close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шахслар

Шахслар (70)

Подкатегории

Тасаввуф аломалари (34)

Тасаввуф аломалари
Салафийлардан бўлган имом Абу Исҳоқ Шотибий ўзининг «Эътисом» номли машҳур китобида тасаввуф ҳақида қўйидагиларни ёзади:
«Тасаввуфнинг дақиқ маънолари ҳақидаги калом мутлақо бидъат эмас. Шу билан бирга, у мутлақо далили тўғри бўлган нарса ҳам эмас. Бу ерда иш тақсим бўлади.
Аввало, «тасаввуф» лафзини шарҳ қилиш лозим. Токи ҳукм мавҳум ишга воқе бўлсин. Чунки кейин келган авлод учун бу иш мужмалдир. Шунинг учун аввалгилар айтган нарсага қайтмоғимиз керак. Уларнинг ҳузурида тасаввуф икки хил маънога далолат қилади.
Биринчиси – «ҳар бир яхши ахлоқ ила хулқланиш ва ҳар бир ёмон ахлоқдан четланиш».
Иккинчиси – «ўз нафсидан фоний бўлиб, Робби ила боқий бўлиш».
Гоҳида бу иккисини бошқа лафз ила ифода қилиш ҳам мумкин. Агар бу маъно собит бўлса, биринчи маънодаги тасаввуфда сўз юритиш бидъат эмас. Чунки у амал қилиш лозим бўлган нарсани чуқур англаш, унинг офатлари, белгилари ҳамда унга етган фасодни ислоҳ қилишга қайтади. Бу эса тўғри фиқҳдир. Унинг асллари Қуръон ва Суннатда очиқ-ойдиндир. Бунга ўхшаш нарсалар бидъат деб аталмайди».
Просмотр материалов ...
Пайшанба, Дек 28 2023

(06.10.1930-10.01.2000) - Сурия президенти

Душанба, Дек 18 2023

«Жазоирда араб халқини ташкил этадиган мусулмонлар яшайди. Кимда-ким ушбу халқни ўз илдизини йўқотган ёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади».(«Тарихул Жазоирил муасир», 1 - 222; «Силсилату жиҳади шаабил Жазоир», 7-114)

Шанба, Дек 16 2023

«Юзи нур чамбаридан ёришаётгандай мағрур турар экан, унинг маҳобатидан юрагим зириллаб кетди. Мен ўша бепоён чўлларда кўп жанг қилганман. ҳатто йиртқич шерлар билан юзма-юз келиб қолган кунларим ҳам бўлган, лекин ҳеч қачон ўзимни йўқотиб қўймаганман. Унинг қаршисида эса лабим титраб, сўз айтгани журъат эта олмадим».
Фашистлар Италиясининг Ливиядаги кўшинлари қумондони генерал Родолъфо Грациани

Сешанба, Дек 12 2023

Фаластин қаршилик ҳаракатининг асосчиси шайх Иззуддин ал-Қассомдир. Куни кеча (20.11.2023) ушбу Фаластин инқилобининг асосчиси ва илҳомлантирувчиларидан бири шаҳид бўлганига 88 йил тўлди.

Якшанба, Дек 10 2023

Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз ас Сауд (арабча: محمد بن سلمان بن عبد العزيز آل سعود; 1985 йил 31 август, Жидда, Саудия Арабистонида туғилган) 2021й ил 21 июндан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси.  2022 йил 27 сентябрдан бери Саудия Арабистони Бош вазири. 2015 йил 23 январдан 2022 йил 27 сентябргача Саудия Арабистони мудофаа вазири. Ҳозирги қирол Салмон бин Абдулазиз ас Сауднинг ўғли.

Сешанба, Дек 05 2023

Джа́ред Ко́ри Ку́шнер (ингл. Jared Corey Kushner; 1981 йил 10 январда туғилган) — америкалик ишбилармон, New York Observer газетаси ва девелоперлик компанияси раҳбари.

Сешанба, Нояб 28 2023

Муқтада ас-Садр (шунингдек, Моқтада ас-Садр, Муқтада Садр) (араб. مقتدى الصدر‎; 1974 йил 4 август (14 ражаб 1394), Ироқнинг Нажаф шаҳрида туғилган) — Ироқ шиа армиясининг Маҳаровий ҳарбий ташкилоти раҳбари. У 2004 йил апрель ойида шиаларнинг муқаддас шаҳри Нажафда у бошчилигидаги кучлар халқаро босқинчи кучларга қарши исён кўтаргач, жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган. Муваққат маъмурият раҳбари Пол Бремер ўша пайтда ас-Садрни қонундан ташқари деб эълон қилган эди. Ҳозирда ас-Садр Ироқдаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири.

Сешанба, Нояб 28 2023

Ёсир Арофат (араб. ياسر عرفات 1929 йил 24 август, Қоҳира, Миср — 2004 йил 11 ноябрь, Кламар, Франция), туғилганида қўйилган ҳақиқий тўлиқ исми Муҳаммад Абдулраҳмон Абдулрауф Арофт ал-Қудва ал-Ҳусайний, шунингдек, Абу Аммар (أبو عمّار‎) куняси остида танилган) — 1993 йилдан Фаластин миллий маъмурияти (ФММ) раиси (президент), ФАТХ ҳаракати раҳбари ва Фаластин озодлик ташкилоти (ФОТ) ижроия қўмитаси раиси (1969 йилдан); 1994 йил тинчлик учун Нобел мукофоти лауреатларидан бири. Қуддус муфтийси Амин ал-Ҳусайнийнинг жияни ва шогирди. У 75 ёшида Франциянинг Париж яқинидаги Кламарда жойлашган Перси ҳарбий госпиталида вафот этган. Суҳа Арофатга (қизлик исми шарифиее Суҳа Сусу Тавил) уйланган.

Душанба, Нояб 27 2023

«Азизим Бетти! Сўзларимга балки ишонмассан.

Чоршанба, Нояб 15 2023

Шайх Аҳмад Исмоил Ясин (араб. الشيخ أحمد اسماعيل ياسين‎, 1937?-2004) — Европа Иттифоқи, Исроил, Канада, АҚШ ва Япония томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган, шунингдек, Иордания ва Мисрда тақиқланган ХАМАС (Исломий қаршилик ҳаракати) исломий ҳаракатининг асосчиларидан бири ва маънавий раҳбари.

Пайшанба, Окт 12 2023

«Ҳозир бизда ҳам ядровий қурол борлигини Ҳиндистон яхши билади. Улар бизга юриш қилишдан аввал ўн марта ўйлаб кўрадилар».
(Доктор Абдуқодир Хон 1998 йилдаги Покистондаги ядровий синов ўтказгандан сўнг)
Сиз миллатчи эмасмисиз?

Чоршанба, Сен 27 2023

 

 

 

Яқинда Сурет Гусейнов Истанбулдаги клиникалардан бирида вафот этгани маълум бўлди.

Шанба, Сен 16 2023

Рамза́н Ахма́тович Кады́ров (чечен. КъадиргӀеран Ахьмад-Хьаьжин Рамзан; 1976 йил 5 октябрда Центарой қишлоғида туғилган, Чечен-Ингуш АССР) — Россия давлат арбоби, сиёсий ва ҳарбий арбоби, 2007 йил 5 апрелдан бери Чеченистон раҳбари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase