close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳу

    Каъб ибн Молик отасининг ягона фарзанди бўлиб, обрўли ҳонадон фарзанди эди. Арабистоннинг машҳур шоирларидан бири бўлиб, ислом Мадинада тез тарқалгандан сўнг иккинчи Ақоба байъатида иштирок этиб мусулмон бўлдилар. Бу ҳақда Каъб ибн Молик р.а.нинг ўзлари шундай дейдилар: Қавмимиздан мушрик бўлган баъзи кимсалар билан бирга Каъбани зиёрат қилиш учун Мадинадан йўлга чиқдик. Улуғимиз ва раисимиз бўлган Баъро ибн Марур ҳам ёнимизда эди. Маккага келгач Баъро менга шундай деди:
-    Бизни Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига олиб бор!
Бирга Расулуллоҳ (с.а.в)ни суриштириб изладик. Абтоҳ деган жойда
маккалик бир одамдан Расулуллоҳ (с.а.в)ни сўрадик. У бизга:
-    Масжидул Ҳаромга боринглар! Сизлар излаётган зот ҳозир ўша
ерда амакиси Аббос билан бирга ўтирибди, деди.
    Биз тужжор бўлгани учун ҳазрат Аббосни яхши танир эдик. Ҳақиқатан ҳам Масжидул ҳаромга кирганимизда Расулуллоҳ (с.а.в) амакиси Аббос билан бирга ўтирган эдилар. Салом берганимиздан сўнг биз ҳам уларнинг ёнларига ўтирдик.
    Расулуллоҳ (с.а.в) ҳазрат Аббосдан сўрадилар:
-    Бу зотларни танийсизми?
-    Ҳа танийман. Манабу одам қавмининг саййиди Баъро ибн
Маърур. Буниси Каъб ибн Молик.
-    Шоир Каъбми?
Ҳазрат Аббос “ҳа” деб жавоб бердилар. Валлоҳи Расулуллоҳ (с.а.в)нинг
бу сўзларини умримнинг охиригача унутмадим”.    
    Каъб ибн Молик р.а. иккинчи Ақоба байъатининг давоми ҳақда шундай дейдилар: “Биз келишганимиздек водийда тўпландик. Расулуллоҳ (с.а.в)ни кутар эдик. Сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) амакиси ҳазрат Аббос билан бирга келдилар. Бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг ўша ердаги етмиш саҳоба Расулуллоҳ (с.а.в)ни ҳар қандай таҳликадан асрашга ва исломни ёйишга сўз бердилар”.
    Ақоба байъатидан сўнг Мадинага қайтган Каъб ибн Молик қабиласининг мусулмон бўлишига катта хизмат қилдилар. Каъб ибн Молик р.а. Бадр жангида қатнашмадилар. Ухуд жангида эса ўн битта жойидан яраландилар. Жанг пайти дуч келган бир ҳодисани шундай баён этадилар: “Ухуд жанги бўлаётган пайт орада шаҳидлар ёнига бориб қолдим. У ерда бир мушрик ҳам шаҳидларнинг қуролларини йиғар, ҳамда уларнинг оғиз, бурун ва қулоқларини кесарди.  Яна бир тарафдан: “Уларни қўйни бўғозлагандек бўғозланглар”, деб жар соларди. Орадан бироз вақт ўтгач, қуролланган бир мусулмон унга яқинлашди. Кофир билан солиша кетди. Кофир билан мусулмонни солиштирганимда кофирда мусулмонга нисбатан қуроллар кўп эди. Мен шу ҳақда ўйлаб турган пайтим иккиси бир бирига хужум қилди. Мусулмон бир қилич зарби ила кофирни Жаҳаннамга йўллади. Сўнг менинг ёнимга келиб юзини очди ва деди:
-    Танимадингми эй Каъб, мен Абу Дужонаман”.
Ҳазрат Каъб р.а.нинг ҳали вақти бор эди. Табук ғазотига йўлга
тушилаётганди.  Аввалги ғазотларда бориладиган жойни ҳеч айтмаган Пайғамбаримиз (с.а.в) бу сафар мусулмонларни тўпладилар ва Табукка сафар қилиниши ҳақида ҳабар қилдилар. Кунлар иссиқ, мевалар ғарқ пишган вақт эди. Барча сафарга ҳозирлик кўраркан, ҳазрат Каъб ибн Молик р.а.: “Тайёргарликни қачон бўлса ҳам қила оламан”, деб ўз ишлари билан овора бўлдилар. Шу тарзда Пайғамбаримиз (с.а.в) тарафларидан йўлга чиқиш амри берилган пайтда ҳазрат Каъб р.а.нинг ҳеч қандай ҳозирлиги йўқ эди. Ҳозирлик кўриш учун дарҳол уйларидан чиқдилар, бироқ ҳеч нарса қила олмай ортга қайтдилар. Бу ҳақда ҳазрат Каъб ибн Молик р.а.нинг ўзлари шундай дейдилар: “Йўлга чиқиб уларнинг ортидан етиб олиш ҳақида ўйладим. Кошки шундай қилганимда эди. Бироқ бундай қила олмадим. Расулуллоҳ (с.а.в) ушбу ғазотга кетганларидан сўнг одамлар орасига чиққанимда ўзимга шерик сифатида фақат мунофиқлик тамғаси урилган кимсаларни ва ожизларни кўриб қилган ишимдан қаттиқ афсусландим”. Табукка боргунга қадар унинг исмини ҳотирламаган Пайғамбаримиз (с.а.в) у ерда Каъбнинг нима қилаётганини сўрадилар. Мусулмонлардан бири: “Уст бошига ва бўйига қараб ғурурланиши уни жиҳод йўлидан тўсди”, деганда Муоз ибн Жабал р.а. дарҳол унга қарши Каъбдан фақат яхшилик кўрганлари ҳақда айтдилар. Бу жавобдан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) сукут қилдилар. Сафар оҳирлаб мусулмонлар Мадинага қайта болагач ҳазрат Каъб ибн Молик р.а. даҳшатли қўрқув ва уят ичида азоблана бошладилар. Расулуллоҳ (с.а.в) қайтганларидан сўнг унга нима дейишлари ҳақда ўйлардилар. Шу орада ҳаёлига турли ҳил боҳоналар келар, бироқ Расулуллоҳ (с.а.в)га ёлғон сўзлашни истамасди. Шундай қилиб Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Мадинага келганликлари тўғрисида ҳабар келгач Каъб р.а. тўғри Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳузурларига бориб уларга ҳақиқатни сўзлашга қарор қилди. Бу ҳақда ҳазрат Каъб р.а. шундай дейдилар: “Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига боргач уларга салом берганимда менга ғазаб аралаш кулимсираб “Кел”, дедилар. Ёнларига бориб ўтирдим. Мендан сўрадилар: “Сени жангдан олиб қолган нарса нима?
-     Менга ёрдам беришга Ақобада байъат қилмаганмидинг?
-    Ҳа Ё Расулуллоҳ! Оллоҳ таолога қасамки, сиздан бошқа бирор
кимса бўлганда эди узр сўраб ўзимни оқлаб, унинг ғазабидан қутулиб кетишни ўйлардим.  Бироқ сизнинг ҳузурингизда ўзимни оқлашга ожизман. Валлоҳи шуни биламанки, бугун ёлғон сўзлаб сизни мамнун этсамда Оллоҳ таоло сизни мендан ранжитиб қўя олади. Агар тўғрисини айтсам сиз мендан ғазабланасиз, бироқ мен ҳақиқатни сўзлаб Оллоҳ таолодан ҳайрли натижани кутаман. Қасам ичаман, ғазотдан қолиш учун ҳеч қандай узрим йўқ. Ҳеч қачон сиздан айрилган пайтимда ўзимни кучли ва бой санамаганман”.
     Ҳазрат Каъб р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)га ҳақиқатни сўзлар эканлар, баъзи мунофиқлар ёлғон узур маъзурлар билан уларнинг ҳузурларига чиқдилар, Пайғамбаримиз (с.а.в) уларнинг ҳам узурларини қабул қилдилар ва қалбларидаги ниятларини Оллоҳга ҳавола қилдилар. Бироқ Каъб р.а. Оллоҳ ва Расули ҳузурида тўғриликдан айрилмадилар. Каъб ибн Молик р.а.нинг сўзларидан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) буюрдилар:
-    Каъб тўғри сўзлади. Тур, Оллоҳ таоло сен ҳақингда хукмини
Бергунига қадар кут!
    Турдим. Уйимга кетаётганимда Баъни Салимадан баъзи кишилар мен билан кетдилар ва йўлда дедилар:
-    Валлоҳи биз сени бундан аввал бирор гуноҳ иш қилганингни
билмаймиз. Бекор сен ҳам бошқалар каби Расулуллоҳ (с.а.в)дан узр сўрамай ожиз ҳолга тушдинг. Ҳолбуки Расулуллоҳ (с.а.в)нинг сен учун мағфират сўрашлари гуноҳингнинг кечирилишига етарди.
    Валлоҳи Баъни Салима қавми кишилари мени шу қадар айбладиларки, ҳаттоки ортга қайтиб Расулуллоҳ (с.а.в)га ёлғон сўзлаганимни айтмоқчи бўлдим. Сўнг улардан сўрадим:
-    Бундай ҳолатга тушган мендан бошқа яна бирор кимсани
биласизларми?
-    Ҳа яна икки киши бор. Улар ҳам Расулуллоҳ (с.а.в)га сен сўзлаган
каби сўзларни айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) уларга ҳам сенга айтган сўзларини айтдилар.
-    Улар ким?
-    Мурора ибн Робиул Амр билан Ҳилол ибн Умая тул Вақфийдир.
У икки кимсанинг солиҳ ва ўрнак бўла оладиган мусулмонликлари ва Бадр аҳлидан эканликларини менга ҳотирлатдилар. Фикримдан қайтдим. Муоз ибн Жабал билан Абу Қатодани учратдим. Улар менга шундай дедилар:
-    Шерикларинг гапига кирма! Ҳақиқат узра тур! Иншааллоҳ Оллоҳ
таоло сен ҳақингда бир кенглик ва чиқиш йўли яратади. Узр сўраганлар  ўз узрларида содиқ турсалар Оллоҳ таоло улардан ҳушнуд бўлади ва буни Пайғамбарига билдиради.
    Бу зотларнинг ҳоллари атрофга ёйилгач ҳамма уларга бегонадек муомала қила бошлади. Қолган икки саҳобий уйларида ўтиришни маъқул кўрар экан, ҳазрат Каъб ибн Молик р.а. жамоат билан намозларини  ўқидилар ва бозорларни айландилар. Бироқ ҳеч ким у билан гаплашмасди. Расулуллоҳ (с.а.в)га яқин жойларга ўтиришга уринар ва шу аснода уларнинг чеҳрасига боқишга ҳаракат қиларди. Бироқ ҳар сафар Пайғамбаримиз (с.а.в) ундан юзларини буриб олардилар. Бу ҳолатдан қаттиқ изтиробга тушган ҳазрат Каъб р.а. амакисининг ўғли Абу Қатода р.а.нинг ёнига борди ва ундан сўрадилар:
-    Эй Абу Қатода! Оллоҳ учун сўраяпман. Оллоҳни ва Расулини
қанчалик севишимни биласанми?
    Бироқ жавоб ололмадилар. Бир неча марта саволни такрорлаганларидан сўнг қисқа жавоб олдилар:
-    Оллоҳ ва Расули яхшироқ билади.
Шундан сўнг ҳазрат Каъб ибн Молик р.а. маҳзун ҳолда кўзёш тўкиб у
ердан чиқдилар. Кунлар, ҳафталар бир бирини қувлаб ўтарди. Ҳеч ким Каъб р.а. билан гаплашмас, ҳазрат Каъб р.а. ишнинг охири қандай якун топишини билмас эдилар. Бу орада ҳазрат Каъб р.а.нинг матонатини синаган бир ҳодиса юз берди. Каъб р.а. 50 кун давом этган бу изтиробли кутиш даврида Ғассондаги Киптий бошлиқларидан бир мактуб олдилар. Мактубда шундай ёзилган эди:
-    Бошлиғингиз сизга яхши муомалада бўлмаётганидан ҳабар
топдик. Ҳуқуқингиз поймол бўлган ва қадрингизни билмаган жойда қолманг. Ёнимизга келинг, ҳурматингизни жойига қўямиз!
    Бир тарафда ҳафаталаб юзига қарамаган ва гаплашишни истамаган дўстлари, иккинчи тарафда эса иззат, икром ва ҳурмат ваъда қилаётган таклиф бор эди. Душман ҳазрат Каъб р.а.нинг заиф ҳолатидан фойдаланишни истарди. Бундай қайғули ҳолатда ажойиб таклифга ким ҳам йўқ дея олади? Бироқ Каъб р.а. Киптий раисининг мактубини йиртиб ташладилар. Шу пайтда ҳазрат Каъб р.а.нинг ҳолини янада оғирлаштирган бир амр келди. Расулуллоҳ (с.а.в) тарафларидан юборилган бу элчи унга завжасидан узоқ туриши амрини етказди. Каъб р.а. аёли билан ажрашмас, бироқ алоҳида яшаши керак эди. Бу азоблар тугашини интиқлик билан кутардилар. Айни буйруқ қолган икки саҳобийга ҳам етказилди. Бироқ бу амр ҳазрат Каъб ва икки шеригини Расулуллоҳ (с.а.в)га нисбатан муҳаббатдан тўсмади. Қилиб қўйган ҳатолари туфайли бутун руҳиятлари ила Оллоҳга ёлвориб ундан афв сўрарди. Бироқ мўинлар жамоатидан айрилиш, Оллоҳ ва Расулини тарк этиш ҳаёлларининг учига ҳам келмасди. Имонлари бундай ҳаёл қилишга ҳам йўл бермасди. Бундан кейинги воқеалар ҳақда  ҳазрат Каъб р.а.нинг ўзлари шундай дейдилар: “Мусулмонларнинг биз билан гаплашишлари таъқиқланган кундан 50 кун ўтиб бомдод намозини ўқидим. Руҳим қаттиқ эзилган, жоним ичимга сиғмайдиган вазиятда эдим. Ҳудди ер билан осмон орасига сиғмай бироқ борадиган жойи ҳам қолмаган кимса каби эдим гўё. Шу пайт бир овоз келиб қулоғимга чалинди:
-    Ҳушҳабар, ҳушҳабар! Эй Маликнинг ўғли Каъб ҳушҳабар!
