Бурайда ибн Ҳасиб розияллоҳу анҳу
- Бўлим: Саҳобалар энциклопедияси
- Пайшанба, Июл 28 2022
- 230 марта кўрилди
Бурайда ибн Ҳусайб р.а. Расулуллоҳ (с.а.в) билан учрашганларида ўз ҳоҳишлари билан имон келтирган ва Пайғамбаримиз (с.а.в)ни ўлдириш мақсадида бориб, Ул зоти шарифнинг нурлари билан шарафланган зотдирлар. У Аслам қабиласининг Саҳм уруғига мансуб бўлиб, Абу Саҳл ва Абу Ҳусайб кунялари билан танилганлар.
Бурайда ибн Ҳасиб р.а. асҳоби киромнинг буюкларидан бўлиб, Хуросон тарафларда вафот этган энг сўнгги саҳобадирлар. Исми Бурайда ибн Аслам. Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга Абу Бакр Сиддиқ р.а. ва уларнинг озод қуллари Амир ибн Фуҳайро Мадинаи мунавварага томон кетардилар. Бу пайтда Макка мушриклари уларни қўлга тушириш ҳаракатига тушгандилар. Ҳамма жойни излар, қўлга олганга катта мукофотлар ваъда қилардилар. Маккадан Мадинага томон кетадиган йўлда яшовчи қабилаларнинг бари шу иш учун сафарбар қилинган эдилар. Бурайда ибн Аслам ҳам ўз қабиласидан етмиш киши билан бирга эвазига катта мукофот ваъда қилинаётган зотларни қўлга олиш мақсадида йўлга тушдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ва дўстларини йўлда учратиб қолганида Пайғамбаримиз (с.а.в) ундан сўрадилар: “Сен кимсан?, Бурайдо” деган жавобни олганларидан сўнг Абу Бакр р.а.га юзланиб дедилар: “Эй Абу Бакр, қалбимиз тинчланди, яхши бўлди”. Сўнг яна Бурайда ибн Асламдан сўрадилар:
- Қайси қабиладансан?
- Аслам қабиласиданман.
- Саломатмиз. Хўш Асламнинг қайси қавмидан?
- Саҳм қавмидан.
- Эй Абу Бакр! Сенинг насибанг чиқди.
Ҳайрат билан қараб турган Бурайдо Расулуллоҳ (с.а.в)га деди:
- Ўзингиз кимсиз?
- Мен Оллоҳ таолонинг Расули Муҳаммадман. Сени Оллоҳнинг бир
эканига ва мени Унинг Расули эканимга имон келтиришга даъват қиламан.
Шундан сўнг Бурайдо ва унинг ёнидагилар шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлдилар. Сўнг Бурайдо деди:
- Оллоҳга ҳамду санолар бўлсинки биз куч билан эмас ўз ҳоҳишимиз
билан мусулмон бўлдик.
Бурайдо р.а. ва уларнинг шериклари ёнида оз миқдорда сут бор эди. Уни Расулуллоҳ (с.а.в)га тақдим этдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) улар берган сутдан ичдилар ва уларни дуо қилдилар. Ўша кеча Расулуллоҳ (с.а.в) Бурайдо р.а.га Марям сурасининг илк оятларини ўргатдилар. Эртасига Бурайдо р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)га дедилар:
- Ё Расулуллоҳ! Ёнингизда байроқ олмай Мадинага ташриф
буюришингиз мақсадга мувофиқ эбмас.
Сўнг бошидаги боғични олиб найза учига боғладилар. Бурайдо р.а. Мадинага қадар Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ёнларида байроқни кўтариб бордилар. Мадинага яқин қолган ерларгача Икки олам сарвари (с.а.в)ни муҳофаза қилдилар ва ортларига қайтдилар. Бироз вақтдан сўнг Мадинага Расулуллоҳ (с.а.в) ёнларига ҳижрат қилдилар.
Бурайдо р.а. Бадр ва Уҳуд жангларида иштирок этолмадилар. Бурайдо р.а. Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга ўн олтита ғазотда иштирок этдилар, Макка фатҳида қатнашдилар. Жангларда муҳим вазифаларни бажардилар. Масалан, Мурайший ғазотида душманнинг жангга қандай тайёргарлик кўраётганини аниқлаб келдилар. Жанг тугагач асирларни муҳофаза этиш вазифаси берилди.
