close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Иқтисод

Иқтисод (283)

Якшанба, Сен 08 2024

Айрим хабарларга кўра, Россия Ғарб санкциялари сабаб Арктикада олаётган суюлтирилган табиий газга харидор топа олмаяпти. Натижада ёқилғини Арктика денгизидаги контенерларда тўплашга мажбур бўляпти.

Жума, Авг 02 2024

McDonald's, Starbucks ва бошқа кўплаб брендлар қотил Исроилни қўллаб-қувватлаганликлари сабабли бойкот қилинмоқда. Ғазога ҳужумлар бошланган 7 октябрдан буён сезиларли даражада ортган бойкот ҳаракати билан брендлар жиддий қиймат ва обрў-эътиборни йўқотмоқда.

Чоршанба, Июл 03 2024

Бу ҳақда Миср Бош вазири Мустафо Медбули пойтахт Қоҳирада ўтказилган Миср-Европа инвеститсия конференсияси якунлари бўйича матбуотга берган брифингда маълум қилди.

Пайшанба, Июн 13 2024

Санкциялар Россия Федерациясидаги энг йирик брокерлик компаниялари мижозлари ҳисобларида валютанинг оммавий блокланишига олиб келди.

Пайшанба, Июн 13 2024

Россияни ҳозир нима кутмоқда, Қўшма Штатлар Россия молия тизимига жуда оғриқли санкциялар зарбасини берди.

Шанба, Июн 08 2024

– Тижоратнинг энг муҳим ва дастлабки одобларидан бири савдо ва унинг турларига оид шаръий ҳукмларни яхшилаб ўрганишдир.

Пайшанба, Май 09 2024

Эгалари ҳали бўлиб олмаган молни, дарахтини қўйиб мевасининг ўзини, ернинг ўзини қўйиб экинини гаровга кўйиш мумкин эмас.

Чоршанба, Май 01 2024

Ушрий ернинг ва тоғнинг асалидан, экинидан ва мевасидан, агар у оқин сув ёки ёмғир билан суғорилган бўлса, оз-кўплигидан қатъи назар, ўндан бири закотга берилади. Пақир ва шунга ўхшаш нарсалар воситасида инсоннинг қўл кучи билан суғорилган ер ҳосилидан эса йигирмадан бири закот қилиб берилади. Агар экинлар иккала йўл билан ҳам суғорилган бўлса, қайси биридан кўпроқ фойдалангани эътиборга олинади. Қайсиниси устун эканлиги аниқланмаса, эҳтиёт жиҳатидан ҳосилнинг ўндан бири берилади.

Чоршанба, Май 01 2024

ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Якшанба, Март 31 2024

Қозоғистон автомобиллар уюшмаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида маҳаллий корхоналарда умумий қиймати 294,8 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 22 726 дона автомобиль ишлаб чиқарилган. Жорий йилда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2023 йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан 16,4 фоизга кўп, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Жума, Март 29 2024

Сотиб олувчи сотиб олган маҳсулотда бирор айб борлигидан хабардор бўлиб қолса, у (савдони айб сабабли бекор қилишга) ихтиёрлидир. У, хоҳласа, маҳсулотни келишилган нархга олади (яъни уни айби сабабли нархини камайтирмайди), хоҳласа, уни қайтаради. Чунки мутлақ (ҳеч қандай шарт киритилмаган савдо) битими (сотилган нарсанинг) айбсиз (нуқсонсиз) бўлишини тақозо қилади. Агар сотилган нарса (айбдан) саломат бўлмаса, сотиб олувчи рози бўлмайдиган савдо битими (унинг) зиммасига лозим (бир томонлама бекор қилиш имкони бўлмаган мажбурият) бўлиб қолиши натижасида зарар кўрмаслиги учун унга ихтиёр берилади.

Пайшанба, Фев 29 2024

Россия иқтисодиёти учун ягона нажот Хитойнинг вассалига айланишдир, дейди таҳлилчилар.

Сешанба, Фев 27 2024

Financial Times маълумотларига кўра, Исроил ўз қарзларини 60 млрд долларга оширишни, солиқларни кўтаришни ва мудофаага харажатларини кўпайтиришни режалаштирмоқда. Давлат хизматчиларини қабул қилиш тўхтатилади, солиқлар эса икки баробарига оширилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase