close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Орбиталар

Қуёш ва Ой ҳақида ҳикоя қилинаркан, Аллоҳ таоло бу осмон жисмларининг ҳар бири ўз орбитасига эга эканлигини айтади: “(Аллоҳ) кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган зотдир. (Буларнинг) барчаси ўз фалак-фазосида сузурлар” (“Анбиё”, 33-оят).
Қуёшнинг маълум бир траектория бўйлаб ҳаракатланиши бошқа бир оятда қуйидагича келган:

“Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу қудратли ва билгувчи Зотнинг тақдири-ўлчовидир”. (“Ёсин”, 38-оят).
Қуръони каримда келтирилган ҳақиқат бизнинг давримиздаги астрономик кузатишлар натижасида тасдиғини топди.
Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қуёш Солар Апекс деб номланган орбита бўйлаб, Вега юлдузи томон соатига 720 минг километр тезликда учиб кетмоқда. У бир суткада ўз тизимидаги барча сайёра ва йўлдошлар билан биргаликда 17 миллион 280 минг километр масофани босиб ўтади.
Қуръон оятларидан бирида самовий жисмларнинг Коинотда белгиланган орбитада ҳаракат қилиши айтилади:
“(Самодаги юлдузлар ҳаракат қиладиган) йўллар эгаси бўлган осмонга қасамки...” (“Зориёт”, 7-оят).
Коинотда тахминан 200 миллиардга яқин галлактика ва уларнинг ҳар бирида 200 миллиардга яқин юлдуз бор. Юлдузларнинг кўпчилиги сайёраларга, сайёралар эса йўлдошларга эга. Уларнинг ҳар бири аниқ ҳисобланган орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Мана, неча миллион йилдирки бу самовий жисмлар Коинотдаги бошқа жисмлар билан ҳаракатини мувофиқлаштириб, фазо бўйлаб учиб юрибди. Булардан ташқари, ўзига хос ҳаракат чизиғига эга бўлган миллиардлаб кометалар ҳам мавжуд.
Аммо, ҳаммадан ажойиби, ҳаракат орбиталари фақат самовий жисмларга хос эмас.
Галлактикалар ҳам аниқ ҳисобланган дастур бўйича ўта юқори тезликда доимо ҳаракатда бўлади. Бу умумий ҳаракат жараёнида миллиардлаб галлактика ёки самовий жисмларнинг бири бошқаси билан тўқнашиб кетмайди ва уларнинг йўли кесишмайди.
Меҳрибон Аллоҳимиз томонидан Қуръон нозил қилинган ўша олис асрларда Ердан миллионлаб километр узоқликдаги космик фазони ўрганиш учун одамларнинг кучли телескоплари, ривожланган кузатув мосламалари йўқ эди. Бинобарин, инсоният само ва самовий жисмларнинг тузилишини аниқлик билан ўргана олмасди. Шундай бўлсада, ҳақиқат ошкор этилди. Чунки, Қуръон ҳақиқатдан Аллоҳнинг Сўзидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase