Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу
- Бўлим: Саҳобалар энциклопедияси
- Пайшанба, Июл 28 2022
- 355 марта кўрилди
Баро ибн Озиб р.а. ансорий саҳобалардан бўлиб, отаси Озиб Ҳориса қавмидан ҳисобланади. Куняси Абу Аммора, насаби Баро ибн Озиб ибн Одий ибн Жашм ибн Маждиа ибн Ҳориса ибн Хорис ибн Ҳазраж ибн Амр ибн Молик ибн Авсдир. Ҳижратдан аввал мусулмон бўлганлар. Уҳуд жангидан бошлаб барча ғазотларда иштирок этдилар. Сиффин воқеасида ҳазрат Али р.а. тарафдорларидан бўлдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг асҳобларидан Мадинага илк келганлар Мусъаб ибн Умайр билан Абдуллоҳ ибн Умму Мактум р.а.лар эди. Бу зотлар мадиналикларга Қуръон ўқир, қироат чоғида Баро р.а. ҳам иштирок этардилар.
Видо ҳажидан аввал Баро р.а. ҳазрат Ҳолид ибн Валид р.а. билан бирга Яманга бордилар. Бироз вақтдан сўнг уларнинг ортидан борган ҳазрат Али р.а. билан бирга ортга қайтдилар. Ҳазрат Али р.а.нинг ҳалифалик даврида ҳазрат Баро р.а. Куфада эдилар. Хижратнинг етмиш учинчи йилида ўша ерда вафот этдилар.
Муҳаммад ибн Малик ҳазрат Баро р.а.нинг қўлида тилла узук таққанларини нақл этаркан, бунинг сабабини шундай изоҳлайди: “Ҳамма эътироз билан олтин узук тақиб юришларининг сабабини сўраганда Баро уларга: “Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) ўлжадан улуш тарқатаётганларида қўлларидаги узукни олиб менга бердилар ва “Ол буни Оллоҳ таоло билан Расулининг сенга берган узугини бармоғингда тақиб юр”, деб буюрдилар. Энди сизлар нима учун Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ўзлари бармоғимга таққан бу узукни еч демоқдасизлар?”, деб жавоб бердилар”.
Ҳазрат Баро р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)дан уч юздан ортиқ ҳадис ривоят қилганлар. Булардан йигирма иккитаси Буҳорий ва Муслим тарафларидан ривот қилинган муттафақум алайҳдир.
***
Баро р.а.дан ривоят қилинган баъзи ҳадислар
Расулуллоҳ Мадинада ўн олти, ўн етти ой давомида Байтул Мақдисга қараб намоз ўқидилар. Сўнг бир куни пешин намозида Каъбага қайтдилар.
Ушбу етти нарсани бажар: Жанозани мозорга қадар кузат, ҳастани зиёрат қил, даъватга жавоб бер, мазлумга ёрдам бер, қасамни қабул эт, саломга алик ол, аксирганни дуо қил.
***
Баро ибн Озиб р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳижратларидан аввал Мадинада кичик ёшда мусулмон бўлдилар. Отаси Озиб ҳам саҳоба эдилар. Диний хукмларни Пайғамбаримиз (с.а.в)дан аввал ҳижрат қилган саҳобалардан ва отасидан ўргандилар. Ҳазрат Баро р.а. Расулуллоҳ (с.а.в) ва бошқа саҳобаларнинг ҳижратлари хусусида шундай дейди: “Расулуллоҳ (с.а.в)нинг асҳобларидан Мадинага илк келганлари Мусъаб ибн Умайр билан Абдуллоҳ ибн Умму Мактум эдилар. Улар Мадинадаги мусулмонларга Қуръони каримни ўқитардилар. Сўнг Билол Ҳабаший, Саъд ибн Абу Ваққос, Аммор ибн Ёсир ҳижрат этдилар. Улардан сўнг ҳазрат Умар йигирма киши билан бирга келдилар. Ниҳоят Расулуллоҳ (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилдилар. Ўша онда Мадина халқининг Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ташрифларига суюнганларича бошқа нарсага бу қадар суюнганларини кўрмадим. Мен ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в) келишларидан аввал узун суралар билан бирга “Саббиҳисма Роббикал аъла” сурасини ўқидим”.
Баро ибн Озиб р.а. Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга ўн бешта ғазотда иштирок этдилар. Бадр жанги пайтида ҳали бола эдилар. Бу ҳусусда Баро р.а.нинг ўзлари шундай дейдилар: “Расулуллоҳ (с.а.в) мен ва Абдуллоҳ ибн Умарнинг ёшимиз кичик бўлганлиги сабабли бизни Бадр жангида иштирок этишимизга изн бермадилар”. Ҳазрат Баро р.а. қибла сифатида Каъбанинг танланишини билдирган саҳобалардирлар. Улар бу ҳақда шундай дейдилар: “Расулуллоҳ (с.а.в) Мадинага ташриф буюрган пайтларида дастлаб ўн олти ёҳуд ўн етти ойга қадар Масжидул Ақсога юзланган ҳолда намоз ўқир эдилар. Оллоҳ таолонинг амри билан қибла Каъбага томон ўзгарди. Пайғамбаримиз (с.а.в) Каъбаи Муаззамага юзланиб намоз ўқиганларидаги илк намоз пешин намози эди. Пайғамбаримиз (с.а.в) билан бирга намоз ўқиганлардан бири масжиддан чиқди. Йўлда кетаркан бир масжидда жамоат билан намоз ўқиётганларни учратди, улар рукуда эдилар. Уларга: “Расулуллоҳ билан бирга Маккага юзланиб намоз ўқиганимга Оллоҳ учун шаҳодат келтираман”, дегач жамоа намозини бузмасдан Каъбаи Муаззамага томон юзландилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) Масжидул Ақсога юзланиб намоз ўқиётган пайтлари Яҳудийлар ва бошқа Аҳли китоблар бундан хурсанд бўларди. Қибла ўзгариб Байтул шарифга қайтилгач бундан кайфиятлари бузилди. Қибла ўзгармасдан аввал Масжидул Ақсога юзланиб намоз ўқилётган пайтда вафот этган кимсалар бор эди. Оллоҳ таоло уларга оид “Allah sizinîmânınızı, ibâdetinizi boşa çıkarmaz” (Бақара сураси 143 оят)ини нозил қилди”.
Ҳазрат Баро р.а. Ухуд жангида юз берган бир ҳодисани шундай нақл қиладилар: “Ухуд жангида бошига дубулға кийган бир киши Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига келиб:
- Ё Расулуллоҳ! Ҳозир жанг қиламан, жангдан сўнг мусулмон
бўлайми, ёки ҳозирми?”, деб сўради.
Расулуллоҳ (с.а.в) буюрдилар:
- Аввал мусулмон бўл, сўнг жанг қил.
Ўша кимса имон келтириб сўнг жангга кирди ва шаҳид бўлди. Шундан
сўнг Расулуллоҳ (с.а.в):
- Оз иш қилди, бироқ катта савобга эришди, деб марҳамат қилдилар”.
Баро ибн Озиб р.а. шундай дейдилар: “Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в)
билан бирга ансордан бўлган бир зотнинг жанозасига борган эдик. Расули Акрам (с.а.в) муборак бошларини олдинга эгган ҳолда мозор бошига ўтириб уч марта: “Ё Раббий! Қабр азобидан Сенга сиғинаман”, деган дуони ўқидилар ва буни изоҳладилар: “Мўмин ўладиган кун Оллоҳ таоло ёнларида кафан ва хушбўй хидлар бўлган, юзлари қуёш каби порлаб турувчи фаришталарни юборади. Улар мўминни келадиган жойда кутиб турадилар. Мўминнинг руҳи таслим бўлиши билан ер ва кўк орасидаги барча фаришталар унинг учун истиғфор айтиб, барча гуноҳларини афв этиши учун Оллоҳ таолога дуо қиладилар. Самонинг барча эшиклари унинг учун очилади ва ҳар эшик уни ўзига чорлаб, ундан ўтишини сўраб туради. Руҳи Оллоҳ таолонинг ҳузурига чиққан пайт фаришталар шундай дейди: “Эй Роббим! Бу фалон қулингнинг руҳидир”. Оллоҳ таоло буюради: “Уни ортига қайтаринг ва унинг учун ҳозирлаб қўйган мукофот ва эҳсонларимни унга кўрсатинг. Чунки мен ваъда қилдим: (Sizi topraktan yarattım vetekrar toprak yapacağım, tekrar topraktan çıkaracağım.) [Tâhâ: 55] ”. Руҳ қабрига қайтади ва ҳаттоки уни дафн этган кимсаларнинг оёқ товушларини ҳам эшитиб ётади. Фаришталар билан орасида шундай савол жавоб бўлиб ўтади:
- Роббинг ким?
- Роббим Оллоҳ.
- Дининг нима.
- Диним ислом.
- Сизга тўғри йўлни кўрсатиш учун Оллоҳ томонидан юборилган зот
ким?
- У зот Муҳаммад алайҳиссаломдир.
Шу жавобни бергач фаришталардан бири:
- Тўғри сўзладинг, дейди.
Манашу Оллоҳ таоло буюрган: ллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур.[Иброҳим сураси, 27] оятининг маъносидир. Сўнг қаршисига юзи, уст боши чиройли, хиди хушбўй бўлган бири келиб дейди:
- Неъматлари бардавом бўлган Оллоҳ таолонинг Жаннат ва раҳмати
сенга бўлсин.
Мўмин сўрайди:
- Оллоҳ сенга ҳайрли жавоблар берсин, сен кимсан?
- Мен сенинг дунёдаги яхши амалларингман. Сен доимо Оллоҳнинг
ибодати учун шошилар, исёнларга эса асло яқинлашмасдинг. Шунинг учун сени Оллоҳ таоло ҳайрли ва гўзал неъматлар билан мукофотлади.
Шундан сўнг бириси дейди:
- Унга Жаннатдан бир тўшак келтиринг ва Жаннатдан қабрига бир
эшик очинг.
Тўшак келтирилиб, Жаннат томон эшик очилади. Мўмин дейди:
- Эй Раббий! Қиёматни тезроқ келтир ва мен бироз олдин бўлсада
оилам ва фарзандларимни кўрай.
Кофирлар дунёдан кўз юмадиган пайт шиддатли азоб берувчи фаришталар оташдан уст бош ва қатрондан кийим билан унинг қаршисида туради. Руҳи чиқиши билан ер ва кўкдаги барча фаришталар унга лаънат ўқийди. Осмон эшикларининг барчаси ёпилиб, ҳеч бир эшик уни киритишини истамайди. Шундай қилиб унинг руҳи қайтарилади.
Фаришталар шундай дейди:
- Ё Раббий! Бу фалончи қулингнинг руҳидир. Ер ҳам, осмон ҳам уни
қабул қилмаяпти.
Оллоҳ таоло буюради:
- Уни ортга қайтаринг ва унга ҳозирлаб қўйилган шиддатли азобни
кўрсатинг. Чунки унга ҳам (Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз) [Тоҳо сураси, 55] деб ваъда қилганман.
Сўнг руҳи мозорга олиб борилади. Ҳатто мозорнинг ёнидан ўтаётган оёқ товушларини ҳам эшитиб ётади. Ундан фаришталар келиб сўрайди:
- Роббинг ким, Пайғамбаринг ким ва дининг нима?
Кофир кимса дейди:
- Билмайман.
Шундан сўнг хунук кийинган, бадбўй ва ваҳший юзли бири қаршисига
келиб унга тикилиб шундай дейди:
- Оллоҳнинг ғазаби ва сўнгсиз азоби сенга бўлсин.
- Сен кимсан?
- Мен сенинг ҳаётлик пайтингда қилган ёмон амалингман. Сен
ёмонликка, Оллоҳ таолога исёнга югуриб борардинг, бироқ таот ва ибодатдан ўзингни олиб қочардинг. Мана бугун Оллоҳ таоло ёмонлигинг ва куфрингнинг жазисини сенга тоттиради.
Сўнг кўзлари кўрмайдиган, гапира олмайдиган ва қулоқлари эшитмайдиган бир фаришта унинг ёқасидан олади. Унинг учун темирдан тўқмоқ ҳозирлайди. Бутун инсонлару, жинлар тўпланса ҳам уни жойидан турғаза олмайдилар. Ҳатто тоғларга урилса уни кул ва тупроққа айлантиради. Тўқмоқ билан уни бир марта урганда парчаланиб кулга айланади. Яна тирилади ва пешонасига шундай зарб билан уриладики, унинг қичқириғини инсон зотидан бошқа барча маҳлуқотлар эшитадилар. Сўнг бир фаришта келиб шундай дейди:
- Бунинг тагига оташдан икки темир тўшанг ва мозоридан
Жаҳаннамга томон бир эшик очинг!
Дарҳол унинг остига оташдан икки темир тўшалиб, Жаҳаннамдан эшик очилади”.
Баро ибн Озиб р.а. шундай дейдилар: “Бир қишлоқлик одам Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига келиб шундай деди:
- Ё Расулуллоҳ! Менга Жаннатга олиб борадиган амал ўргатинг.
Расулуллоҳ (с.а.в) унга шундай жавоб бердилар:
- Оч кимсани тўйдир, чанқаганга сув бер, амри маъруф ва наҳийи
мункар қил, яъни Оллоҳ таолонинг амрларини, яхши амалларни инсонларга ўргат, ҳаром ва таъқиқланган ёмон нарсалардан инсонларни қайтар. Буларга кучинг етмаса ҳайрли ва чиройли бўлмаган сўзлардан тилингни сақла”.
Баро ибн Озиб р.а. Мадина атрофига жанг учун ҳандақ қазилаётган пайтдаги Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳолатлари ҳақида шундай дейдилар: “Расули Акрам (с.а.в)ни ҳандақ қазилаётган пайтда биз билан бирга тупроқ ташиётганларини кўрдим. Муборак қучоқларида ташиётган тупроқлари муборак қоринларининг оқлигини янада орттирган эди. Ўша пайтда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ёҳуд Амир ибн Ақвонинг шу мазмундаги шеърини айтардилар: “Ё Раббий! Сен бизга ҳидоят қилмаган ва тўғри йўлни кўрсатиб бизга раҳмат қилмаганингда эди, биз муҳаққақ залолатда қолардик. Устимизга хужум қилаётган кофирлар, биз сақланаётган фитнаю фасодни бизга етказишни истаганлари ва биз билан тўқнашган пайтларида Ўзинг қалбларимизга сабр ва роҳат бер, бизни уларга қарши кучли қил”,”.
Яна ҳазрат Баро р.а. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг Ҳудайбиядаги мўжизалари ҳақида шундай дейдилар: “Ҳудайбияда бир қудуқ бор эди. Биз бу ерга келаётганда қудуқнинг ҳамма сувини олиб, бир томчи ҳам сув қолдирмадик. Бу ҳол Расулуллоҳ (с.а.в)га арз этилгач, қудуқ атрофига келиб ўтирдилар. Сўнг ичида бироз сув қолган меш сўрадилар. Келтирилган сувда таҳорат олдилар. Сўнг муборак оғизларини чайқадилар. Аста дуо қилдилар, сўнг таҳорат ва оғиз чайқаган сувларини қудуққа тўқдилар. Қудуқни Расулуллоҳ (с.а.в)нинг амрлари билан бироз муддатга ўша ҳолатда қолдирдик. Оз вақт ўтиб қудуқда истаганимизча сув ҳосил бўлди. Биз ва ҳайвонларимиз кетгунимизга қадар сувга қондик”.
Ҳазрат Баро р.а.дан нақл қилинади: “Расулуллоҳ (с.а.в)ни хуфтон намозида Tin сурасини ўқиётганларини эшитдим. Аввал бундай гўзал овозни ҳеч ерда эшитмагандим”.
Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в) Баро ибн Озиб р.а.га буюрдилар:
“Ётишдан аввал таҳорат ол. Уҳлашдан аввал таҳорат олиб ўнг тарафингга қараб ёт ва шундай де: “Илоҳий ўзимни сенга таслим этдим. Ишимни ўзингга қолдирдим. Фақат ўзингга суяндим. Чунки умидим ҳам сендан, қўрқувим ҳам. Сендан ўзга сиғинадиган бўлса у ҳам Ўзингсан. Сендан қутуладиган жой бўлса яна Ўзингсан. Илоҳий туширган китобинг ва юборган пайғамбарингга имон келтирдим”. Булар оҳирги сўзларинг бўлсин. Шояд шу кеча ўлим топсанг фитрат устида мусулмон ҳолда ўлим топасан.
Баро ибн Озиб р.а. шундай дейдилар: “Расулуллоҳ (с.а.в) бизга етти нарсани буюрдилар ва етти нарсадан қайтардилар. Амр этганлари: биринчиси жанозага қўшилиб, қабргача бориш. Иккинчиси, ҳасталарни зиёрат қилиш. Учинчиси даъватни ижобат қилиш. Тўртинчиси мазлумга ёрдам бериш. Бешинчиси қасамга ишониш. Олтинчиси саломга алик олиш. Еттинчиси аксирганда Алҳамдулиллаҳ деганга Ярҳамакуллоҳ дейиш. Қайтарганлари: биринчиси, кумуш идишдан фойдаланиш. Иккинчиси, олтин узук тақиш. Учинчиси эркакларнинг ипакдан кийим кийиши. Тўртинчиси эркакларнинг ипак dîbâ кийиши. Бешинчиси эркакларнинг ipek ibrişimli кийим кийиши. Олтинчиси қалин ипакдан фойдаланиш. Еттинчиси ипак ётоқдан фойдаланиш”.
Баро ибн Озиб р.а. ҳаётининг сўнгги йилларида Куфада яшадилар. 691 йили Мусъаб ибн Зубайр даврида вафот этдилар. Вафотларига қадар бу ерда фиқҳ илми ва ҳадиси шарифни ўргатдилар.
Башир ибн Саъд
Башир ибн Саъд р.а. мадиналик мусулмонлардан бўлиб, иккинчи Ақоба байъатида иштирок этганлар. Байъатда Расулуллоҳ (с.а.в)га ҳар қандай таҳликага қарши Пайғамбарни қўришга доир сўз бергандилар. Барча жангларда қатнашиб, буюк қаҳрамонликлар кўрсатдилар. Башир ибн Саъд р.а.нинг қизларидан шундай ривоят қилинади: “Ҳандақ жанги бўлиб ўтган кунлар эди. Саҳобалар ейишга нарса топа олмай, Пайғамбаримиз (с.а.в) бошчиликларида очликдан қоринларига тош боғлаб юрардилар. Онам Амра бинти Равоҳа мени чақирди. Бир ҳовуч ҳурмо берди ва:
- Қизим буни отангга ва тоғанг Абдуллоҳ ибн Равоҳага олиб бор,
есинлар, деди.
Олиб кетаётган эдим, йўлда Расулуллоҳ (с.а.в)ни учратдим. Сўрадилар:
- Қизим ёнингдаги нима?
- Ё Расулуллоҳ! Ёнимдаги хурмо. Онам отам билан тоғамга ейишлари учун бериб юбордилар.
- Ҳурмоларни олиб кел.
Мен бориб ҳурмоларни Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳовучларига тўкдим. Хурмо камлигидан ҳатто ҳовучлари тўлмади. Сўнг бўз келтиришларини амр этдилар. Бўз келтирилиб, ерга тўшалди. Расулуллоҳ бўз устида ҳурмоларни тарқатдилар. Сўнг саҳобаларга:
- Тамаддига келинглар, деб Хандақ халқини чақиринглар!, дедилар.
Ўша ердагилар ва Хандақ халқи бўздаги хурмолардан қанча емасин хурмолар тугамасди”.
Абу Масъуд шундай дейди: “Биз Саъд ибн Убоданинг мажлисида эдик. Расулуллоҳ (с.а.в) ёнимизга келдилар. Башир ибн Саъд Расулуллоҳ (с.а.в)га шундай савол берди:
- Ё Расулуллоҳ! Оллоҳ таоло бизларга сизга саловат келтиришимизни
амр этди. Сизга биз қандай қилиб саловат келтирамиз?
Расулуллоҳ сукут қилиб жавоб бермадилар. Биз эса: “Кошки Башир шу саволни бермаса эди?”, деган хижолатга бордик. Бироздан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) Салла барик дуоларини ўқиб, шундай дуо қилишимизни амр этдилар”.
Пайғамбаримиз (с.а.в) оҳиратга ташриф буюргач, саҳобалар Баъни Саид кошинасида тўпланиб, ҳалифани сайлаш масаласини кўрардилар. Ансордан бўлган мусулмонлар Саъд ибн Убай р.а.ни ҳалифа қилишни истардилар. Ҳазрат Башир р.а. ўрнидан туриб:
- Эй мусулмонлар! Муҳаммад алайҳиссалом Қурайш қабиласидандир.
Ҳалифани ҳам ушбу қабиладан сайлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Тўғри биз аввал мусулмон бўлдик. Молимиз ва жонимиз билан Исломга ҳизмат қилишдек шарафини қозондик. Бироқ буни Оллоҳ ва унинг Расулини севганимиз учун қилдик. Бу ҳизматимиз учун дунёдан ҳеч қандай ажр кутмаймиз, дедилар.
Ҳазрат Абу Бакр р.а. эса ҳалифалик учун ҳазрат Умар ва Абу Убайда р.а.лардан бирининг сайланишини тавсия этдилар, бироқ уларнинг иккиси ҳам бу таклифни қабул қилмади. Ҳазрат Умар р.а. аксинча ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг қўлларидан тутиб, уларга байъат қилаётганларида ҳазрат Башир ибн Саъд р.а. тезда ҳаракат қилиб, ҳазрат Умар р.а.дан олдин Абу Бакр р.а.нинг қўлларини тутдилар. Башир ибн Саъд р.а. ҳазрат Абу Бакр р.а.нинг ҳалифалик даврида Айн ул Тамр муҳорабасида шаҳид бўлдилар.