Муносабат (54)
Бу ном остида Исломий Қаршилик Ҳаракати (Ҳамас) 18 саҳифалик ҳужжатни эълон қилди, унда 2023 йил 7-октабр кунги ҳужумнинг хатоларини тан олади, бироқ жангарилари фақат Исроил аскарлари ва қурол кўтарган одамларга ҳужум қилганини таъкидлайди.
Фаластин: Фаластин қаршилик кучлари Ғазо секторининг шимолидаги алоқа чизиғида муваффақиятли қизғин партизан урушини давом эттирмоқда, фронт чизиғи деярли ўзгармади ва сионистик тузилма ҳамон Ғазо сектори ҳудудининг 20 фоизини назорат қилади. Жабалийга ҳужум яна тўхтаб қолди.
Биз юқорида кўриб чиққан омиллар шуни тасдиқлаб турибдики, бегуноҳ одамларга қарши қаратилган ҳар қандай кўринишдаги шафқатсизлик Аллоҳнинг дини ахлоқига мутлақо зиддир. Бирорта мусулмон ҳеч қачон инсонларга қарши жиноятга қўл урмайди, аксинча жиноятнинг режасини қилаётган, ер юзида бузғунчилик ва ёвузлик тарқатаётганларнинг йўлини тўсиш, бутун инсониятнинг тинчлиги ва хавфсизлиги учун барча чораларни кўриш ҳар бир тақводор мўминнинг бурчидир. Бунинг устига Ислом террор йўлидаги тўсиқ ва инсоният учун иснод бўлган бу ҳолатни ер юзидан йўқотишнинг асосий йўлидир.
Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш улкан гуноҳ (гуноҳи кабира) саналади: «Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди (Моида, 32). «Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса, уқубатга дучор бўлур» (Фурқон, 68).
Дин номидан, унинг манфаатлари йўлида ҳаракат қиляпмиз, деган даъвода бўлган айрим одамлар ўз динлари таълимотини тушуниб, ҳаётга нотўғри тадбиқ этаётганлари беш қўлдай аён. Шунинг учун у ёки бу дин ҳақида ана шундай одамларнинг хатти-ҳаракатига қараб баҳо бериб бўлмайди. Зеро иймон-эътиқодли бўлишнинг ҳақиқий йўли илоҳий китобларни, ана шу динни нозил қилган Парвардигорнинг ваҳий - кўрсатмаларини англаб етиш орқали ўтади.
Вал-фажр... Ўттизинчи жузънинг бошқа суралари каби бу сура ҳам инсон қалбини иймонга, тақвога, ҳушёрликка, тафаккурга чорлайди, «кўзингни оч», дея миясига тинимсиз турткилайди.
Рум дунёсининг папаси Россияга бостириб киришининг бир йиллиги арафасида Украинадаги "бемаъни ва шафқатсиз" урушни қоралади.
Мунофиқ кофирдан ҳам хатарли бўлиб, унинг зарари кофирникидан кўра хавфлироқдир. Шунинг учун охиратда унинг азоби кофирникидан кўра қаттиқроқ бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:
Аксарият мусулмонлар «секта» деганда ўрта асрларда юзага келган “Ассасинлар” ёки «Аум Синрике» каби янги пайдо бўлган сохта диний фирқаларни тушунадилар. Бундай адашган гуруҳлар асрлари давомида бўлиб келган. ХХ асрдаги келиб, улар сони, турлари чунонам кўпайдики, бу ҳол ўтмишга насбатан хавотирли кўриниш олди.
Қуръони каримда бир одамни ноҳақ ўлдириш улкан гуноҳ (гуноҳи кабира) саналади: «Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ер юзида бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди (Моида, 32).
Замонамизда мусулмонларни кофир қилиш билан овора бўлганлар турли тоифаларнинг кофирлиги ҳақида фатво чиқарадилар. Уларнинг тутган йўлига назар солинадиган бўлса, қуйидаги рўйхат аён бўлади:
Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Айниқса, ҳозир ақоид илми билимдонлари кам, уни излаганлар ундан ҳам кам, бўлган-бўлмаган нарса учун кўпчиликни кофир ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайган бир пайтда. Албатта, ҳар бир ижтимоий муаммонинг ўз сабаблари ва омиллари бўлгани каби, одамларни осонликча кофирга ёки мушрикка чиқариб юборадиганлар кўпайишининг ҳам ўзига яраша сабаб ва омиллари бор.