close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Абдулқодир Хон

«Ҳозир бизда ҳам ядровий қурол борлигини Ҳиндистон яхши билади. Улар бизга юриш қилишдан аввал ўн марта ўйлаб кўрадилар».
(Доктор Абдуқодир Хон 1998 йилдаги Покистондаги ядровий синов ўтказгандан сўнг)
Сиз миллатчи эмасмисиз?

«Ҳозир бизда ҳам ядровий қурол борлигини Ҳиндистон яхши билади. Улар бизга юриш қилишдан аввал ўн марта ўйлаб кўрадилар».
(Доктор Абдуқодир Хон 1998 йилдаги Покистондаги ядровий синов ўтказгандан сўнг)
Сиз миллатчи эмасмисиз?
Ислом нафақат араблар ёки фақат оқ танлилар эмас, балки бутун инсоният динидир. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис-салом унга даъват қила бошлаганларида Ислом турли ирқ ва миллатдаги одамларни ўзига жалб қилган. Африкалик Билол розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муаззини эди. Салмон Форсий Абу Лаҳабдан афзал бўлган. Қора танли саҳобалар ҳам кўп бўлиб, улар орасида улуғ лашкарбошилар ҳам бўлган.
Афсуски, бугунги кунда кўплаб араблар ҳиндларга яхши муносабатда бўлмайдилар. Ҳиндлар деб ҳозирги Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдаги ҳинд миллатига мансуб фуқаролар назарда тутилмоқда. Кўпчилигимиз ҳиндларни энг ақлсиз одамлар қаторига қўшиб қўйдик. Баъзилар уларни ақлсиз эканини ифода этиш учун: «Нима, мен сенга ҳиндманми?» - дейдилар. Шунингдек, араб диёрларида юрган ҳиндларга оддий инсоний ҳурмат кўрсатилмайди. Ғарбликларга эса ок танли бўлганлиги учун, худди хўжайинидек муомала қиладилар. Барчамизни ички дунёмизда томир отган бу жирканч миллатчилик бизни одамларни ранги ёки миллатига қараб муомала қилишгача олиб борди. Ҳиндларнинг устидан кулган одамларга мурожаатим: Бангладеш, ҳозирги Ҳиндистон ва Покистонни бирлаштирган Ҳиндистон ярим оролидаги мусулмонларнинг сони - жамики мусулмон аҳолисининг учдан бирига тенг. Яъни ер юзидаги ҳар уч мусулмоннинг бири ҳинд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миллатчиликдан қайтарганлар. Таъкидлаш жоизки, сиз устидан кулаётган ҳинд ёки покистонликларда сизларда йўқ нарсалар бор... Уларда арабларда йўқ ядровий қурол бор!
Юқорида зикр қилганганидек, Ҳиндистонга юз йиллар давомида мусулмонлар раҳбарлик қилганлар. Лекин португалиялик жиноятчи Васко да Гама Ҳиндистон соҳилларига боргандан сўнг у ердаги аҳвол ўзгарган. У мусулмонлар ерига салибчилар колониясини ташкил қилган. Сўнгра инглизлар Ост-Индия компанияси вакили сифатида Ҳиндистонга кириб келишган. Ҳиндистондаги колонизаторлик даврида кўплаб қонли олишувлар бўлган. Ҳиндлар XIX аср охирларида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўзғолон кўтарганлар. Мусулмонлар биринчи бўлиб истиқлол учун ҳаракат қилганларида ҳиндулар ҳам қўшила бошлайди. Ҳинд мусулмонлари билан ҳиндулар 1884 йили миллий конгресс ўтказганлар. Мусулмонлар ҳиндларга ҳам, ҳиндуларга I ҳам тенг ҳуқуқли мамлакат тузиш таклифи билан чиқадилар, лекин аксарият ҳиндулар ҳинд мусулмонлари билан тенг ҳуқуқли бўлишдан бош тортадилар. Мусулмонлар Британияни ҳиндуларга ёрдам бераётганини кўриб, Ҳиндистонда Мусулмонлар лигасини тузишни эълон киладилар. Атоқли ҳинд шоири Муҳаммад Иқбол 1930 йили Ислом мамлакатини Ҳиндистон ярим оролидан ажратиб олиш таклифи билан чиқади. 1933 йили тарихда илк бор Покистон номли мустақил Ислом ўлкаси пайдо бўлади. Бу номни Кембридж университетининг талабаси Чаудхури Раҳмат Али ўйлаб топган. Ҳақиқатда, у муносиб ном ўйлаб топган эди. Покистон «пок жой» маъносини билдиради. Лекин унинг хар бир ҳарфи маълум маънога эга. «П» харфи Панжоб вилоятини билдиради. «А» - Афғоний, чегарадаги вилоят, «К» - Кашмир, «С» - Синд вилояти, «тан» эса Белужистон вилояти. Барчаси бирикиб, «Пок» тоза, «стан» ўлка деган маънони англатади. 1947 йили 14 августда янги Покистон Ислом мамлакати мустақиллигини эълон қиларкан, эртаси куни Ҳиндистон мустақилликка эришган. Мана шундан бошлаб, мусулмон штати Кашмир сабабли Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низолар урушгача олиб борган. Уша пайтда Ҳиндистон тинч мақсадларда фойдаланиш учун ядро лойиҳасини ишлаб чиққан. Ҳиндистон тарихидаги илк бош вазир Жаваҳарлал Неру мустақилликнинг илк кунларида шундай деганди:
«Биз бу ядровий қуролни урушда қўллаш учун эмас, аксинча тинч мақсадларда фойдаланиш учун ишлаб чиқардик. Лекин бир мамлакат қатори унга эҳтиёж сезилса, унда бошқа мақсадда ҳам фойдаланишимиз мумкин!»
Ҳиндистон 1974 йили 18 майда Покистон чегарасига яқин жойда ядро синовини муваффақиятли ўказади. Ҳиндулар бунга динга оид «Жилмайган Будда» номи билан атайдилар. Улар буддани ўзларининг динидаги олий худоси Вишнуга тенглашади.
Ҳиндистонни Покистонга яқин жойда ўтказган кутилмаган ядро синовидан сўнг Покистоннинг юқори лавозимда фаолият юритувчиларнинг бирига кутилмаган мактуб келади. Уни Голландияда металлургия бўйича мутахассис бўлиб ишлаб юрган бир покистонлик жўнатади. У мактубида Голландиядан қайтиб, Покистоннинг атом энергетика комиссиясига аъзо бўлмоқчи эканини айтган. Бу металлургия бўйича мутахассисни атом энергетика комиссиясида нима иши бор экан деб, давлат хизматчилари бу ёш йигитга эътибор беришмайди. Лекин бу йигит умидсизликка тушмай, иккинчи бор яширин мактуб йўллайди. Бу сафар у Покистон бош вазири Зулфиқор Али Бхуттога юборган эди. Бош вазир унинг мактубини олиб, у ҳақида яхшироқ билиш мақсадида, Покистон (181) разведкасига унинг шахсини аниқлашни буюради. Шунда улар қуйидагича ҳисобот беришади:
У 1936 йили Покистон Ҳиндистон таркибида бўлган пайтлари Ҳиндистоннинг Британия мустамлакаси Бхопал шаҳрида туғилган. Унинг отаси Абдуғофур Хон мактабда муаллим бўлган. У 1935 йили нафқага чиқиб, ўз ўғлини вояга етказиб, унга ғамхўрлик қилади. Бу йигитнинг онаси художўй, беш вақт намозни вақтида ўқувчи, урду ва форс тилларини яхши ўзлаштирган солиҳа аёл бўлган. Шунинг учун ўғли ҳам намозхон бўлиб вояга етган. У 1952 йили Ҳиндистондан Покистонга кўчиб ўтиб, 1960 йили Карачи дорилфунунининг гуманитар фанлари бўйича ўқиб, молия инспектори бўлиб фаолият юрита бошлаган. Лекин ўзининг касбига тўғри келмагани учун, у ердан кетиб, ўқишини давом эттириш учун Германияга боради. Берлиндаги Технология Олийгоҳида икки йил металлургия курсини ўқийди. 1967 йили Голландиядаги Делфтский Технология Олийгоҳида магистрлик дипломига эга бўлади. Уша пайтда Покистонга қайтиб келиб, Карачидаги металлургия фаб-рикасига ишга жойлашишга ҳаракат қилади, аммо унинг тажрибасизлиги учун ишга қабул қилинмайди. Қайта ўқишни давом эттириш учун 1972 йили Бельгиядаги Лёвонск университетида докторлик диссертациясини ёқлайди. Сўнгра уран бойитиш орқали ядро ёқилғисини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 1ЖЕМ80 ташкилотининг ҳамкори ҒОО компанияси билан шартнома тузади.
Бу одам ҳақида маълумот тўплаган разведкачилар, бош вазирга уни Покистоннинг яширин ядро лойиҳасига хизмат кўрсатишга нолойиқ деб топадилар.
Лекин Покистон бош вазири унинг ишонч билан ёзилган мактубидан, муваффақиятга эришишга кўзи етганини сезган эди. У умрининг гуллаган чоғларида, Европанинг ривожланган ўлкаларида юриб, учинчй олам деб аталган ўлкасига келишига нима туртки бўлганини билмоқчи бўлади. Шунда бош вазир у одамни асл мақсадини аниқлаш мақсадида, унга махфий делегация юборишни Покистоннинг атом энергетика комиссиясига топширади. Махфий делегация Голландиянинг Алмело шаҳрига борадилар. Кўп ўтмай, делегатлар бу одамни хизматга олишни зарур эканлиги хабарини келтиришади. Шунда бош вазир Зулфиқор Али Бхутто у билан учрашмоқчи бўлиб, уни Покистонга келишини таклиф қилади. У Покистонга келиб, махфий учрашувдан сўнг, Голландияни тарк этади. Голландия ҳукумати уни нима сабабдан кетиб қолганини излаб, натижада деярли аниқ бир сабаб топа олмайди. Сўнгра у Покистоннинг атом энергетика комисиясига (АЭК) аъзо бўлади.
Абдулқодир Хон АЭКда ўз фаолиятини бошларкан, 1976 йили Кахута шаҳрида муҳандислик тадқиқот юргизиш лабараторияларини ташкил қилади. Унинг лабораторияларини 1981 йили Покистонни ўша пайтдаги бош вазири Зияул Хақ Абдулқодир Хоннинг меҳнатларини қадрлаб, «Доктор Абдулқодир Хон лабораториялари» деган ном беради. Бу лабораториялар Покистонни яширин ядровий қурол тайёрлаш лойиҳасига кўра, уранни бойитишга хизмат қилган. Улуғ мусулмон олими Абдулқодир Хон реакторлар ривожланишида ажойиб бир усулдан фойдаланиб, уни Покистонга ўн йиллаб етадиган заҳира билан таъминлаб қўйган. Абдулқодир Хон Покистоннинг 20 йилга тузилган ядро лойиҳасини 6 йилда самарали якунлайди. Абдулқодир Хон 1981 йили инглиз тилида ўзиниг «Ислом бомбаси» деган китобини ёзади.
Ҳиндистон 1998 йили 11 майда «Шакти» номли иккинчи ядро сино-вини ўтказади. Бу ном ҳам динга оид бўлиб, Шакти - ҳиндларнинг аёл худоларидан экан. Унинг маъноси «куч» ёки «энергия» деган маънони билдирар эмиш. Ҳиндлар уни худоларнинг онаси деб ҳисоблар эканлар.
Шундай бир пайтда...
Ҳиндларнинг ядро синовидан бирмунча вақт ўтиб, 1998 йили 28 майда Ислом уммати тарихида илк бор Покистон Ислом Республикасида ядро синови ўтказилади. Бу синов «Чагай 1» деб номланади (синов ўтказилган жой номи). Икки кундан сўнг «Чагай 2» синовини ўтказади. Шунда қаҳрамон Абдулқодир Хон Покистоннинг ядроси уран билан бойитилгани ҳамда ҳиндларнинг ядросидан кучли эканлигини айтиб, бутун дунёга жар солади. Ҳиндларнинг ядросига эски технология (плутоний ёқилғиси) қўлланилган эди. Сўнгра у журналистларга, агар сиёсий ҳукм чиқарилса, Ҳатф-5 (Ғурий-1) баллистик ракеталарини қисқа муддатда тайёрлай олишини айтган.
Бу қандай ракета бўлган? Бундай номланишига асосий сабаб нима эди?
Ҳатф-5 (Ғурий-1) - бу Абдулқодир Хонинг ташаббуси билан унинг лабораториясида ясалган баллистик ракета. У 1500 чақирим масофага етади. Яъни Ҳиндистоннинг катта шаҳарларига ета олади. Абдулқодир Хон унга ажойиб бир ном берган. «Ҳатф» - бу Расулуллоҳнинг қили-чининг номи. Бундан ташқари унинг «ўлим» маъноси ҳам бор. «Ғурий» - бу XII асрда чиққан мусулмон баҳодири Шаҳобиддин Муҳаммад Ғурий номи билан боғлиқ. У Ҳиндистонда ҳиндуларга қарши курашган. Барча ҳинду подшолари унга қарши иттифоқ тузишган. Бунга қарамай, у ҳам катта қўшин тўплаб, ҳиндулар иттифоқини тор-мор этиб, ўн минглаб аскарини ва ҳиндларнинг «шаҳаншоҳ» деб аталган Притини қўшиб қатл қилган. Сўнгра бу мусулмон подшоҳи Шаҳобиддин Ғурий Ҳиндистонда Ғурийлар давлатига асос солган.
Қаранг, бу номлар қандай ажойиб танланган!
Покистонинг бу муваффақиятли синовидан сўнг, унинг бутун аҳолиси буни байрам қилиб нишонлайдилар. Бу муваффақиятни шарқ ва ғарбдаги мусулмонлар ҳам байрам қилиб нишонлаганлар. Қўшни ўлка Ҳиндистон билан мамлакат кучини тенглаб қўйган Абдулқодир Хон Ислом умматининг қаҳрамонига айланди. Доктор Абдулқодир Хон мусулмон фарзандларига қайси жойда бўлмасин, илҳомлантирувчи исмга айланди. Уни ўз халқи ва динига кўрсатган хизмати мусулмон ёшларига ибрат бўлди.

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase