МУҲАММАД САЙЙИД ТАНТОВИЙ
قِصَصُ الْقُرْآنِ الْكَرِيمِ
ПАЙҒАМБАРЛАР ТАРИХИ
(Қуръони карим қиссалари)
Таржимон:
Зиёвуддин РАҲИМ
Муҳаррир:
Алишер Назар
Муҳаммад Саййид Тантовийнинг ушбу китобида пайғамбарлар (алайҳимуссалом) тарихи, ибратли ҳаётлари, Қуръон каримдаги баъзи сураларнинг нозил бўлиш сабаблари баён қилинади. Айниқса, муборак Қуръон оятларида зикр қилинган қиссалар жуда қизиқарли ва тушунарли услубда талқин қилинган. Бу ибратли қиссалар инсон нафсини разолатдан ҳидоят сари бошлайди, қалб кўзларини очади, разил ва чиркин одатлардан қутулишга чақиради.
Ушбу асар инсон табиатининг, руҳиятининг Аллоҳгагина маълум бўлган ўзига хос қирралари, нозик жиҳатлари очиб берилгани билан ҳам аҳамиялидир.