлайди. Шу пайт Жаброил (а.с.) келиб Расулуллоҳ (алайҳис-салом)ни бундан қайтариб: «Бу эса кундузи рўза тутар, кечаси намоз ўқир, у сенинг жаннатдаги жуфтларингдандир», дейдилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни авф этиб, яна никоҳларига оладилар.
Ҳафса (р.а.)нинг отаси халифа Умар (р.а.) даврларида мавқеси жуда юқори бўлган, Умар (р.а.) у билан ҳар соҳада маслаҳатлашиб, баҳамжиҳат иш кўрар эди. Жумладан, аёлларга хос масалаларда ҳам айнан қизидан маслаҳат олиб, тавсиялари асосида қарорлар қабул қилар эдилар. Саҳобийлар ҳам Умар (р.а.)дан ботиниб сўрай олмаган масалаларни Ҳафса (р.а.) орқали сўратганлар. Абу Бакр (р.а.) даврида ҳазрати Умар (р.а.) таклифлари билан Зайд ибн Собит томонидан кийик терисидан ишланган саҳифаларгаёзилиб, аввалига Абу Бакр (р.а.)нингуйларида, сўнгра Умар (р.а.)нинг уйларида сақланган Қуръони карим, Умар (р.а.) вафотларидан кейин янги халифа сайлангунига қадар Ҳафса (р.а.)нинг уйида сақланган. Халифа Усмон (р.а.) ушбу саҳифаларни нусха кўчириш учунгина Ҳафса (р.а.)дан олганлар ҳамда нусха олинганидан сўнг қайтариб берганлар.МазкурмусҳафҲафса(р.а.)нингуйидаумрининг охирига қадар турган.
Ҳафса (р.а.)дан 60 та ҳадис ривоят қилинган. Бу борада у Оиша (р.а.), Умму Салама (р.а.) ва Маймуна (р.а.)дан кейин тўртинчи ўринда туради.
Ҳафса (р.а.) 60 ёшида, 45/665 йил шаъбон ойида Муовия (р.а.) халифалиги даврида вафот этган. Жанозасини Мадина амири Марвон ибн Ҳакам ўқиган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган.

"101 улуғ саҳобий" китобидан

 

 

 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase