close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Жазоирни озод қилган авлод асосчиси»

«Жазоирда араб халқини ташкил этадиган мусулмонлар яшайди. Кимда-ким ушбу халқни ўз илдизини йўқотган ёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади».(«Тарихул Жазоирил муасир», 1 - 222; «Силсилату жиҳади шаабил Жазоир», 7-114)

«Жазоирда араб халқини ташкил этадиган мусулмонлар яшайди. Кимда-ким ушбу халқни ўз илдизини йўқотган ёки ўлиб битган халқ деса, ёлғон айтади».(«Тарихул Жазоирил муасир», 1 - 222; «Силсилату жиҳади шаабил Жазоир», 7-114)

Абдулҳамид ибн Бадис

Кимда-ким Жазоирда миллион киши дин йўлида шаҳид кетди деса, янглишади!
Тарихий ҳақиқат шундан иборатки, Жазоирнинг сўнгги етти ярим йиллик инқилобидан кейин, 1952 йилдан 1964 йилгача бир ярим миллион киши дин йўлида шаҳид кетди. Юз йилдан зиёд кечган даҳшатли француз оккупацияси давомида эса босқинчи французлар томонидан ўлдирилган мусулмонларнинг умумий сони бундан бир неча чандон кўпдир. Биз уларни дин йўлида шаҳид кетган деб ҳисоблаймиз, лекин Аллоҳнинг олдида ҳеч қайси бирини улуғламаймиз.
Юрт оккупациясини ёки босқинини қандайдир бошқа мазмундаги ибора билан, масалан, ўлкани «колонизация қилиш» деб аташ катта хато ҳисобланади. Чунки «колонизация қилиш» ибораси муайян ерни «мустамлакага айлантириш»ни, яъни бўш ётган маълум бир жойга кўчиб бориб, ўша ерга эгалик қилишни англатади. Тажовузкор давлат босқинчилари эса бўш ётган ерни эгаллаш учун келишмаган. Улар ерларни оккупация қилиб, ўлкани талаш, маҳаллий аҳолининг маданияти, ўзига хос миллийлигига барҳам бериб, истило қилинган халқни ўз манфаатлари ва нафсига хизмат қилишга мажбурлаш мақсадида келишган. Ушбу тафсилотларнинг тилга олиниши шунчаки, тарихга оид кизикиш эмас, гарчи бундай қизиқиш ҳам анча аҳамиятли бўлсада. Тарихий ҳодисаларни тилга олишдан мақсад, Жазоирда бўлгандай, умматни жонлантириш, мағлубиятдан ғалаба сари етаклаш учун ушбу ҳодисалар сабоғидан ибрат ва фойда олишдир. Фаластин мусулмонларининг олтмиш йилдан зиёд кечаётган сионистик оккупация давомидаги аҳволи борасида умидсизликка тушаётганлар билиб қўйсинки, Жазоирдаги аҳвол менинг суюкли Ватаним Фаластиндаги аҳволдан анчагина оғир бўлган. Шунча зулм ва мусибатлардан сўнг ҳам Жазоир мустақилликка эриша билди - фаластинликлар ҳам, Аллоҳнинг қудрати ила мустақилликка эриша олишади, агар жазоирлик биродарлари ўтган йўлдан ўта билишса! Аллоҳнинг иродаси бандаларига нисбатан қарор топажак ва Унинг бу борадаги хоҳиши ўзгармаслигини кўргайсиз.
Ушбу ҳикоямизда сўз борадиган жазоирлик қаҳрамон босқинчиларга қарши қурол кўтармаган, лекин у одамларга умид бахш этган жангчи бўлган. Унинг воситачилиги ила Аллоҳ бутун бошли юрт халқини жонлантирди. Бунинг ҳайратланарли ери йўқ, чунки ҳикоямиз қаҳрамони мужоҳидлар оиласидан келиб чиққан. Унинг бобокалони - буюк Исломий қаҳрамон Муизз ибн Бадис розияллоҳу анҳу ўтмишда Жазоирни бидъат аҳли - фатимийчи шиалардан тозалаган. Бобоколони сингари Абдулҳамид ибн Бадис ҳам кўпчилик юртдошларининг қалбини умидсизлик қамраган даврда яшаган. Бироқ бу давр асл ўғлонлар тарбия топиб, метиндек ирода тобланган давр бўлди.
Абдулҳамид ибн Бадиснинг тарихи оиласида олган тақводорлик руҳидаги тарбиядан бошланади. Аллоҳ унга шундай ота-она инъом этган эдики, иккаласи унга Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатини ўргатди, Ватанга ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодга бўлган муҳаббатини шакллантирди. Ибн Бадис Қуръонни ёд олиб, Суннатни пухта ўзлаштирди. Шундан сўнг отаси уни уламоларнинг сабоғини олиш учун Зайтун университетига ўқишга юборди. Университетни тамомлаган Ибн Бадис Ҳижозга(Ҳижоз (араб. ...) - Арабистон яриморолининг ғарбидаги ҳудуд, Саудия Арабистонининг бир қисми. Ислом вужудга келган тарихий ўлка бўлиб, ҳудудида мусулмонларнинг қадамжо шаҳарлари Макка ва Мадина жойлашган. Маъмурий маркази - Жидда шаҳри.) -ҳаж сафарига йўл олди. Мадинаи мунавварада у ҳар бир жазоирликка Қиёматгача татигули, ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки чинаками-га катта хизмат кўрсатган бир ҳиндини учратди. Ул зоти шариф шайх Ҳусайн Ҳинди эди, Аллоҳ уни кўп ажру савоблари ила мукофотласин. Шайх Ҳинди ибн Бадисга ҳаж амалларидан сўнг Жазоирга қайтиш ва энг аввало жамики саъй-ҳаракатини маҳаллий одамларни Аллоҳнинг ҳақ динига киритишга жамлашни маслаҳат берди. Амир Абдулқодир Жазоирий билан шайх Ҳинди каби уламолари бўлган Ислом умматига шарафлар бўлсин!
Имом Абдулҳамид ибн Бадис шайх Ҳусайн Ҳинди ҳазратларининг маслаҳатига қулоқ тутиб Жазоирга қайтди. У ерда одамларга араб тили ва Исломни ўргатиш, ўсиб келаётган ёш авлод орасида маърифат тарқатиш мақсадида газета ва мактаблар таъсис этди.
Жамиятни шакллантириш иморат қуришга ўхшайди. Бундай иш бошидан тўғри йўлга солиниши, бугунги кунда айрим Исломий ҳаракатлар сингари ҳозиргина вужудга келиб, қурилиш жараёнининг бир нечта босқичини ошиғич равишда ҳатлаб ўтишга уринишидек эмас. аксинча, босқичма-босқич илгарилаб бормоғи лозим. Имом Абдулхамид ибн Бадис ниҳол экиб, уни авайлаб парвариш қилганча, ҳосилга киришини кутди. Шунингдек, шайх Ибн Бадис Исломий уламолар уюшмасига асос солиб, ўзи раис этиб сайланди. Ушбу лавозимда Франциянинг бузғунчилик воситасида Жазоир бўйлаб кенг тарқалган бидъатларга барҳам беришга киришди, мавлудларда(Мавлуд - бу ерда мусулмонларнинг маълум бир тантанали маросим туфайли йиғилиши назарда тутилган.) қўшиқ ва раксга бериладиган, ёрдам сўраб Аллоҳга эмас, ўлган одамларнинг руҳларига ибодат қиладиган бир қатор адашган гуруҳларга қарши уруш эълон қилди. Абдулҳамид ибн Бадис ҳақиқий Ислом динини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва унинг саҳобалари эътиқод қилган динн; тарғиб қилиш билан машғул бўлди. Ибн Бадис розияллоҳу анҳу эллик бир ёшда, Ватанининг мустақиллигини кўришга улгурмай боқий дунёга рихдат қилди. Унинг мактабини кўрган мужоҳидлар бирин-кетин француз босмачиларига қарши кураш ҳаракатига қўшила бошлашди ва ниҳоят, 130 йилдан зиёд давом этган француз оккупациясидан сўнг Жазоир миллий мустақилликка эришди. Қодир Аллоҳ ушбу буюк юртда Исломни йўқ қилмоқчи бўлган ифлосларнинг дасисасини барбод этди. Аллоҳ дин йўлида шаҳид кетган жазоирлик мужоҳидларни ўз раҳматига олсин. Аллоҳ имом Ибн Бадисдан рози бўлсин. Жазоирни озод қилган авлоднинг вужудга келишига Аллохдан кейин айнан мана шу киши сабабчи бўлган. Абдулҳамид ибн Бадис босқинчилар устидан қозонилган ғалабани кўрмай, лекин бундай ғалаба қозонилишига комил ишончла Аллоҳнинг даргоҳига йўл олди. Улимидан олдин имом:
«Мен: «Яшасин Жазоир ва араб халқи!» - дея хитоб қилганча жон бераман»( Мажалису ат-тазкири мин ҳадиси ал-башири ан-назир, 307 - 1.), - деб кетган экан.
Диққатга сазовор жойи шундаки, имом Абдулҳамид ибн Бадис ўзи араб бўлмай туриб, араблар ва араб тилига қўлдан келганча ёрдам берган. У асрлар давомида Исломни ва мусулмонларни ҳимоя қилиб келган буюк халқнинг асл фарзанди эди.

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Умар Мухтор Ҳофиз Асад »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase