ХАБАД жамоасининг раввини Цви Коганнинг қотиллари Бирлашган Араб Амирликларидан ташқари ҳудудларда қўлга олинди. Уларга ўлим жазоси хавф солмоқда.
Айтишларича, қотилликни бажарган ёлланма жиноятчилар Туркияга қочиб кетишга муваффақ бўлишган, лекин тез орада улар Амирликларга экстрадиция қилинган.
Мазкур жиноятда гумон қилинганлар Ўзбекистон фуқаролари: Олимбой Тоҳирович Давлатяров (28 ёш), Маҳмуджон Абдураҳим ўғли Кинджабоев (28 ёш) ва Азизбек Камилович Исмоилов (33 ёш). Улар қўлга олинганида кўзлари боғланган ва қўллари кишанланган ҳолда суратга туширилган.
Амирликлардаги тергов идоралари қотиллик мотивлари ҳақида маълумот бермаган, бироқ Исроил ҳукуматининг фикрича, бу антисемитизм асосида амалга оширилган буюртма қотиллик бўлиши мумкин.
Цви Коганнинг жасади 24 ноябрь куни топилган ва бугун у Исроилга етказилган. Марҳумнинг яқинлари ушбу фожиадан қаттиқ жабрланган. Рафиқаси Ривки Исроилга етиб келган ва дафн маросими 26 ноябрь куни Иерусалимда ўтказилади.
Исроил махсус хизматлари ва Амирликлар қўшма тергов ишларини олиб бормоқда. Мазкур ишга турли халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳам жалб қилинган.
Тергов давомида Цви Коган узоқ вақт кузатувга олингани ва унинг ҳаракатлари тўлиқ ўрганилгани аниқланди. У 20 ноябрь куни алоқага чиқмаган ва йўқолиб қолган. 23 ноябрь куни унинг ташлаб кетилган машинаси топилган, 24 ноябрда эса унинг жасади аниқланган.
Цви Коган Амирликлардаги яҳудий жамоасида фаолият юритар ва Дубайдаги кошер супермаркет раҳбари сифатида ишлаган. Унинг ўлими яҳудийлар жамоаси учун катта йўқотиш бўлди.
Абу Муслим