Ҳудайбияга кетаётган Ислом қўшинини Макка мушрикларининг таъқибидан қутқардилар. Макка фатҳи асносида Аслам қабиласига оид икки туғдан бирини кўтардилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ҳазрат Бурайдо ибн Ҳасибни Аслам ва Ғифор қабилаларига закот тўпловчи қилиб юбордилар. Улар ислом йўлида ҳар қандай ҳизматга ҳозир эдилар.
Хусусан Расулуллоҳ (с.а.в) ҳазрат Ҳолид р.а. қўмондонлигида Яман тарафга юборган қўшин орасида ҳам муҳим ўрин тутдилар. Ҳазрат Бурайдо р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг вафотларига яқин Усома қўмондонлигида Шом тарафга юборилган қўшин орасида Ислом туғини кўтардилар. Шу тарзда Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳаётлик чоғларида Исломнинг илк ва сўнгги байроғини кўтарган саҳоба бўлдилар. Ҳайбар фатҳида қатнашдилар. Жанг пайтида Бурайдо р.а.нинг устиларида қизил кийим бўлиб, ушбу кийим уларни барчадан ажратиб турарди. Кейинчалик ислом гўзалликлари қалбларини маҳв этгач, бу ҳаракатларини тавозеъга зид деб билдилар ва шуҳрат офат деган тушунча билан бошқа қизил уст бош киймадилар. Ҳизматдан асос диққатни жалб этмаслик эди. Бурайдо р.а. шундай дейдилар: “Менинг томирларимда жиҳод қони оқмоқди. Ҳаётим от устида кечади”. Бурайдо р.а. Икки олам сарвари (с.а.в)нинг юкларини бир сафарда қўноқ олган ерларига олиб борганлари сабабли, Ул зоти шарифнинг “юкли туя” деган илтифотларига сазовор бўлганларини айтадилар.
Дўстларини доимо ҳайр ила ёдга олардилар. Фитна чиқармоқчи бўлганларга: “Менинг қиличим мусулмонга қарши қинидан чиқмайди”, дердилар. Мусулмонлар орасида чиққан фитналарга аралашмадилар. Ҳеч кимга тарафдорлик қилмадилар.
Бир куни бир одам келиб ҳазрат Али, Усмон, Талҳа ва Зубайр ҳақида фикрларини сўраганда, қўлларини дуога очдилар ва: “Оллоҳим Алини, Усмонни, Талҳани ва Зубайрни ўз раҳматингга ол”, дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в)нинг вафотларидан сўнг кўпчилик саҳобалар айрилиқ ғамига чидай олмай узоқ ҳудудлардаги жиҳодларга қатнашиб, исломни дунёга ёйиш йўлида ҳизмат қилдилар.
Бурайдо р.а. ҳазрат Умар р.а.нинг ҳалифалик даврида Басрага жойлашдилар. Ҳазрат Усмон р.а.нинг ҳалифалик даврида Хуросон томонга йўлланган қўшин орасида иштирок этдилар. Ўша ерда исломни ёйиш учун ҳаракат қилдилар. Инсонларни бирма бир имонга чақирдилар. Уларга исломни ва Қуръонни ўргатдилар. Умрларини шу тарзда динни ёйишга сарф этдилар. Ушбу ҳудудда вафот этган энг сўнгги саҳоба бўлдилар. Язид ибн Муовия даврида 63 ҳижрий, 682 милодий йилда вафот этган Бурайдо ибн Ҳусайб Расули Акрам (с.а.в)дан 164та ҳадиси шариф ривоят қилганлар. Буҳорийда битта, Муслимда ўн битта ривоятлари ўрин олган.
Масалан бир ривоятлари шундай: “Кимки Қуръони каримни ўқиб, уни дунё учун восита қилса, қиёмат куни юзи гўштдан шилинган суяк ҳолида Аросат майдонига келади”.
Бурайдо р.а. шундай дейдилар: “Менинг томирларимда жиҳод қони оқмоқди. Ҳаётим от устида кечади”.