close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Джаред Кори Кушнер

Джа́ред Ко́ри Ку́шнер (ингл. Jared Corey Kushner; 1981 йил 10 январда туғилган) — америкалик ишбилармон, New York Observer газетаси ва девелоперлик компанияси раҳбари.

Джа́ред Ко́ри Ку́шнер (ингл. Jared Corey Kushner; 1981 йил 10 январда туғилган) — америкалик ишбилармон, New York Observer газетаси ва девелоперлик компанияси раҳбари.
Америкалик девелопер Чарльз Кушнернинг ўғли, унинг бизнесини ривожлантирган. АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трампнинг турмуш ўртоғи.
2017 йил 20 январдан 2021 йил 20 январгача – АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг катта маслаҳатчиси, амалда кўплаб кузатувчиларнинг фикрига кўра, 2015 йилдан бери у Трампнинг сайлов кампанияси менежери, бош маслаҳатчиси ва ишончли вакили.
Джаред Кушнер 1981 йил 10 январда Нью-Жерси штатининг Ливингстон шаҳрида туғилган. Девелопер Чарлз Кушнернинг тўнғич ўғли. Яҳудий, ортодоксал оилада ўсган.
Отасининг ота-онаси Иосиф Кушнер (никоҳдан олдин Беркович) ва Раиса (Рая) Кушнер Беларуснинг Новогрудок шаҳрида Холокостдан омон қолишган, 1945 йилда Будапештда турмуш қуришган ва 1949 йилда АҚШга кўчиб кетишган. Кушнернинг укаси Жошуа ҳамда Никол ва Дара исмли икки синглиси бор. У Kushner Real Estate Group компанияси эгаси Мюррей Кушнернинг жияни.
1999 йилда у Нью-Жерси штатининг Берген округидаги Frisch School хусусий яҳудий мактабини тамомлаб, Гарвард университетига ўқишга кирди. Хабад уйи универститет шаҳарчаси кўмагида Fly Club аъзолигига сайланди. 2003 йилда Гарвардни тамомлаб, давлат бошқаруви соҳасида бакалавр даржасини олди. 2007 йилда Нью-Йорк университетини ҳуқуқшунослик бакалаври ва бизнес бошқаруви магистри даражаси билан тамомлади. Америкалик журналист Дэниэл Голденнинг ёзишича, Кушнернинг отаси ўғли университетларга киришидан олдин катта миқдорда хайр-эҳсон қилган. У Манхеттен округи прокурори Роберт Моргентау офисида стажировкадан ўтган.

Бизнес
Гарвард талабаси бўлган пайтлари, кўчмас мулк билан битимлар амалга оширииб, 20 млн доллар фойда олган. 2004 йил унинг отаси бир қатор айблов бўйича ҳибсга олинган (жумладан, солиқларни тўламаганликда) ва икки йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2006 йил 10 млн долларга New York Observer газетасини сотиб олди. Vanity Fair ёзишича, газета сайтига ташрифлар (2013 йилдан 2016 йилгача) ойига 1,3 млн дан 6 млн гача ошди.
2008 йилда у Kushner Properties девелоперлик компаниясининг ижрочи директори бўлди. У офис ва турар-жой бинолари билан бир нечта йирик битимларни амалга оширди (Tishman Speyer га тегишли Манхеттендаги 5-авеню 666-уйда жойлашган 41-қаватли бинони 1,8 миллиард долларга сотиб олди)

Сиёсат
Унинг отаси илгари демократлар ҳомийси бўлса-да, Кушнер Донльд Tramp номзоди кўрсатилганидан кейин 2016 йилги президентлик кампаниясида фаол иштирок этган. Кушнер расмий лавозимни эгалламасдан туриб, кўплаб кузатувчиларга кўра, Трампнинг амалдаги сайловолди ташвиқоти менежери, бош маслаҳатчиси ва ишончли вакили бўлган ва унинг нутқлари матнларини ёзган. Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаш ҳукмрон бўлган анъанавий оммавий ахборот воситалари ва телевидениени мувозанатлаш учун Кушнер Internet ва ижтимоий тармоқларда одамларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун Трампни қўллаб-қувватловчи кампания уюштирди.
2016 йил ёзида ўз газетасининг журналисти Трампнинг твиттердаги хабарларидан бирини "антисемитизм" деб атади. Кушнер узундан-узоқ очиқ хат билан жавоб берди ва у иккинчи жаҳон уруши пайтида Германия томонидан босиб олинган Совет Белоруссиясининг Новогрудок шаҳридаги геттодан Белский партизанларига қочган яҳудий аждодлари ҳақидаги ҳикоядан бошлади. Кушнер Трампга қарши ирқчилик ва антисемитизм айбловларини рад этиб, қизининг яҳудий билан турмуш қуришини илиқ қабул қилган "бағрикенг одам" деб атади. Кушнер қайнотасини журналистлардан кўра яхшироқ билишини таъкидлади. Кушнернинг сўзларига кўра, кўплаб оммавий ахборот воситалари Трампни асоссиз равишда айблаб, карикатура қилиб кўрсатмоқда ва унинг ибораларига ёпишиб олишмоқда.
АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган. АҚШнинг Исроил билан муносабатларини назорат қилган ва Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш йўлидаги «Аср битими»ни тайёрлаган. Шунингдек, унинг вазифалари орасида: АҚШда жиноят ҳуқуқи тизимини ислоҳ қилиш, Америка инновациялар идорасини бошқариш, фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни ислоҳ қилиш, АҚШ федерал ҳукуматини янгилаш ҳам кирган.
2019 йилда у Билдерберг клуби конференциясида иштирок этган.

Шахсий ҳаёти
2004 йилдан бери Кушнер 27 ёшли Ольга Бухалко билан муносабатда. Жуфтликда Александр исмли ўғил туғилди, шу муносабат билан Бухалко кейинчалик Кушнердан вояга етмаган болани боқиш учун алимент тўлашни талаб қилди, аммо Кушнер Германия судининг алиментни ундириш тўғрисидаги қарорини бажаришдан бош тортди ва АҚШ округ суди аввалроқ бунга тескари қарор қабул қилганини баҳона қилди.
2009 йил 25 октябрда Кушнер АҚШнинг бўлажак президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трампга уйланди. Тўй ортодоксал яҳудийлик анъаналарига кўра бўлиб ўтди, Иванка Трамп бундан олдин яҳудийлик дини қабул қилганди. Уларнинг учта фарзанди бор. Қизи Арабелла Роуз 2011 йил июль ойида туғилган, ўғиллари — Хосеф Фредерик 2013 йил октябрь ойида ва Теодор Жеймс 2016 йил март ойида туғилган. Жаред ва унинг оиласи замонавий ортодоксал яҳудийлар бўлиб, шаббатга риоя қилади.

Абу Муслим

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase