Оқсил молекуласи ҳаёт учун асосий элемент ҳисобланади ва у маълум бир аминокислоталар тўпламидан ташкил топган. Оқсилларнинг аминокислоталар сони 50 тадан мингтагача ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Бунда аминокислоталар фақат битта турда (L-аминокислоталар) бўлиши, қатъий изчилликда жойлашиши ва фақат пептид боғ билан боғланиши керак. Агар молекуланинг тузилишида шулардан биронтаси бузилса, у фойдасиз аминокислоталар тўпламига айланади ва тирик модданинг бир қисми бўла олмайди.
Масалан, 500 та аминокислотали ўртача оқсил молекуласида изчил тартибни сақлаш заруратининг ўзи молекуляр оламнинг нақадар мураккаб эканини кўрсатади. Агар аминокислоталар ўз-ўзидан зарур тартибда жойлашиши мумкин деб ҳисобласак, бундай ҳолатнинг эҳтимоли 1/10⁶⁵⁰ га, яъни 650 та нолдан иборат улкан сонга тенг бўлади.
Кейинги қадамда фақат L-аминокислоталарнинг танланиши эҳтимолини ҳисобга олайлик. L ва D-аминокислоталар кимёвий жиҳатдан бир хил бўлса-да, фазовий тузилишида фарқ қилади. Тирик организмларнинг барча оқсиллари фақат L-аминокислоталардан иборат бўлиши лозим, чунки битта D-аминокислота мавжуд бўлса ҳам, оқсил ишлаб чиқиш қобилиятини йўқотади. Шундай қилиб, ҳар бир аминокислотага L формасида бўлиш эҳтимоли 1/2 ни ташкил этади. 500 та аминокислотадан иборат оқсил учун уларнинг барчаси L формасида бўлиши эҳтимоли 1/10¹⁵⁰ га тенг.
Охирида эса аминокислоталарнинг пептид боғ билан боғланиши эҳтимолини қўшишимиз керак. Аминокислоталар бир-бирига турли хил боғлар орқали тутиш имконига эга, бироқ оқсил молекуласи ташкил топиши учун улар фақат пептид боғ орқали боғланиши шарт. Бу эҳтимол ҳам тахминан 50% ёки 1/2 га тенг. 500 та аминокислотадан иборат оқсилда пептид боғ билан тутиш эҳтимоли 1/10¹⁵⁰ ни ташкил этади.
Барча уч омилни ҳисобга олиб, умумий эҳтимолни аниқлаш учун ушбу эҳтимолларни кўпайтириш керак: 1/10⁶⁵⁰ х 1/10¹⁵⁰ х 1/10¹⁵⁰ = 1/10⁹⁵⁰. Бу шунчалик кичик эҳтимолки, унинг эҳтимоли йўқдек бўлиб қолади. Математикада 1/10⁵⁰ эҳтимолнинг ўзи «нольга тенг» деб қаралади.
Калифорния Илмий Тадқиқот Марказининг биология бўйича эҳтимоллар тадқиқотчиси доктор Жеймс Копидж (James Coppedge) тасодифий йўл билан бир оқсил молекуласи пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисоблади. У аминокислоталарнинг тутиш тезлигини табиий тутишдан бир ярим триллион марта юқори бўлган ҳолатни тахмин қилди. Натижаларга кўра, битта оқсил молекуласи тасодифий равишда ҳосил бўлиши учун 10²⁶² йил керак бўлар эди. Бу 262 та нолдан иборат улкан вақт бўлиб, бугунги кунгача маълум бўлган коинот ёшидан анча катта.
Демак, Ҳақ Таоло иштирокисиз ҳатто тирик модданинг энг оддий элементи, яъни оқсил молекуласи ҳам пайдо бўлолмайди. Оқсилнинг мавжудлиги ўзи билан Худонинг борлигини исботлайди!
Абу Муслим тайёрлади