close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нуъмон ибн Мукаррин розияллоҳу анҳу

    Ҳазрат Умар р.а. бир куни саҳобаларни йиғиб сўрадилар:
-    Мен бир қўшин ташкил қилиб, Эрон ҳудудига йўлламоқчиман.
Бу ҳусусда қандай фикрингиз бор?
    Турли ҳил фикрлар билдирилди. Саҳобалардан бири шундай таклиф билан чиқди:
-    Шом ва Яман қўшини батамом Эрон ҳудудига юриш қилсин. Сен
эса Макка ва Мадина ҳалқи билан Басра ва Куфа тарафга бор, бутун мусулмонларни кофирлар устига йўлла!
    Ҳазрат Али р.а. туриб фикрини баён қилдилар:
-    Эй мўминлар амири! Шом аскарларини Эронга жўнатсангиз
римликлар уларнинг оилалари устига ҳужум қилади. Яман аскарларини юборсангиз у ҳолда ҳабашликлар бу тарафга келади. Бу ҳудудни ёлғиз ташлаб қўйсангиз атрофимиздаги араблар исёнга киришадилар, орқадан урсалар, олдингиздаги режаларингиз қолиб кетади. Улар жойларидан қўзғалсин. Басра халқи уч қисмга бўлинсин. Бир қисми оилаларини муҳофаза қилиш учун қолсин, бир қисми аҳли зимматнинг, яъни мусулмон бўлмаган ҳараж ва жизъя бераётган ватандошларининг муҳофазасини қилсин. Учинчи қисми эса Куфа аскарларига ёрдам учун отлансин. Ажамлар сизни чегарада кўрсалар мўминларнинг амири, арабларнинг қўмондони, деб баттарроқ ғазаб ва жанг ҳирси ила ташланадилар. Сонининг кўплигига келсак, биз шу пайтга қадар кўп сонли қўшин билан жанг қилмадик. Оллоҳ таолонинг ёрдами билан иш кўрдик, зафар қозондик.
    Ҳазрат Умар р.а.га ҳазрат Али р.а.нинг фикрлари маъқул келиб, дедилар:
-    Бу иш учун Ироқ қўмондонларидан бирини танланглар, чегара
ишларини унга топширай!
    Кенгаш ҳайъатида иштирок этаётганлар:
-    Сиз қўшиннинг ҳолатини яҳшироқ биласиз. Чунки сиз улар билан
кўришдингиз, уларнинг ҳолатларидан воқифсиз. Уларни яхши танийсиз, деб арз қилдилар.
    Шундан сўнг ҳазрат Умар р.а. Нуъмон ибн Мукаррин ал Музоний р.а.ни қўмондон этиб тайинладилар. Нуъмон ибн Мукаррин р.а. оз сонли куфа аскарлари билан Жундишапур ва Сус қўлида эдилар. Ҳазрат Умар р.а. уларга хат ёзиб шуни амр қилдиларки, бунга кўра атрофидаги аскарларни ёнига тўплаб, Ниҳавент устига ҳужум қилишлари керак эди. Куфа қўмондонини ҳам халқни Оллоҳ йўлида жанг қилишга даъват қилиб, уларни Нуъмон ибн Мукаррин амрига йўллашларини ёздилар. Ҳудудддаги қўмондонларга Аҳвоз аскарлари билан Форис ва Исфаҳон ҳудудида кутиб ўша тарафлардан Ниҳавантиннинг ёрдамини кесиб қўйишларини амр қилдилар. Нуъмон ибн Мукаррин р.а. ҳазрат Умар р.а.нинг амрига кўра қўшини билан ҳаракатга тушдилар. Бу қўшинга Куфадан Ҳузайфа ибн Яман қўмондонлигидаги аскарлар билан Муғийра ибн Шуба қўмондонлигидаги аскарлар Мадинадан келган қўшин бирлашди. Нуъмон ибн Мукаррин р.а.нинг ёнида 30мингга яқин аскар тўпланди. Эрон аскари эса 150 мингга яқин эди. Эроннинг бош қомондони Ферузон бўлиб, ислом қўшини Нуъмон ибн Мукаррин р.а.нинг гуруҳи орасида Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалли, Муғийра ибн Шуба р.а. каби улуғ зотлар, Тулайҳа ибн Ҳувайлид, Амр ибн Маъдикариб каби минглаб қаҳрамонлар бор эди. Ҳазрат Нуъмон р.а. Тулайҳа билан Амрни вазиятни билиш мақсадида Ниҳовантга юбордилар. Улар эса ҳеч қимни учратмай ортларига қайтдилар. Ислом қўшини билан Ниҳовант ораси йигирма саотдан ортиқроқ узоқликдаги масофа эди. Бу масофада таҳликали ҳолат бўлмагани учун Ниҳовантга юрилди. Чоршанба куни икки қўшин бир бири билан тўқнашди. Нуъмон ибн Мукаррин р.а. такбир айтгач, бутун Ислом қўшини такбир айтди. Такбир садосидан еру кўк ларзага келди ва бу садо Эрон қўшини қалбига қўрқув солди.
    Нуъмон ибн Мукаррин р.а. қўмондонлигидаги Ислом қўшини билан Ниҳовант яқинидаги бутпараст Эрон қўшини ўртасида жанг бошланди. Эрон қўшини атрофини ҳандақ ва бир қанча тўсиқлар билан таъминлаган эди. Улар истаган пайтларида хандақларидан чиқиб, кейин эса ортга қайта олардилар. Шу сабабли муҳорабадан бирор натижа чиқмаётган эди.
    Бир пайт Эрон қўшини хандақларидан чиқиб, Ислом қўшини яқинига қадар келди ва ўқ ота бошлади. Мусулмонлардан яраланганлар бўлди. Ўша куни Жума эди. Ҳазрат Нуъмон р.а. ислом қўшинига:
-    Мўминларнинг амири минбарга чиқиб, ҳутбада мусулмонларнинг
зафари учун дуо қилгунларига қадар ҳужумга ўтманглар, деган амрни бердилар.
    Шу пайт Муғийра ибн Шуба р.а. ҳазрат Нуъмон р.а.га дедилар:
-    Вазиятни кўриб турибсан, яқинимизга қадар келдилар. Бизга
томон юришни бошладилар. Ўқ отиб бир баъзиларимизни яраладилар. Ҳозироқ хужумга ўтайлик.
    Ҳазрат Нуъмон р.а. шундай жавоб бердилар: 
-    Тўғри айтасан. Сен кўплаб ҳадисларни билгувчи одамсан. Бироқ
мен Расулуллоҳ (с.а.в)нинг жангларида қатнашдим. Тонг пайти жанг қилмасалар, қуёшнинг қизғинлиги бироз пастлаб, шамол эсишига, Оллоҳ таолонинг ёрдами келишига қадар жангни кечиктирар эдилар.
    Шундан сўнг ҳазрат Нуъмон ибн Мукаррин р.а. отларига миниб аскарлар орасини айланиб чиқдилар. Ҳар бир байроқ ёнида туриб, уларни харбга даъват қилдилар ва жўшқинлик бердилар, сўнг шундай дедилар:
-    Мен байроқни уч марта силкитаман. Биринчи силкитганимда
барча ҳожатини чиқарсин ва таҳорат олсин. Иккинчисида жангга ҳозирлансин. Учинчисида барча ҳужумга ўтсин. Ҳатто мен бўлсам ҳам, бирортамиз ерга йиқилсак, ҳеч ким унинг атрофида тўпланмасин. Ҳеч ким ҳужумдан ортга чекинмасин, - сўнг шундай дуо қилдилар, - “Оллоҳим! Мусулмонларнинг зафар қозонишлари йўлида Нуъмонга шаҳидлик эҳсон айла! Зафарни муяссар қил!”.
Бутун Ислом қўшини “Омин”, деди. Ҳазрат Нуъмон р.а. байроқни уч марта силкитдилар. Сўнг Ислом қўшини ҳужумга ўтди. Жанг бошланган эди. Шиддатли жанг бўлди. Мусулмонлардан бири ерга йиқилган эди. Бу инсон Ислом қўшини қўмондони Нуъмон ибн Мукаррим эдилар. Ҳазрат Нуъмон р.а.:
-    Устимни бирор нарса билан ўранглар, кутмасдан душман утига
хужум қилинглар, менинг бу ҳолим сизларни қўрқитиб, бўшаштирмасин, деб буюрдилар.
    Нуъмон ибн Мукаррим р.а. ерга йиқилгач, байроқни Ҳузайфа ибн Яман р.а. олдилар. Ўша пайтдаги ҳолат ҳақда ҳазрат Маъкил ибн Ясар шундай дейдилар: “Нуъмон ибн Мукаррин яраланиб ерга йиқилгач, ёнига келдим. “Ҳатто мен бўлсам ҳам, бирортамиз ерга йиқилсак, ҳеч ким унинг атрофида тўпланмасин”, деган сўзларини эслашим билан у ерда кутмадим. Бироқ жойини билиш мақсадида ишорат қўйдим. Душман қўмондонлари ўлдирилиши билан унинг бошида тўпланар, жанг билан ишлари бўлмай қоларди. Ниҳоят Эрон қўшини қўмондони ўзига оид бўз ҳачири устидан йиқилиб, қорни ёрилган эди. Шу сабаб билан Оллоҳ таоло мусулмонларга зафарни муяссар қилган, Эрон қўшини енгилган эди. Жанг тугади. Нуъмон ибн Мукаррининг ёнига бордим. Вафот этиш арафасида эди. Сув келтириб юзини ювдим. Мендан сўради:
-    Сен кимсан?
-    Маъкил ибн Ясирман.
-    Мусулмонлар нима қилдилар.
-    Оллоҳ таоло уларга зафарни муяссар қилди.
-    Алҳамдулиллаҳ! Бу зафарни ҳазрат Умарга ёзинглар”.
Ҳазрат Нуъмон ибн Мукаррин р.а. шундан сўнг шаҳодат калимасини
келтириб шаҳид бўлдилар. Нуъмон ибн Мукарриннинг шаҳидлиги ва мусулмонларнинг зафари ҳақдаги ҳабар Мадинага кеч етиб борди. Ҳазрат Умар р.а. Ислом қўшини зафари учун тинимсиз дуо қилардилар.
    Мадина олимларидан кекса бир зот шундай дейди: “Мадинага бир бадавий келди ва сўради:
-    Ниҳовант ва Ибн Мукарримдан ҳабарингиз борми?
-    Нима учун сўраяпсан?
-    Шунчаки, ўзим.
Бу ҳолат ҳақда ҳазрат Умар р.а.га ҳабар берилди. Ҳазрат Умар р.а. уни
чақирдилар ва дедилар:
-    Ниҳовант ва Ибн Мукаррим ҳақда гапирганинг, бирор нарсадан
ҳабардор эканингни кўрсатади. Билганларингни бизга айт.
Бадавий сўзлай бошлади:
-    Эй мўминлар амири. Мен фалончиман. Молим, бойлигим,
фарзандларим билан Оллоҳ ва Расули учун ҳижрат қилиш мақсадида йўлга чиққандик. Фалон жойда қўноқ олдик. У ердан кетгач тасодифан аввал ҳеч ўҳшашини кўрмаган қирмизи туя устида кетаётган бир одамни учратдик. Қаерга кетаётганини сўрасак, Ироқдан келганини айтди. Сўнг у ердаги мусулмонларнинг ҳолини сўраганимизда шундай жавоб берди: “Душманлари билан муҳораба қилдилар. Оллоҳ таоло изни билан душман мағлуб бўлди. Нуъмон ибн Мукаррин шаҳид бўлди. Валлоҳи Нумонни ҳам, Ниҳовантни ҳам билмайман”.
    Ҳазрат Умар р.а. муҳорабанинг қайси Жумада бўлиб ўтганини билиш билмаслиги ҳақда сўрадилар. Бадавий қайси Жумада бўлганини билмаслигини, бироқ қайси куни кўчганини, қайси куни қўноқлаганини айтиб, жанг бўлган вақтни билдирди. Бадавий шуларни айтгач, ҳазрат Умар р.а. дедилар:
-    Ўша куни Жума бўлган. Ҳар ҳолда ҳабар олиб келаётган бирини
кўргансан. Уларнинг шундай ҳабар ташувчилари бор.
    Кейинчалик олинган ҳабарларга кўра Ниҳовант муҳорабаси Бадавий айтган кунда бўлиб ўтгани аниқланди. Ҳазрат Умар р.а.га ҳазрат Нуъмон ибн Мукарриннинг шаҳидлиги тўғрисидаги ҳабар етиб келгач, масжидда минбарга чиқдилар. Мусулмонларга ушбу ҳабарни етказар эканлар, ўзлари ўксиниб йиғладилар.
    Абдуллоҳ ибн Масъуд р.а. шундай дейдилар: “Имоннинг ва мунофиқликнинг бир қанча жойлари, уйлари бордир. Мукаррин ўғилларининг уйи имон қўноқ олган уйлардан биридир”.
    Шаҳидлик каби юксак мақомга эришган Нуъмон ибн Мукаррин р.а. Мазоний қабиласидандирлар. Куняси Абу Амр бўлиб, укалари Сувайд ибн Мукаррин, Нуайм ибн Мукарринлар билан бирга Ҳудайбия сулҳидан аввал мусулмон бўлдилар. Укалари ҳам Нуъмон р.а. каби аскарлик ва қаҳрамонликда машҳур саҳобийлардандирлар.
    Ҳазрат Нуъмон р.а. Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга Макка фатҳига, Ҳунайн ғазотига қатнашдилар. Видо Ҳажида ҳам иштирок этдилар. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг вафотларидан сўнг ҳалифа бўлиб ҳазрат Абу Бакр р.а. сайландилар. Бу пайтда ўртада катта бир иртидот яъни диндан чиқиш ҳаракати бошланди. Ҳазрат Абу Бакр р.а. бу фитнага керакли жавобни қайтардилар. Ҳазрат Нуъмон ибн Мукаррин р.а. ҳам ушбу муртадлик фитнасига қарши бўлиб ўтган жангларда ҳам қатнашдилар. Шу тарзда муртадларга қарши бўлиб ўтган жанг орқали кейинчалик юзага келиши мумкин бўлган катта фитнанинг олди олинди. Ҳазрат Нуъмон ибн Мукаррин ушбу ҳизматларини ҳазрат Умар р.а.нинг даврларида ҳам давом эттирдилар. Уларнинг Ироқ ва Эрон тарафдаги фатҳларга ҳам катта ҳизматлари сингди. 642 йили Ниҳовантда шаҳид бўлдилар. 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase