Саъд ибн Роби розияллоҳу анҳу
- Бўлим: Саҳобалар энциклопедияси
- Пайшанба, Июл 28 2022
- 235 марта кўрилди
Ҳазрат Саъд ибн Роби р.а. асҳоби киромнинг улуғларидан ҳисобланади. Рисолатнинг ўн биринчи йилида Расул алайҳиссалом Ақоба мавқеида ўн икки мадиналик киши билан кўришдилар. Улардан бири Саъд ибн Роби эди. Бу ерда Пайғамбаримиз (с.а.в)га Оллоҳ таолога шерик қўшмаслик, ўғрилик ва зино қилмаслик, болаларини ўлдирмаслик, туҳмат қилмаслик ва ҳеч қандай ҳайрли ишга қарши чиқмаслик ҳусусида байъат қилдилар, сўз бердилар.
Расулуллоҳ (с.а.в) уларга шундай марҳамат қилдилар:
- Берган сўзида турган кимсанинг мукофоти сифатида Оллоҳ таоло
унга Жаннатни ҳозирлашни ваъда қилади. Кимки манашу гуноҳлардан бирортасини қилсаю, унга бу дунёда жазо берилса, бу унга гуноҳи учун каффорат бўлади. Кимки ушбу гуноҳлардан бирини қилсаю, у қилган гуноҳни Оллоҳ таоло яширса, ошкор қилмаса унинг иши Оллоҳ таолога қолади. Истаса кечиради, истаса азобга дучор қилади.
Улар Расулуллоҳ (с.а.в)га ҳар қандай вазиятда ёнларида бўлишга ва сўзларини икки қилмай, уларга итоат қилишга сўз бердилар.
Ҳазрат Саъд р.а. Бадр ва Ухуд жангларида иштирок этдилар. Уҳудду буюк қаҳрамонликлар кўрсатдилар. Вужудлари илма тешик бўлди. Уҳуд муҳорабасида бир ора мусулмонлар орасида чигал вазият тус олди. Ҳазрат Саъд р.а. ўша пайтда ортга чекинмадилар. Саҳобаларга Ақоба байъатида жонларини фидо қилишга доир берган сўзларини ва ичган қасамларини эслатдилар. Муҳораба оҳирлаб, Қурайш мушриклари ортга чекинган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в) сўрадилар:
- Саъд ибн Робининг қандай вазиятда эканини, тириклар ёки
ўликлар орасида экани ҳақда ким менга ҳабар келтиради? Боя уни шу тарафларда кўргандим.
Ансордан бир зот деди:
- Бу ишни қиламан ё Расулуллоҳ!
Ҳабар келтиришга кетган саҳоба Муҳаммад ибн Маслама р.а. ёки Убай
ибн Каъб р.а.дан бирилари эди. Расулуллоҳ (с.а.в) ишорат қилган тарафга кетдилар. Водийда ётган шаҳидлар орасида ҳазрат Саъд р.а.нинг исмларини айтиб чақирганча бироз айландилар. Бироқ ҳеч қандай жавоб бўлмади. Бу сафар дедилар:
- Эй Саъд! Мени Расулуллоҳ юбордилар!
Шу пайт Саъд р.а. инграб қимирладилар. Ҳабар учун келган саҳоба
деди:
- Расулуллоҳ, сени тириклар ёки ўликлар орасида эканингни
билиб, ҳабар олиб боришимни амр этдилар.
Шундан сўнг ҳазрат Саъд р.а. шундай жавоб бердилар:
- Мен энди ўликлар орасидаман. Расулуллоҳга саломимни етказ ва
“Саъд ибн Роби: “Умматига тўғри йўлни кўрсатиш учун раҳбарлик қилган Пайғамбарларга бериладиган мукофотларнинг энг устуни билан Оллоҳ таоло сизни мукофотласин”, деяпти, де! Қавминг Ансорга ҳам салом айт! Уларга: “Саъд ибн Роби сизларга:”Ақоба кечасида Расулуллоҳни қўришга сўз бериб, қасам ичмаганмидингиз? Валлоҳи ҳаёт экансизлар, Пайғамбаримизни яхши қўримай, ул зотга бирор зарар етса, сизлар учун Оллоҳ таолонинг ёнида кўрсата оладиган ҳеч қандай маъзарат йўқ”, де.
Шуларни айтгач, бироздан сўнг вафот этдилар.