Қутулиш куни келганди. Дарҳол саждага бош урдим”.
    Пайғамбаримиз (с.а.в) бомдод намозидан сўнг ушбу уч саҳобийнинг тавбалари қабул қилинганини халққа эълон қилган эдилар. Шундан сўнг саҳобалар бу ҳушҳабарни эзилиб кетган биродарларига тезроқ етказиш учун қўлларини оёқларига олиб югурдилар ва Каъб р.а. билан қолган икки саҳобийга ҳушҳабар жўнатдилар. Каъб ибн Молик р.а. бундан кейинги воқеани, яъни Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ҳузурларига бориши ҳақида шундай дейдилар: “Дарҳол Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига югурдим. Халқ мени тўп тўп бўлиб қарши олди. “Оллоҳнинг тавбангни қабул қилгани сенга қутлуғ бўлсин”, деб мени қутладилар. Масжидга бордим. Ўша пайт Расулуллоҳ (с.а.в) асҳоблари билан ўтирар эдилар. Уларга салом беришим билан, юзларидан қувонч порлаб менга дедилар:
-    Cени шундай бир куннинг ҳайр ва саодати билан муборакбод
этайки, бу кун онангдан туғилганингдан бери кечирган кунларингнинг энг ҳайрлисидир. Сен бундан аввал ҳеч қачон кўрмаган бундай ҳайрли кунга кел!
Шундан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в)дан сўрадим:
-    Ё Расулуллоҳ! Бу мужда сизданми йўқса Оллоҳ таолоданми?
-    Йўқ мендан эмас, Оллоҳ таолодандир.
Зотан Оллоҳ таолодан ҳушҳабар келган пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг муборак юзлари ой каби порлар, биз эса юзларининг нур сочишидан билиб олардик. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ёнларига ўтиргач дедимки:
-    Ё Расулуллоҳ! Ҳам тавбам қабул бўлгани учун, ҳамда Оллоҳ ва
Расулининг ризолигини қозониш учун садақа сифатида молимни эҳсон қиламан!
Расулуллоҳ (с.а.в) буюрдилар:
-    Молингнинг бир қисмини ёнингда тут. Ҳаммасини тарқатма. Бу
сен учун ҳайрлироқдир.
    Шундан сўнг дедим:
-    Ундай бўлса Ҳайбарда менга тушган молни ўзимга олиб қўяман.
Ё Расулуллоҳ! Оллоҳ таоло мени фақат тўғрилик билан қутқарди. Энди мен тавбамнинг қабул бўлгани учун ҳаётим бўйи тўғриликдан бошқа нарсани сўзламайман.
    Валлоҳи Расулуллоҳ (с.а.в)га ушбу сўзларни айтганимдан сўнг мусулмонлардан ҳеч кимни билмайманки, рост сўзлаш ҳусусида Оллоҳ таоло менга қилган имтиҳонидан кўра гўзал имтиҳонни қилган бўлса? Расулуллоҳ (с.а.в)га ушбу сўзларни айтганимдан сўнг шу кунга қадар ёлғон сўзлаш ҳаёлимга ҳам келмади. Бундан кейин ҳам сўнгги нафасимгача Оллоҳ таолодан мени ёлғондан асрашини сўрайман”.
    Бир куни шоирлар учун оят нозил бўлди. Оллоҳ таоло буюрдики:  (Onlara, şâirlere ancak, sapıklar uyarlar...). Бу шиддатли ҳитоб қаршисида ҳазрат Абдуллоҳ ибн Равоҳа, Каъб ибн Молик ва Ҳасан ибн Собит р.а. ва дўстлари йиғлай бошладилар. Буни кўрган Пайғамбаримиз (с.а.в) оятнинг давомини ўқидилар:  (Ancak îmân edip, iyi işler yapanlar ve Allah'ı çok ananlar müstesnâ. Onlar öteki şâirler gibi değildirler.) [Şuarâ:224].
    Ҳазрат Каъб ибн Молик р.а. ва шериклари ҳам динимизни йўлида шеърлар ёзар эдилар. Уларнинг шеърлари мушрикларни саросимага соларди. Оятнинг давомини эшитгач қайғулари севинчга алмашди. Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг шоирларидан бўлган ҳазрат Каъб ибн Молик р.а. ҳижратнинг 50 йили Муовиянинг ҳалифалик даврида 77 ёшида вафот этдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase