«Юзи нур чамбаридан ёришаётгандай мағрур турар экан, унинг маҳобатидан юрагим зириллаб кетди. Мен ўша бепоён чўлларда кўп жанг қилганман. ҳатто йиртқич шерлар билан юзма-юз келиб қолган кунларим ҳам бўлган, лекин ҳеч қачон ўзимни йўқотиб қўймаганман. Унинг қаршисида эса лабим титраб, сўз айтгани журъат эта олмадим».
Фашистлар Италиясининг Ливиядаги кўшинлари қумондони генерал Родолъфо Грациани
Ислом умматига мансуб киши ҳар қандай ёшда улуғликка эришиши мумкин. Муҳими, унинг қалбида ҳақ динининг тантанасига бўлган ишонч, ғалабага бўлган хоҳиш-истак олови ёнсин. Етмиш ёшида улуғликка эришган ливиялик қаҳрамоннинг тарихи ушбу фикрга яққол дадил бўлиб хизмат қила олади.
Мазкур ҳикоямиз қурайш қабиласининг уруғларидан бири саналмиш бадавийлар қабиласига мансуб кишининг чодирида бошланади. Унда биз Байтуллоҳ зиёратига хотини Оиша бинт Мухариб билан бирга отланган Мухтор ибн Умар исмли кишини учратамиз. Аммо у Макка йўлида вафот топиб, Умарул Форуқ (Ал-Форуқ (Фарқига борувчи) - Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг «ҳақни ёлғо дан фарқлай оладиган» маъносини англатган тахаллуси.) шарафига Умар дея исм қўйган ўғли етим қолди. Умар Мухтор қумликда, Ислом умматининг кўплаб қаҳрамонларини тарбиялаган бадавийлар қабиласида ўсиб улғайди Ииллар ўтиб у тенгги йўқ жангчига айланди.
бўлишига сабабчи бўлиб, Ливиянинг афсонавий қаҳрамонига айланган қария Умар Мухторни йўқ қилиш масаласи билан шахсан ўзи шуғулланишга қарор қилди. Шу мақсадда у Ливияга Родольфо Грациани исмли ҳарбий жиноятчини юборди. Инсон қиёфасидаги ушбу ваҳший махлуқ Ливиянинг тинч аҳолисини мисли кўрилмаган даражада қиришга киришди. Ушбу фашист генерали биринчи навбатда мисрликларнинг ливиялик мужоҳидларга бераётган ёрдамига чек қўйиш мақсадида Ливия - Миср чегарасида тиканли симдан дунёда энг узун девор тортди. Шундан сўнг, генерал Грациани дунёда энг катта концентрацион лагерь тузиб, унинг ҳудудига Ливия мусулмонларининг қарийб ярмини қамади. Ўн минг маҳбусга мўлжалланган бундай лагерга италиялик газанда саксон минг эркагу аёлни тикди. Унга бу ҳам камлик қилди. Фашист Р.Грацианининг буйруғига кўра ушбу концентрацион лагерга корамолу туялар подаси ҳайдаб киритилди. Лагерга қамалган Ливия мусулмонлари жазирама қуёш остида аста-секин жон бера бошлади. Ушбу даҳшатга доир ҳикоя ва ҳужжатлар ҳар қандай кишининг ўпкасини тўлдириб, кўзига ёш келтиради. Шундан сўнг фашистлар генерали Р.Грациани Ливиянинг Куфра шаҳри аҳолиси устига ҳар бири бир ярим тоннадан келадиган бомбалар ёғдирди.
Мавжуд қийинчиликларга қарамай ливиялик қаҳрамонимиз Умар Мухтор босқинчиларга қарши олиб борилаётган жиҳодга раҳбарлик қилишни давом этди. Ўз жангчилари билан елкама-елка туриб жанг қилган кекса жангчи босқинчилар армиясига кетма-кет талафот етказиб бораверди. Таассуфки, кунлардан бир кун у фашистлар пистирмасига дуч келиб, оти яраланди. Отдан йиқилиб қўли синган Умар Мухтор эмаклаганча, чўлнинг қизиган қумлигида бекиниб олишга ҳаракат қилди-ю, бироқ изига тушган душман уни тутиб олди.
Италиянинг биринчи сонли душмани қўлга олинганини эшитган генерал Грациани ушбу чўл арслони билан шахсан кўришишга ошикди Ўзининг «Киренаикани бостириш» китобида Родолбфо Грациани Умар Мухтор билан ўтган учрашувини қуйидагича тавсифлайди:
«Уни кишанланган ҳолатда келтиришиб, столим қаршисида тургизиб кўйишди. Олдимда турган киши оддий инсон эмас эди... Асирлик аламини ҳис этаётгани билинаётган бўлсада, қариянинг виқорла турган коматида улугворлик барқ урмоқда. Мана, у столим қаршисида турибди. Мен уни сўроқ қилмоқдаман, у эса вазмин оҳангла жавоб бермоқда:
- Нима учун сиз фашистлар ҳукуматига қарши тинмай кураш олиб дордингиз?
- Диним ва Ватаним озодлиги учун.
- Нимага эришмоқчи бўлдингиз?
- Сиз фашистларни юртимдан қувиб солишга. Зеро, сизлар босқинчисизлар. Сизларга қарши уруш олиб бориш биз учун ҳам қарз, ҳам эарздир, галаба эса Аллоҳдан.
- Сиз бу юртда катта обрўга эгасиз. Бизга қарши бош кўтарган бадавийлар сизнинг буйругингизга биноан таслим бўлиб, қуролини чюпшириши учун неча кун керак бўлади?
- Биз - юрт эрки учун курашчилар ҳалок бўлсак бўламизки,
куролни қўймасликка онт ичганмиз».
Р. Грациани қуйидагича давом этди:
«Юзи нур чамбаридан ёришаётгандай магрур турар экан, унинг махобатидан юрагим зириллаб кетди. Мен ўша бепоён чўлларда кўп жанг қилганман, ҳатто йиртқич шерлар билан юзма-юз келиб қолган кунларим ҳам бўлган, лекин ҳеч қачон ўзимни йўқотиб қўймаганман. Унинг қаршисида эса лабим титраб, сўз айтгани журъат эта олмадим».
Умар Мухтор фашистлар Италиясининг ҳарбийдала трибунали томонидан суд қилиниб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. 1931 йили ёши етмиш бешга етган шайх босқинчилар томонидан қатл қилинди. У дин йўлида шаҳид кетди, раҳматуллоҳу алайҳ. Аммо Умар Мухтор ўз ситамгарларидан узоқ яшади. У жаҳоннинг озодлик учун курашчилари калбида мангу барҳаёт қолди. Фашистлар Иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлишди. Б.Муссолини қатл қилиниб, жасадини ҳамма кўриши учун оёғи осмондан келтирилиб шармандаларча осиб қўйилди. Генерал Р.Грациани қўлга олиниб, қамоққа ташланди. У Ливия ва Эфиопияда ҳарбий жиноятлар содир этганида айбланиб суд қилинди ва умрининг охиригача касалхонада ётиб, 1955 йили ўлди. Ливия озодликка эришди. Умар Мухтор ишонган ғалаба келди. Аллоҳ сендан рози бўлсин, эй чўл арслони! 0 мужоҳидлар шайхи! Эй Умар Мухтор!
Умар... Нақадар чиройли исм!
Ушбу буюк исм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига мансуб, пайғамбарлардан кейин келган энг сара одамлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган зоти шарифнинг исми эканлигини ҳар бир мусулмон билади. Бу исм жаҳон тарихини батамом ўзгартириб юбориб, дунё харитасини қайтадан бичган баҳодирнинг исмидир. Ушбу исм шоирларни илҳомлантирган, фақирларнинг ҳабиби саналган улуғ инсон исмидир.
Эй Форуқ! Мана энди сен ҳақингда гапириш вақти етди...
Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан