close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Генерал Абдул Малик Паҳлавон

Генерал Абдул Малик Паҳлавон (баъзида хато равишда - Рахлаван) Фарёб вилояти Ширинтагаб туманида туғилган. Ўзини ўзбек деб ҳисоблайди. Ўзбек. Отаси - Шамс Паҳлавон, қишлоқ оқсоқоли, ўзбек. Онаси - пуштун, Қандаҳорлик оиладан.

Маймин шаҳридаги 12 йиллик Зайнуддин Фарёбий лицейини тугатган (1982). Ҳарбий маълумоти йўқ.

1982 йил армия сафига чақирилган ва хизматни Фарёб вилоятида ўтаган.
1983 йил Афғонистон Деократик Республикаси армиясидан қочиб, ўз акаси – Расул Паҳлавон бошчилигидаги мужоҳидлар гуруҳига қўшилган.
1987 йилдан Расулнинг гуруҳи таркибида ва у билан бирга «миллий муроса сиёсати» вақти Нажибуллоҳ томонига ўтган ва АДР армиясига қўшилган. Ширинтагаб туманидаги ўзбек қабила батальонида кичик лейтенант унвонини олган (командири - Р.Паҳлавон).
1988 йил ушбу батальон 511-ўзбек қабила бригадасига айлантирилди.
1992 йилдан - 511-ўзбек қабила дивизияси.
1992 йилдан - полковник, дивизия қўмондони маслаҳатчиси (ўринбосари).
1992 йилдан - (Нажибуллоҳ мағлубиятидан сўнг) Афғонистон Миллий Ислом ҳаракати (етакчиси – Абдулрашид Дўстим) ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант (бу лавозимга акаси Р.Паҳлавон томонидан илгари сурилган).
Амалда Паҳлавонлар клани Афғонистон шимолида этник ўзбеклар яшайдиган  ҳудудларда А.Дўстим билан ҳокимият учун рақобатлашган. Р.Паҳлавоннинг ўзи 1994 йил Бурҳониддин Раббонийга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаган, «Толибон» билан ўзаро ёрдам кўрсатиш ҳақида музокаралар олб борган, расман Дўстимга бўйсунган, 1996 йил суиқасд оқибатида ўлдирилган.
1996 йилдан - Абдул Малек Фарёб вилояти ҳокимига айланди (ҳалок бўлган Р.Паҳлавон ўрнига). Укаси Гул Паҳлавон билан бирга 1997 йил 19 майда А.Дўстимнинг Афғонистон Миллий Ислом ҳаракати раҳбари лавозимидан ағдарилганини маълум қилди (унинг Мозори-Шарифда бўлмаганидан фойдаланиб). «Толибон»га фронт очиш ҳақида буйруқ берган.
1997 йил 25 майда  «Толибон» Мозори-Шарифга кириб келди.
1997 йил 27 май – ўз келажаги ҳақида «Толибон» билан музокаралар вақтида муросага кела олмаган ва уларга қарши жанговар ҳаракатлар бошлашга буйруқ берган (хазарийлар гуруҳи ҳам у томонида бўлган).
1997 йил 27-28 май - «Толибон»нинг Мозори-Шарифдаги гуруҳи (3 минг кишик) тўлиқ тор-мор қилинди, унинг кўмондонлари, жумладан, «Толибон» ташқи ишлар вазири мулла Гоус, авиация вазири мавлави Мансур ва б. асир олинди. Асирга тушганларнинг аксарияти Маликнинг буйруғи билан отиб ташланади ва қийнаб ўлдирилади.
1997 йил 29 май – ўзининг Афғонистон Миллий Ислом ҳаракати раҳбари этиб «сайлангани» ҳақида эълон қилди.
1997 йил май-август – амалда Афғонистон шимолида ўзбеклар етакчиси (Дўстим муҳожирликда).
1997 йил август-сентябрь – Мозори-Шарифга қайтган Дўстим билан ярашади. Унинг жияни (Гул Паҳлавоннинг ўғли) Дўстимнинг қизига, Дўстимнинг ўғли эса - Гул Паҳлавоннинг қизига уйланади.
1997 йил сентябрда – «Толибон»нинг янги ҳужуми туфайли фронт барбод бўлган шароитда Мозори-Шарифни хазарийларга қолдиришга мажбур бўлади. Ўзига содиқ гуруҳ билан Шибирғон шаҳрига чекинади.
1998 йил кузида «Толибон» томонидан ўзбек гуруҳлари якуний мағлуб этилгач, Афғонистонни тарк этади.
1998 йилдан бери асосан Эронда яшайди. Оммавий равишда И.Каримов режимига хайрихоҳ бўлган. Туркия ва Покистон қўллаб-қувватлашига эришишга интилади. Б.Раббоний ва Россиянинг душмани.
Генерал-полковник (1992).

Мақола жойлаштирилган бўлим: Шахслар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: Абдул Рашид Дўстум »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase