Шахслар (74)
Подкатегории
Тасаввуф аломалари (34)
Ўспан ботир — Қозоғистонда ва Марказий Осиёда машҳур бўлган қозоқ миллий қаҳрамони. У XX асрнинг биринчи ярмида Шарқий Туркистонда, ҳозирги Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор районида совет ва хитой қўшинларига қарши курашган. Ўспан ботир қозоқларнинг миллий озодлик ҳаракати етакчиларидан бири бўлиб, ўзининг мустақиллик ва эркинлик учун олиб борган кураши билан халқ орасида шуҳрат қозонган.
Камала Деви Харрис — Америка Қўшма Штатларининг сиёсатчиси ва ҳуқуқшуноси бўлиб, 2021 йил 20 январдан бошлаб мамлакатнинг 49-вице-президенти лавозимида фаолият юритмоқда. У АҚШ тарихида биринчи марта аёл, афроамерикалик ва осиёлик аёл сифатида вице-президент лавозимига сайланган.
Дональд Трамп 1946 йилнинг 14 июнида Нью-Йорк шаҳрида туғилган. У машҳур тадбиркор, телевидение шахси, ва сиёсатчи ҳисобланади. Трамп 2017–2021 йилларда Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти сифатида фаолият юритган. Сиёсатга киришишидан олдин молия, қурилиш ва меҳмонхона соҳаларида, шунингдек, телевидениеда оммалашган.
Теҳронда ўлдирилган Фаластин қаршилик ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишга интилаётган кучли прагматист сифатида танилган эди. Айнан у Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боришга масъул эди.
Шарқда «товус ул-фуқаро» лақаби билан шуҳрат қозонган Абу Наср Саррож ўз даврининг буюк машойихларидан биридир.
Шайх Абу Исҳоқ Иброҳим Козируний 352/963 йилда Шероздан унча узоқ бўлмаган Козирун қишлоғида ўрмончи оиласида туғилган. У ёшлигиданоқ Қуръон ўрганишга жиддий киришган. Басралик Абу Исҳоқ Абу Тамим ва шомлик Абу Али Муҳаммад ибн Исҳокдан Куръонни мукаммал ўрганган. Шайх Муҳаммад Хафиф суҳбатида бўлиб, тариқат сирларидан воқиф бўлган.
Тариқат аҳлининг пешвоси, илоҳий маърифат билимдони Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф 241/855 йилда Шероз вилояти ҳокиминииг қўшин бошлиғи хонадонида дунёга келган. Унинг онаси нишопурлик бўлган.
Ўз даврининг буюк машойихларидан бўлмиш Абу Исҳоқ Иброҳим Хаввос Бағдодда туғилган. Алишер Навоий унинг отаси Омилдан эканини таъкидлаган. Балоғат ёшигача отаси ва онасидан таълим олган. Сўнгра Бағдод мадрасаларида ўқиган. Тасаввуфга қизиқиб, Жунайд Бағдодий ҳамда Ҳасан Нурий қўлида таҳсил кўрган.
Риёзат, зухд ва парҳезкорликда барчага намуна бўлган Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ Мағрибий миллат шайхи ва авлиёларнинг устози деб улуғланган.
Абулҳусайн Аҳмад Нурий Хуросонда етишиб чиққан машҳур шайхлардандир. Шайх Нурий «замонасинииг ягонаси ва вақтининг муқтадоси ва тасаввуф аҳлининг зарофатликлари ҳамда муҳаббат ахлинииг шарофатликларидан эди» деб улуғланган. Машойихлар орасида «Амир ул-қулуб ва қамар ус-сўфия» деб фахр билан тилга олинган.
Ҳақиқат дарёси дурларининг ғаввоси ва тариқат султони Абу Муҳаммад Саҳл Тустарий 203/818 йилда Аҳвоз шаҳрида туғилган. Ёшлигидан амакиси Муҳаммад ибн Савор қўлида тарбияланган. Сўнг Аҳвоздаги мактаблардан бирида таълим олган. Улғайгач, илм излаб Басрага борган.
Абу Абдураҳмон Ҳотам Асамм Юсуф ўғли Шарқнинг буюк сўфий шайхларидандир. Ҳотам Асамм 151/768 йилда Балхда таваллуд топган.
Абу Солиҳ Ҳамдун ибн Аҳмад ибн Умар Қассор маломатийлик тариқатининг асосчиси ва тарғиботчиси, завқ арбоби ва шавқ асҳоби, тақво пири, мужоҳада ва мушоҳадада замонасининг ягонаси, соҳибназар шайх бўлган.