Умму Умора Насиба
- Бўлим: Саҳобалар энциклопедияси
- Шанба, Март 09 2024
- 21666 марта кўрилди
Насиба бинт Каъб (р.а.). Абдуллоҳ ибн Каъбнинг опаси. Куняси Умму Умора.
Отаси Каъб ибн Амр ибн Авф ибн Мабзул ибн Амр ибн Ғанм.
Онаси Робаб бинт Абдуллоҳ ибн Ҳабиб.
Умму Умора (р.а.) мард, шижоатли, қўрқмас ва жасур аёл бўлган.
Биринчи турмуш ўртоғи Зайд ибн Осим ибн Амр эди. У вафот этгач, Fозия ибн Амр ибн Атияга турмушга чиққан.
Биринчи турмушидан Абдуллоҳ ва Ҳабиб, иккинчисидан Тамим ва Хавла исмли фарзанд кўради.
Умму Умора (р.а.) аёл бўлишига қарамай, юрт хдмояси йўлида Пайғамбаримиз билан елкама-елка туриб жангда иштирок этган. Бу ҳақда Расулуллоҳнинг ўзлари шундай деганлар: «Уҳуд жангида ўнг томонимга ҳам, чап томонимга ҳам цараганимда Насиба бинт Каъбнинг жанг қилаётганини кўрдим».
Уҳуд жангида Насиба бинт Каъб турмуш ўртоғи Зайд ибн Осим ва ўғиллари Абдуллоҳ ва Ҳабиб билан иштирок этган. Бу жангда Умму Умора (р.а.) ўн уч жойидан яраланган. Ямома жангида эса ўн икки жойдан яраланган, ўша вақтда олтмиш ёшдан ошган эди.
Манбаларга кўра, у Ҳудайбия, Хайбар, Ямома ва Ҳунайн жанглари ҳамда Макка фатҳида қатнашган. Пайғамбар (алайҳис-салом) билан бирга иштирок этган жанглари хақида Умму Умора (р.а.) шундай ривоят қилади: (Уҳуд куни) «Мен одамларнинг жанг майдонида Набий (алайҳис-салом)ни ташлаб қочаётганларини кўрдим. Биз бор-йўғи ўн киши қолган эдик, мен, турмуш ўртоғим ва икки ўғлим ёнларида туриб У зотни ҳимоя қилаётган эдик. Менинг қалқоним йўқ эди. Шунда Пайғамбар (алайҳис-салом) қалқони билан қочиб кетаётганларга қарата «Қалқонни жанг қилаётганларга беринг», дедилар. Мен қалқонни олиб, У зотни ҳимоя қила бошладим. Бизларга асосан отлиқ аскарлар ҳужум қилаётган эди. Агар бизга ўхшаб пиёда бўлганларида, биз қарши ҳужумга ўтар эдик. Отлиқлардан бири мен томонга қараб кела бошлади, мен ўзимни ҳимоя қилишга улгурдим ва ўгирилиб отнинг оёғига урдим, отлиқ устимга йиқилди. Шунда Пайғамбар (алайҳис-салом): «Эй Умму Уморанингўгли, онанг, онанг», дея хитоб қилдилар, ўғлим менга ёрдамга келди».
Умму Умора (р.а.) Пайғамбар (алайҳис-салом)дан бир қанча ҳадислар ривоят қилган. Ундан набиралари Ибод ибн Тамим ибн Зайд, Ҳориса ибн Абдуллоҳ ибн Каъб, Икрима Мавло ибн Аббос ривоят қилганлар. Бу ҳадислар Термизий, Насоий ва Ибн Можаларнинг тўпламларига киритилган.
Умму Умора (р.а.) Умар ибн Хагтоб халифалиги даврида, 13/635 йили Мадинада вафот этган ва Бақиъ қабристонига дафн этилган.
"101 улуғ саҳобий" китобидан