Салим Мавло Абу Ҳузайфа розияллоҳу анҳу
- Бўлим: Саҳобалар энциклопедияси
- Пайшанба, Июл 28 2022
- 181 марта кўрилди
Ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг ҳалифалик даврида Мусайламатул Каззобга қарши бўлиб ўтган Ямома ғазотида муҳожирларнинг байроқдори ҳазрат Салим Мавло Абу Ҳузайфа эдилар. Салим р.а.нинг байроқ кўтариб бораётгани сабаб таҳликага нишон бўлишидан қўрққан саҳобалар дедилар:
- Сенга бирор зарар етишидан қўрқамиз.
Бироқ ҳазрат Салим Мавло Абу Ҳузайфа шундай жавоб бердилар:
- Агар мен байроқни кўтармасам, Қуръони карим аҳлининг энг
бадбаҳти бўламан.
Жанг пайтида Баъни Ҳанифа қабиласи байроқни тушириш учун байроқ бор жойга ва байроқдор ҳазрат Салим р.а.га кўплаб шиддатли хужум қилдилар. Ҳазрат Салим р.а.нинг байроқ тутган қўлини йиртқич кофирлардан бири қиличнинг қаттиқ зарби билан кесиб юборди. Ҳазрат Салим р.а. “Оллоҳ...” деб шундай ҳайқирдиларки, бутун жанг майдони ларзага келди. Бироқ байроқни ерга туширмасдан нариги қўлларига олдилар. Яна бир қилич зарби билан иккинчи қўллари ҳам кесилди. Аммо, ислом байроғи бу сафар ҳам ерга тушмади. Чунки ҳазрат Салим р.а. бутун вужуди ва кесилган қўллари билан байроқни қучоқлаб олгандилар. Кофирларнинг барча шиддатли зарбаларига қарамай байроқни ерга асло туширмадилар. Гўё Салим Мавло Абу Ҳузайфа р.а.га келиб тушган ҳар бир зарб унинг байроқни янада қаттиқроқ тутишини таъминлаётган эди. Шу пайт ислом аскарлари етиб келдилар ва байроқни олдилар, шу пайт ҳазрат Салим р.а. ерга қуладилар. Ҳазрат Салим р.а. кофирларнинг энг шиддатли зарбалари остида: “[Âl-i imrân 144]” оятини ўқир эдилар. Етиб келган саҳобалар ундан ушбу ояти каримани эшитдилар. Ҳазрат Салим р.а. ерда ётган жойларида ҳазрат Абу Ҳузайфани сўрадилар. Шаҳид бўлганларидан ҳабар топгач дедилар:
- Мени ҳам унинг ёнига олиб боринглар!
Васиятини адо этдилар ва 633 йилда шаҳидлик мартабасига етишдилар.
Абу Ҳузайфа р.а. билан бирга бирининг боши, иккинчисининг оёғи остига қўйилган ҳолда дафн қилинди. Бойлигининг бир қисмини қулларнинг озод қилиниши учун, учдан бирини Байтул молга, бир қисмини эса аҳли аёлларига қолдиргандилар. Аёли ва фарзандлари ўзлари учун васият қилинган улушни олмай уни ҳам Байтул молга бердилар.
Ҳазрат Салим Мавло Абу Ҳузайфа р.а. илму ирфон борасида асҳоб томонидан эътироф қилинган ва ҳазрат Умар р.а.нинг муҳаббатлари ва ҳурматларига сазовор бўлган эдилар. Ҳазрат Умар р.а. ҳазрат Салим р.а.ни ҳатто ўрнига ҳалифа этиб тайинлашни истагандилар.
Салим Мавло Абу Ҳузайфа р.а. Маккадан бошқа муҳожирлар билан чиқиб Мадинага келгунча муҳожирларга имомлик қилдилар. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларида Салим Мавло Абу Ҳузайфанинг номи зикр этилди. Пайғамбаримиз (с.а.в) марҳамат қилдилар:
- Муҳаққақ Салим Оллоҳ таолони жуда севади. Агар Оллоҳ
таолодан қўрқмаган тақдирда ҳам, барибир Унга севгиси туфайли исён ва гуноҳ қилмасди.
Яна бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в) дедилар:
- Қиёмат куни бир қанча кимсалар Таҳома тоғидек савоблар билан
келурлар. Оллоҳ таоло уларнинг савобларини қабул қилмай, шиддатли тарзда Жаҳаннамга отади.
Бу сўзлардан даҳшатга тушган ҳазрат Салим р.а. дедилар:
- Ота онам сизга фидо бўлсин эй Оллоҳнинг Расули; биз у қавмни қандай таниймиз? Сизни ҳақ Пайғамбар қилиб юборган Оллоҳга қасамки, мен улардан бўлишдан қаттиқ қўрқаман.
Расулуллоҳ (с.а.в) шундай жавоб бердилар:
- Эй Салим улар намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, бироқ ўзларига
ҳаром нарса таклиф қилинган пайт Оллоҳ таолодан ҳеч қўрқмай ҳаромни оладилар. Оллоҳ таоло ҳам уларнинг ибодатларини қабул қилмайди.