«Азизим Бетти! Сўзларимга балки ишонмассан.Мен ҳозир Маккада оқ танли одам билан бирга туриб, қора танли имом ортида намоз ўқидим. Кўк кўзли инсон билан бир идишда овқат еб, нигоҳлари илиқ бўлган араб шайхи билан бир идишда сув ичдим. Мен бу муқаддас шаҳарда туриб, қалбларга Ислом нури кирмагунча Америкадаги ирқчилик муаммосини ҳал этиб бўлмаслигини англаб етдим».
Ҳаж Малик Шаббоз, (Малкольм Икс)
Мазкур ҳикоямизда Африка мусулмонларининг ҳуқуқлари ва тенглик учун курашган намоёндалардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. У АҚШ ва бутун башарият тарихида озодлик тимсолига айланган қаҳрамондир. Малкольм Икс АҚШнинг Небраска штатидаги Омахе шаҳрида 1925 йили 19 майда насроний оилада дунёга келади. Малкольм олти ёшга тўлганда отасини шаҳардаги черковларнинг бирида хизмат қилиб юрган кезлари, ўша пайтда кенг қулоч ёйган ирқчилар ўлдириб кетишган. У мактабга эндигина борган пайтларидаёқ ирқчилар томонидан турли азиятларга дучор бўлган. Ўқишга бўлган қизиқишидан қатьи назар, мактабдан ҳайдалиб, шаҳар кўчаларида дайдиб бўлиб юришга мажбур бўлган. Сўнгра у кафеларда официант, омборхоналарда юк ташувчи ва рақс майдонларида пойабзал тозаловчи бўлиб кун кўриб, машҳур раққосларнинг бирига айланади. Бундай ҳаёт тарзи уни наркотик истеъмол килишга, қолаверса, у билан савдо қилишгача олиб боради. Кунларнинг бирида у дўстлари билан полицияга тушиб қолади. Натижада уни ўн йилга, оқ танли дўстларини эса беш йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади. Аллоҳ таоло унга яхшиликни инъом этиб, у қамокда Ислом дини билан танишади. Сўнгра яхши тарафга ўзгариб, қамоқдан озод қилинади. Исломни қабул қилгач, фамилиясини Литтлдан «X» ҳарфига ўзгартирган. Лотин алифбосидаги (х) - бу чексиз буюкликни англатгани учун шундай қарорга келади. Литтл фамилияси бўлса, ота-боболари замонидаги қора танли африкалик қулларни ўзларининг бир буюми қатори кўрувчи оқ танли хўжайинларнинг исми бўлган.
Малкольм X қамоқдан чиққандан сўнг «Ислом миллати» номли ирқчи, радикал гурухда расмий равишда маърузалар ўқиб юрган. Бу ўзгартирилган ташкилот Ислом эътиқодига тамомила зид эди. Бу ташкилотга ўзини пайғамбарман деб юрган адашган, бузуқ ақидали Элайжа Муҳаммад етакчилик қилган. Оқ танлиларни қора танлиларга қарши ундаган бузук ақидали ташкилот мана шу адашган одамнинг уйдирмаси эди. Малкольм 1964 йили (ҳ. 1379 й.) ҳаж сафарига бориб, бир неча кундан сўнг, унинг дунёқараши тамоман ўзгаради ҳамда Элайжа Муҳаммад адашган одам эканига ишонч ҳосил қилади. Ҳажда одамларни ҳаммаси бир хил даражада ҳаёт кечираётганига шоҳид бўлади. Сўнгра Саудия ва Мисрдан келган олимлар билан учрашиб, Ислом ҳақида таълим олади. Малкольм Икс ҳажда гувоҳ бўлганларини қуйидагича таърифлайди: «Мен умрим бино бўлиб, ҳеч қачон турли миллат ва турли ирқдаги одамларни бир-бирлари билан ога инидек муомала қилганини кўрган эмасман. Америкадаги ирқчилик муаммосини фақатгина Ислом бартараф эта олар экан».
Малкольм Икс АҚШга қайтгандан сўнг «Ислом миллати» радикал гуруҳини мутлақо нотўғри экани ва унинг бузуқ ақида устига қурилганини эълон қилади. Бундан бир қанча вақт ўтгандан сўнг 1965 йили 21 февралда Нью-Йорк шаҳрида бирдамлик ҳақида маъруза ўқиётган Малкольм Икс собиқ сафдошлари, радикал ирқчилар томонидан отиб ўлдирилади. Малкольм ўлимидан бир ой ўтгандан сўнг, АҚШ прези-денти Джонсон томонидан келиб чиқиши африкалик бўлганларга сайловга қатнашиш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисидаги қонун қабул қилиниб, АҚШдаги «негр» атамасига расмий равишда чек қўйилади.
Дарҳақиқат, АҚШдаги қулларни озодликка чиқариш ҳаракати Ислом ва мусулмонларга бориб тақалади. 1863 йили Америкадаги қулчиликка барҳам бериш тўғрисида буйруқ чиқарган АҚШ президенти Авраам Линкольн андалуссиялик мусулмон бўлганлиги ҳақида бирмунча далиллар мавжуд. Унинг шарқий хусусиятларга эга эканлиги соқолли бўлгани ёки унинг исми Иброҳим пайғамбар исмига ўхшашлигида эмас. Шуниндек, уни экстремистлар томонидан ўлдирилганида ҳам эмас. Бу далил унинг келиб чиқиши мусулмонларга бориб тақалиши хусусидадир. Америкалик тадқиқотчи Брент Кеннеди ва Линкольннинг онаси Нэнси Хэнкснинг фикри бўйича, у «меланджен» миллатига мансуб бўлган. Америкаликлар Андалусиядан кўчиб келганларни шундай деб аташган. Америкалик мустамлакачилар эса уларни «турклар» деб атаганлар. Христианлар ҳозирги кунгача АҚШдаги мусулмонларни шундай деб атайдилар. Андалусия ва Шимолий Африкадан борган мусулмонларни «маврлар» ёки «португалллар» деб ҳам аташган. Брент Кеннедининг (Меланджен) асарида Америкага кўчиб борган андалуссиялик мусулмонлар у ердаги инквизациядан қочиб келишган деб ёзади. Шунингдек, у Линкольннинг Исломий илдизи Ғарбий Африкадан келган қора танли мусулмонларни озодликка чиқаришга туртки бўлган дейди. Марокашлик тарихшунос доктор Али ибн Мунтасир Қаттоний ҳам ўзининг тарихий тадқиқотлари натижасида уларни Андалусиядан ўзларининг динини сақлаб қолиш учун инквизациядан қочиб, АҚШга кўчиб борганлар деб ҳисоблайди. Линкольннинг Исломи хусусида энг яқин дўстларидан бўлган тансоқчиси Уорд Хилл (Линкольннинг ҳаёти) асарида шундай дейди: «Линколън ҳеч ҳачон Христос - Худонинг ўгли, у инсоният халоскори деб айтмаган». Шунингдек, ҳар доим Линкольнни ёнида юрганлар уни: «У Худога ишонган, лекин Исо пайгамбарни Худо деб айтмаган ҳамда черковларга зиёратга ҳам бормас эди», - деб айтадилар. Шу қаторда уни Инжилни ўзгартириб юборилгани ҳақида айтгани ва Исо пайғамбарни Худо эканлигига ҳеч қачон ишонмаганлигини айтишган. Тарихий ҳужжатлар ва интернет саҳифаларидан АҚШ президентларининг дини ҳақида излаб кўрганимда, барча президентлар эътиқод қилган дини ёзилиб, Авраам Линкольннинг «дини» деган жойда «Мопе зресИзеб» (Маълум эмас) деган жойга кўзим тушди. Шунинг учун уни кўплар яҳудий ёки масон бўлган деб ўйлайдилар. Шунингдек, унинг баъзи маърузаларида Қуръон оятлари акс эттирилгани ҳақида далиллар мавжуд.
Нима учун Андалусиядаги мусулмонлар Америкага қочиб боришган?Нима сабабдан уларнинг аксарияти Андалусияда юрганларида дин-ларини махфий тутганлар?
Қалбларни ларзага солган инквизация тарихи қандай содир бўлган?
Кордова қулагандан бир неча йиллардан сўнг мусулмонларнинг қайси баҳодири катта қўзғолон кўтариб, Андалусиянинг бир қанча ерларини озод қилган?
Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан