close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Валид ибн Валид розияллоҳу анҳу

    Валид ибн Валид р.а. Ҳолид ибн Валид р.а.нинг акаси эдилар. Бадр ғазотида мушрикларнинг сафида жангга қатнашдилар. Жанг мушриклар мағлубияти билан якун топгач, уни Абдуллоҳ ибн Жаҳш р.а. асир олиб, Мадинага олиб келдилар. Укаларидан  ҳали мушрик бўлган Ҳолид ибн Валид ва Ҳишом ибн Валид уни асирликдан қутқариш учун Мадинага келдилар. Абдуллоҳ ибн Жаҳш р.а. фидя тўлови тўланмасдан асирни беришни истамадилар. Укаларидан Ҳолид рози бўлсада, она бир укаси Ҳишом уни ташлаб кетишни истамади. Зирҳ эвазига озод  қилишга  келишдилар: Расулуллоҳ (с.а.в) оталарининг қурол яроғларини беришни  таклиф қилдилар. Таклифни қабул қилдилар ва оталарининг юз динорга тенг қийматдаги қиличи, зирҳи ва дубулғасини беришга  келишдилар.
    Валидни асирликдан қутқариб Макка томон йўл олдилар. Бироқ Валид Макка  йўли томондаги Мадинадан тўрт мил масофа узоқликда жойлашган Зул Ҳулайфа деган жойда улардан ажраб, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига келдилар ва имон келтириб, саҳобалардан бўлдилар. Мусулмон бўлгандан сўнг бироз вақт ўтиб, Маккага укаларининг ёнига келдилар. Шунда Ҳолид ибн Валид ҳазрат Валид р.а.дан сўради:
-    Мусулмон бўлар экансан, нима учун бизларга фидя тўлови
тўлатдинг. Сени деб отамиздан қолган ёдгорликни қўлдан чиқардик. Нима учун бундай қилдинг?
    Валид р.а. шундай жавоб бердилар:
-    Қурайшликларнинг асирликка чидай олмай Муҳаммаднинг
динига кирди дейишларидан қўрқдим.  
    Укалари Валид ибн Валид р.а.ни Баъни  Маҳзумдан баъзи мусулмонлар, яъни Аяс ибн Абу Робиа ва Абу Салама р.а.ларнинг ёнларига қамаб  қўйдилар. Имон келтирганлиги сабабли, йиллар давомида қамоқда ётдилар. Исломнинг азалий душманларидан бўлган амакиси Ҳишом ва бошқа мушрик қариндошларидан кўплаб зулм ва азоблар кўрдилар.
    Расулуллоҳ (с.а.в) мушрикларнинг зулмига учраган ушбу уч саҳоба учун шундай дуо қилдилар:
-    Илоҳий Валид ибн Валидни, Салама ибн Ҳишомни, Аяс ибн
Робиани ва куффорлар қўлида қолиб азоб чекаётган барча мўминларни қутқар.
Валид р.а. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг дуолари барокоти ила бир фурсатни топиб қамаб қўйилган жойдан қочдилар. Мадинаи Маунавварага  келиб Расулуллоҳ (с.а.в) билан кўришдилар. Расулуллоҳ  (с.а.в) Аяс ибн Абу Робиа билан Абу Салама ибн Ҳишомнинг ҳолларини сўраганларида, уларнинг бир бирларига оёқлари боғлаб қўйилган ҳолда шиддатли азоб ва қийноқлар остида эканликларини ҳабар  қилдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в) уларнинг ҳолларини эшитиб қаттиқ хафа бўлдилар, қутқариш чораларини излай бошладилар. Уларни ким қутқариши мумкинлиги ҳақида сўраганларида йиллаб қийноқларда ётган Валид р.а. буюк бир жасорат ила дедилар:
-    Ё Расулуллоҳ! Уларни мен қутқараман ва ҳузурингизга олиб
келаман.
    Яна Маккага қайтдилар ва қамоқдаги мусулмонлар жойини уларга емак тарқатувчи бир аёлни таъқиб этиб топдилар. Мазлумлар шипсиз бир бинога қамалган эдилар. Ярим тунда ўлимни бўйнига олиб, жасорат билан мазлумлар ёнига девордан сакраб ўтиб кирдилар. Имон келтиришдан бошқа бирор айблари бўлмаган ушбу мазлумлар мушриклар томонидан бир тошга боғланиб, Арабистоннинг чўлларидаги оловдек иссиқ ҳавода турли ҳил зулмларга учратилган ушбу мазлумларни қутқариб туяларига миндирдилар. Мадинага оч, сувсиз, ялангоёқда уч  кунда етиб келдилар. Бармоқлари тошдан тошга урилавериб ёрилиб кетганди. Валид ибн Валид р.а. қон равон ичида Расулуллоҳ  (с.а.в) билан ҳузур ила кўришиб барча азоб уқубатларни унутдилар. Валид р.а.нинг укаси Ҳолид ибн Валид р.а. шундай дейдилар:
“Оллоҳ таоло менинг ҳайримни тилаган пайтда қалбимда исломга нисбатан муҳаббат уйғонди. Менга яхшилик ва ёмонликни англатди. Ўз ўзимга дедимки: “Мен Муҳаммадга қарши барча жангда иштирок  этдим. Қатнашган жангларимнинг бирортаси йўқки, ортга қайтаётган вақтимда қалбимда ўз ўзимга қарши янглиш иш қилаётганим ва Муҳаммад бир куни муҳаққақ ғолиб келишини сезмаган бўлсам”. Расулуллоҳ (с.а.в) Ҳудайбияга  келган  пайтларида мен мушрик суворийларнинг бошида йўлга чиқдим. Усфанда Расулуллоҳ (с.а.в) билан уларнинг саҳобаларига яқинлашиб кузатдим. Расулуллоҳ (с.а.в) биздан фарқли  ўлароқ ишонч ила асҳоблари билан пешин намозини  ўқир эдилар. Устиларига бостириб боришни истасакда  ҳеч буни амалга ошира олмадик. Бундай бўлмагани ҳам ҳайрли бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в) бизнинг кўнглимиздан кечаётганларни сезгандек пешин намозини узоқ ўқидилар ва бизнинг кўнглимизга қўрқув солдилар. Бундан қаттиқ таъсирландим. Ўзимга ўзим: “Аниқки бу зот Оллоҳ таолонинг ҳимоясида”, дедим. Маккага қайтганимда турли туман ўй ҳаёллар оғушида эдим. Нажошийнинг ёнига борсаммикин!? Бироқ у ҳам Муҳаммаднинг динини қабул қилган. Асҳоблари ҳам унинг ёнида ҳавф ҳатарсиз, саломат яшамоқдалар. Ёки Ҳераклиуснинг ёнига бориб ўз динимни ташлаб, христиан бўлсаммикин!? Ёҳуд яхудий динига кирсаммикан. Бўлмаса уларга бўйинсуниб ажамлар билан бирга яшаймикан!?”, деган ҳаёлларни ўтказардим. Келаси йил Расулуллоҳ (с.а.в) Умра зиёрати учун Маккага келиб кирганларида,  Улардан яшириндим. Маккага кириб келишларини кўрмадим. Акам Валид ибн Валид ҳам Умра зиёрати учун Маккага келганди. Мени излаб топа олмагач, менга бир мактуб ёзиб шундай деганди: “Рости мен сен каби ақлли бир одамни ислом динидан юз ўгириб кетишидек бундай ҳайратланарли ҳолатни ҳали кўрмагандим. Аҳир сени эгри йўлдан қайтара оладиган ақлинг борку! Уни ишлатмайсанми? Ислом каби динни қандай кимса танимаслиги ва билмаслиги мумкин? Расулуллоҳ (с.а.в) сен ҳақингда мендан  сўрадилар: “Ҳолид қаерда?”. Мен эса: “Оллоҳ уни келтиради”, деб жавоб бердим. Шундан сўнг Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Унингдек одам исломни билмаслиги, танимаслиги мумкинми? Қани энди у барча маҳорат ва жасоратини мусулмонлар ёнида мушрикларга қарши кўрсатганда, унинг учун қанчалар ҳайрли бўларди. Биз уни бошқаларга ўрнак қилар ва қадрига етардик”. Укажоним қулай ва энг фойдали жойлардан қочирган фурсатингга тезда етиш!”. Менга акамнинг ушбу мактуби келгач, кетишга шошилдим. Исломга бўлган меҳрим янада ортди. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг сўзларидан жуда севиндим ва фаҳрландим”.
Ҳолид ибн Валид р.а. Мадинага келиб мусулмон бўлдилар.                  
Зайд ибн Десинна
    Ухуд жангида баъзи яқинларидан айрилган мушриклар мусулмонлардан уларнинг ўчини олиш истагида эдилар. Тез орада режа туздилар ва ушбу режага биноан ҳаракатга тушдилар. Шу мақсадда бир ҳайъат Мадинага келиб, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига шундай илтимос билан чиқдилар:
-    Ё Расулуллоҳ! Бизнинг қабилаларимиз  исломни қабул  қилдилар.
Қуръони каримни ўргатишингизни ҳохлаймиз. Илтимос бизга исломни, Қуръони каримни ўргатадиган одамларни жўнатсангиз.
    Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в) уларга ўн кишилик муаллимлар ҳайъатини йўлладилар. Осим ибн Собит р.а. бошчилигидаги ушбу ҳайъатда Марсад ибн Абу Марсад, Ҳолид ибн Абу Букайр, Ҳубайб ибн Одий, Зайд ибн Десинна, Абдуллоҳ ибн Тарик, Муаттиб ибн Убайд р.а.лар бор  эди. Бу муаллимлар гуруҳи кечалари юриб,  кундузлари яшириниб Хузайл қабиласи ерларида Режий ирмоғи бошида саҳар вақти қўноқ олдилар. Шу пайтда ёнларида келаётган Адал ва Қора қабиласи ҳайъатидан бир одам баҳона б илан уларнинг ёнидан айрилди. Дарҳол бориб Лиҳя қавмига ҳабар берди. Кўп вақт ўтмай гуруҳ атрофи 200дан ортиқ қуролланган жангчи томонидан ўраб олинди. “Бизга муаллим керак”, деганлар уларни ташлаб кетдилар. Ўша майдонда мусулмонларни қуролланган жангчилар билан ёлғиз қолдирдилар. Лиҳя қавми аъзолари асир савдоси билан шуғулланар эдилар. Шунинг учун “Таслим бўлиб жонингизни сақлаб қолинг”, деган таклифни билдирдилар. Асл мақсадлари уларни Маккага олиб бориб қул қилиб сотиш эди. Шу йўсинда катта маблағни қўлга киритар эдилар. Чунки Макка мушриклари уларга: “Қўлга олган ҳар бир мусулмон учун қийматидан ортиқ пул берамиз”, дегандилар. Буни мусулмонлар ҳам эшитгандилар. Шунинг учун ўзаро маслаҳатлашиб, улар билан олишишга қарор қилдилар. Тоғга томон юриб, Оллоҳнинг дини йўлида солиша бошладилар. Икки юз кишилик душманга қарши кўз кўриб қулоқ эштимаган тарзда буюк қаҳрамонлик билан жанг қилдилар.  Устиларига бостириб келган душман аскаридан бир қисмини ўлдирдилар. Душман билан олиша олиша ўн саҳобадан еттитаси ўқ билан урилиб шаҳид бўлди. Фақатгина Ҳубайб ибн Одий, Зайд ибн Десинна ва Абдуллоҳ ибн Тариқ р.а.лар тирик қолиб мушриклар билан олишаётган эдилар. Кўп вақт ўтмай мушриклар уларни тириклайин қўлга олдилар. Уччаласини ҳам ёйларнинг ипи билан боғладилар. Маккага олиб бориш учун йўлга чиқдилар. Абдуллоҳ ибн Тарик р.а. Макка мушрикларига олиб борилишига рози бўлмадилар ва: “Валлоҳи мен сизларга шерик ва йўлдош бўла олмайман. Шаҳид бўлган дўстларим  менга ўрнак ва йўлбошчидир”, деб бир уринишда қўлларини ечдилар ва Лиҳё қавми томонидан тошбўрон қилиниб, шаҳид бўлдилар. Лиҳё қавми Ҳубайб ибн Одий ва Зайд ибн Десинна р.а.ларни Маккага олиб бориб катта пул эвазига мушрикларга сотдилар. Зайд ибн Десинна р.а.ни Савфон ибн Умая Бадр жангида  ҳалок бўлган отаси Умая ибн Ҳалафнинг ўчини олиш мақсадида сотиб олди. Макка мушриклари ҳазрат Ҳубайб ва Зайд р.а.ларни сотиб олганларидан сўнг уларга қандай жазо бериш кераклиги ҳақида маслаҳат қилдилар. Бу ҳусусда турли фикрлар илгари сурилди:
-    Ҳозироқ ўлдирайлик!
-    Йўқ! Аввал уларни азоблаш керак!
-    Бироқ ҳозир ҳаром ойларку!
-    Ҳа! Шу сабабдан ҳозир  ўлдирмаймиз, ҳаром ойларнинг ўтишини
кутамиз.
-    Бўлмаса уларни қамаб қўйиш керак.
-    Қўл оёқларини ҳам занжирбанд қилиш керак.
Ҳуллас икки саҳобани занжирбанд этиб, қамаб қўйдилар. Жанг
майдонидаги мағлубият аламини мудофаасиз икки инсондан олмоқчи эдилар. Бунинг устига уларни жангда эмас, маблағ эвазига бозордан сотиб олган эдилар. Ҳубайб ибн Одий ва Зайд ибн Десинна р.а.ни мушриклар томонидан ўлдиришга келишилган кун келганди. Бироқ мушрикларнинг адоват ва интиқом ҳислари ўтиб кетмади.
    Барчага ҳабар қилинди. Шу сабаб шаҳарнинг ёшу қариси, бойу фақири, аёлу эркаги ва болаларигача ўша ерда эдилар. Ушбу икки буюк саҳобанинг қандай ўлим топишига қизиқардилар. Эрта тонгда икки саҳобанинг занжирларини ечиб, зиндондан чиқардилар. Макка ташқарисидаги Таним деган жойга олиб келдилар. Чунки мушриклар барча разилликларини ўша ерда қилишга одатланган эдилар. Бироқ ушбу икки Оллоҳ ва Расулуллоҳнинг дўстларида ҳеч қандай қўрқув йўқ эди. Йўлда учрашиб қучоқлашиб кўришган бу икки саҳоба бир бирларига бошига келган ҳар қандай балога сабр  қилишларини тавсия этдилар.
    Ҳазрат Зайд р.а. оҳирги намозини ўқигач, Макка мушриклари уни тутиб дорга келтирдилар. Юзини қибладан Мадина томон ўгирдилар. Сўнг дедиларки:
-    Агар динингдан қайтсанг сени қўйиб юборамиз.
-    Валлоҳи динимдан асло қайтмайман. Ҳаттоки бутун дунё менга
берилса ҳам исломдан қайтмайман.
-    Ҳозир сенинг ўрнигга Пайғамбаринг бўлишини, унинг
ўлдирилишини, сен эса уйингда тинч ўтиришни истамайсанми?
-    Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг менинг ўрнимда бўлишлари у
ёқда турсин, Мадинада юраётганларида муборак оёқларига бирор тикан ботишига ҳам асло рози бўлмайман.
-    Эй Зайд! Исломдан қайт! Агар қайтмасанг аниқки, сени
ўлдирамиз.
-    Оллоҳ йўлида жон берганимдан сўнг, менга ҳеч қандай  ўлимнинг
аҳамияти йўқ.
    Бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг Зайд ибн Десинна р.а. “Ё Раббий! Саломимни Расулингга етказ”, дея дуо қилдилар. Оллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди.
    Мушрикларнинг қарори қатъий тус олди ва Савфон ибн  Умая озод қули Нистосга ишора қилиб ҳазрат Зайд р.а.нинг ўлдирилишини истади. Нистос найзасини ҳазрат Зайд р.а.нинг кўксига қадади. Шундай қилиб Пайғамбар ошиғи бўлган ҳазрат Зайд р.а. жаннатдаги мақомига юксалдилар. Ҳазрат Зайд р.а.нинг шаҳид бўлганларидан ҳабар  топган Расулуллоҳ (с.а.в) унинг ҳаққига дуо қилдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase