close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қибла йўналишини аниқлашнинг тўққизта илмий усули

Дунёнинг исталган нуқтасидан туриб қиблани қандай аниқлаш мумкин? Ушбу савол бутун дунё мусулмонлари орасида келишмовчиликлар юзага чиқаради. Бу масала 2000 йил Тадқиқотлар бўйича Мусулмонлар жамияти (Muslim Society for Survey) томонидан ҳам кўриб чиқилди, симпозиум ташкил қилинди, бу муаммони батафсил ўрганиш билан шуғулланувчи Абдулазиз Саллам таклиф этилди.

У тригонометрия ва тригонометрик жадваллар ёрдамида қибла йўналишини аниқлашнинг тўққизта илмий усулини ажратиб кўрсатишга эришди.
Ушбу усуллар Миср Тадқиқотлар бўйича Бош бошқармаси томонидан расман тан олинган.
Барчамизга маълумки, қибла бу – Маккада Каъбага йўналишдир. Мусулмонлар қаерда бўлишларидан қатъи назар, намоз вақтида Маккага юзланиб туриш учун қибла йўналишини билишлари лозим. Бу Аллоҳнинг амрини ижро этиш учун қилинади:
«Гоҳо юзингни осмонга тез-тез бурилганини кўрамиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратамиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз. Албатта, китоб берилганлар уни Роббиларидан бўлган ҳақ эканини биладилар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир» (Бақара сураси, 144)
Қибла ҳақида Миср вақфлар вазирлиги қошидаги масжидлар Департаменти томонидан чоп этилган «Тўрт мазҳаб фиқҳи» номли китобида гапирилади. Ундай айтилишича, Маккада ёки унинг яқинида бўлганлар учун қибла Каъбанинг ўртасида ёки унга параллел равишда юқорида ёки пастда ўтказилган айланинг ўртасида жойлашган.
Шундай қилиб, бу ҳудудда яшайдиган мусулмон Каъбанинг ўртасига максимал даражада яқин йўналишни қабул қилиш ёки ҳар ҳолда шунга интилиши керак. Маккадан узоқда бўлганлар учун Каъбага йўналиш қибла ҳисобланади, бунда улар Каъбадан ўнгга ёки чапга бироз оғиши мумкин. Агар улар бу йўналишдан бироз оғган бўлса, улар ҳеч нарсани бузган бўлмайди, чунки Каъбага йўналишни сақлаб қолган бўлади.
Қиблани аниқлашнинг тўққизта усулига келадиган бўлсак улардан биринчиси – арифметик усулдир. У сферик учбурчаклар ечими ва ярим миқдордаги бурчак синуси формуласидан фойдаланади. Бу усул масалан, Александрия, Мисрда турган кузатувчи учун қибла йўналиши соат мили бўйлаб ҳақиқий шимолга йўналишдан 135,5 даражада бўлишини исботлаб беради; Вашингтон штати Сиэтл шаҳри учун бу 17,5 даражани; Гонконг учун эса – соат мили бўйича ҳақиқий шимол йўналишида 285,1 даражани.
Иккинчи ва учинчи усулда қадимги мисрликлар ўргана бошлаган тригонометрия ва тригонометрик жадваллар фойдаланилган. Бу икки усул юқорида кўрсатилган Александрия, Сиэтл ва Гонконгда қиблага йўналишни белгилаб берадиган бурчаклар кўрсаткичи тўғрилигини исботлаб беради.
Тўртинчи усулга келадиган бўлсак, унда осмон сфераси фойдаланилган. Денгиз бўйлаб сузиш вақтида денгизчи қиблани тез ва аниқ топиш усулига эга бўлиши лозим. Ушбу ҳолатда Каъбанинг жойлашуви унинг кенглигини Каъба меридиани ва осмон сфераси параллелларининг оғиш бурчаги билан таққослаш воситасида аниқланади.
Бешинчи учун осмон сфераси доирасидан фойдаланади. Каъба йўналиши доира  ёрдамида худди осмон сфераси ёрдамидаги каби аниқланади.
Каъба кенглиги кузатувчи жойлашган жойга нисбатан Каъба меридиани ва осмон жисми паралеллари қиялигига мос келади.
Олтинчи усул Weris’ cone дан фойдаланади. Каъба бўйлаб ўтадиган меридиан осмон жисми қиялик бурчаги градациясининг таянч чизиғига мос келади.
Еттинчи усул Каъбанинг жойлашувини навигация ускуналари ҳисоб-китоби бошланадиган нуқтани ҳисоблайди.
Айрим шундай ускуналар, масалан, жойлашувни сунъий йўлдош орқали топадиган ускуна назорат нуқталарини сақлаб қолиши ҳамда исталган пайт бу нуқталаргача бўлган масофа ва йўналишни кўрсатиши мумкин.
Шундай қилиб, Каъбанинг жойлашуви қурилма хотирасида назорат нуқтаси сифатида сақланади ва унда исталган пайт Каъбанинг жойлашувини билиб олиш мумкин бўлади.
Саккизинчи усул қуёшнинг Каъбага нисбатан перпендикуляр жойлашувидан фойдаланади. Қуёш Макка узра перпендикуляр турган маҳалда қуёшга йўналиш Каъбага ҳам йўналиш ҳисобланади.
Қуёш Каъба узра бир йилда икки марта перпендикуляр бўлиб, бунда қуёшнинг Маккадаги кузатувчига нисбатан қиялик бурчаги 90%ни ташкил қилади.
Бу ҳодиса Саудия Арабистони ва Миср вақти бўйича 28 май соат 12 дан 17 дақиқа 58,2 сония (ёзги вақт) ва 16 июль куни Саудия Арабистони ва Миср маҳаллий вақти бўйича соат 12 дан 26 дақиқа 40,8 сония ўтганда бўлди.
Бу кунларда қуёш бутун Африка, Европа, Марказий Осиё аҳолиси Филиппингача ва Австралиянинг шимолий-шарқи қисмигача кузатиши мумкин.
Бу пайт қуёшга қараган одам қибла йўналишини кўради, иншаллоҳ. Кибланинг бу маҳалдаги аниқ жойлашувини эслаб қолиш учун масалан, кўча фонари кўринишидаги бир мўлжални топиш кифоя, шунда йил бўйи тўғри йўналишга ишончи комил бўлиши мумкин.
Тўққизинчи усул бу – АҚШ Ислом маркази томонидан тузилган ислом харитаси бўлиб, унда дунёнинг исталган нуқтасидан туриб қибла йўналишини аниқлашга имкон берадиган бурчак ўлчамлари кўрсатилган.
2000 йил ал-Азҳар масжиди олий шайхи қўмита ташкил қилиб, қибла йўналишини аниқлашга имкон берадиган тўққизта усулнинг ҳаммаси тўғрилиги ҳақида якуний қарор қабул қилди.

Манба: onislam.net
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase