Ўрта ер денгизи қирғоғидаги жойда дунёга келди ва оиладаги саккизинчи фарзанд бўлди. Унинг отаси деҳқон Сулаймон Асад эди.
Асадлар оиласи кичик диний гуруҳга - мусулмонларнинг алавийлар ҳозирги Сурия аҳолисининг қарийб ўндан бирини ташкил қилади ва ислом шиялиги ҳамда христианликнинг ғаройиб аралашмаси бўлган мазҳабга эътиқод қиладилар. Улар халифа Алини Муҳаммад с.а.в дан юқори қўядилар, Исо масиҳга сиғинадилар ва причастие(христианликнинг диний маросимларидан бири) маросимни бажарадилар. Ортодоксал(изчилик, содиқлик, эътиқоди мустаҳкамлик.) мусулмонлар алавийларжамосига нафрат аралаш бироз қўрқув билан муносабатда бўлардилар. Бунга кўпинча алавийларнинг баъзи бтр ғалати одатлари, масалан, ибодат қилиш маросимини қабристонда ўтказишлари сабаб бўларди. Ҳофиз Асад президант бўлганидан кейин ўзининг мазҳабдошлари обрўсини кўтариш учун кўп куч сарфлади. Жумладан, у шия имомларидан бирининг алавийларни ҳам мусулмон деб тан олиш лозимлиги ҳақида фатвоси чоп этилишига эришди.
Биринчи жаҳон урушидан кейин, Сурия Усмоний Турклар империяси ҳукмронлигидан озод бўлган даврлардан буён вазият жуда нотинч эди. Туркларнинг ўрнига келган французларга қарши қўзғолонлар умуман тўхтамасди. Фақат нисбатан хотиржам бўлган 1922 йилнинг ўзида Сурияда Франциянинг 5 мингта аскари ўлдирилди.
Ҳофиз Асаднинг болалиги ва ўсмирлиги сиёсатга тўлиб-тошган бир муҳитда ўтди. Француз қўшинлари бирорта ўқ отмасдан Сурияни тарк этганларида у эндигина 16 ёшга кирганди. Сурияликлар бундан худди ўз ютуқларидек мағрурландилар, бу эса адолатдан эмас эди: Франция ўз қўшинларини Совет Иттифоқининг сиқуви остида чиқаришга мажбур бўлди. Бироқ Сурияла миллий туйгуларниш қайнаб тошишига бу заррача ҳам халақит бермади. Бу пайтга келиб Асад жонажон масканини тарк этди ва маълумот олишни якунлаш учун Латакияга борди. У шаҳарда сиёсий масалалар билан жиддий шугулланишга киришиб кетганлиги ажабланарли эмас. Тез орада у Араб социалистик уйғониш партиясига (БААС) кирди. Ўшанда бу партия яширин ҳолатда эди ва Сурияда ҳаммаси бўлиб 500 га яқин аъзоси бор эди. БААСнинг мафкураси ўзида социализм ва национализмни бирлаштирарди. Партия йўлбошчилари чет эл капиталига асосланган барча компанияларни миллийлаштиришни ва барча араб давлатларини бирлаштиришни талаб қилардилар. БААС дунёвий партия сифатида яратилган ва ҳозиргача ҳам шундайлигича қолди, унинг Ислом динига бефарқ эканлигини тушуниш осон: партия асосчиси Мишель Афляк Христиан динига эътиқод қилган. БААСнннг бўлимлари кўпгина араб мамлакатларида иш олиб боради, лекин партия Ироқда ва Сурияда энг кўн муваффақият қозонган ва шу икки давлатда ҳукмрон партияга айланди. БААСчиларнинг диний бефарқлиги туфайли Ҳофиз Асаднинг алавийлиги унинг партиявий ўсишига халақиг бермади. Ҳали юқори синфда ўқиётганидаёқ Асад БААСнинг Латакиядаги шаҳар қўмитаси раиси бўлди. 1948 йили биринчи араб-исроил урушида бўлғуси презилент фақат тасодифий бир ҳол туфайли қатнаша олмади: У жанговар ҳаракатлар бошланганидан хабар топиб борганила Дамашқдаги кўнгиллиларни қабул қилиш пунктидагилар уни жуда ҳам ёшлиги сабабли рад қилдилар. 1951 йили у Суриялик талабалар Иттифоқининг президенти қилиб сайланди. 1952 йили Химсдаги ҳарбий академияга кирди. Ҳалабдаги билим юртида ўқиди ва уни 1955 йили тамомлади. кейин СССРга кетди. Бирлашган Араб Республикаси ташкил топганидан сўнг (1958 йил 1 февралда Миср ва Сурия ҳукуматларининг ўзаро келишуви натижасида янги унитар давлат — Бирлашган Араб Республикаси тузилди — 1961 йил Миср ва Сурия республикаларига ажралди.) Асад Қоҳирага йўналтирилди ва у ерда реактив қирувчилар эскадрильяси командири бўлиб хизмат қилди.
Миср билан итгифоқ масаласига мухолифона қарашлари учун у қуролли кучлардан ҳайдалди. Қоҳирада яширин ҳарбий қўмита тузди ва баасчиларнинг тарафдорлари ҳаракатида қатнашди. Сиёсат Ҳофиз Асаднинг ягона қизиқиши эмасди. Ўсмирлигида у врач бўлишни орзу қиларди. Аммо биринчи араб-исроил уруши таъсири остидами ёки медицина маълумоти олишга маблағ етишмаслиги (расмий таржимаи ҳолида шундай дейилган) у ҳарбий касбни танлади. Бўлгуси президент Сурия ҳарбий коллежларидан бирининг учувчилик бўлимига ўқишга кирди. Уни тугатгач Асад ўзиниш 50-йилларга келиб обрўли сиёсий кучга айланган БААС партиясидаги алоқалари туфайли Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) Академиясига ўқишга кира олди, кейин эса Мисрга ва Совет Итгифоқига тажриба орттиришга жўнатилди. Қирғизистон пойтахти Фрунзе (ҳозирги Бишкек) шаҳри яқинидаги ҳарбий базада қирувчи-учувчилик маҳоратини ўрганган капитан Асалнинг ўша пайтдаги совет раҳбарлари билан яқинлан танишиш имкониятига эга бўланлиги шубҳали. Фаол ташвиқотларга қарамасдан у советларникига ўхшаш эътиқодли социалистга ҳам айланмади. Лекин бир неча йилдан кейин Асад Сурияда ҳокимият тепасига келганидан сўнг СССРдагилар билдиларки, у «ўзимиздан».
Асаднинг партиялаги ишлари ҳам бундан ёмон бўлмади. Ўтган асрнинг 60-йилларининг бошларида у Суриялаги БААСнннг йўлбошчиларидан бирига айланли, буниш устига унинг энг муҳим — ҳарбий қанотини назорат қиларди. Ўзининг партиядаги обрўсидан фойдаланиб у алавийлар жамоасидан етишиб чиққанларни юксак лавозимларга фаоллик билан силжитди.
Ниҳоят, у энг бой ва обрўли алавий уруғларидан бирининг вакиласи бўлган Аниса Махлуфга уйланиб, мазҳабдошлари ўртасидаги ўз мавқеини жиддий мустаҳкамлади. Бунинг барчаси уни давлат лавозимларининг чўққисига олиб келди. 1963 йил 8 мартда Суриядаги БААС инқилобидан кейин Асад бригада генерали, Сурия ҳарбий ҳаво кучларининг қўмондони бўлди. Сўнгра, 1966 йили 23 февраль инқилоби деб аталмиш тўнтариш оқибатида ҳокимият тепасига сўл баасчилар келганидан кейин, мудофаа министри бўлди. Партиядош ўртоқлари Суриядаги барча минерал ресурсларни ва саноатни миллийлаштиргани, Исроилга «олти кунлик» урушни 1967 йилнинг июнида бой берганларини ва бунинг натижасида Жўлан тепаликларини ҳамда Эл-Кунейтра шаҳрини йўқотганликларини хотиржам кутиб турди. Кейин эса, аҳолининг норозиликларидан фойдаланиб, хатоларни тузатиш ёки бундай ҳолларда, унинг совет ҳамкасблари айтганларидек, бурилишларни тўғрилаш шиори остида ҳарбий тўнтариш уюштирди. 1970 йилнинг ноябрига қадар мустақил Суриянинг қисқагина тарихида йигирмадан ортиқ ҳарбий тўнтаришлар бўлди. Асад уюштирган тўнтариш уларнинг энг охиргиси эди. Шу пайтгача сиёсий рақиблардан ҳеч бири сулола ҳукмронлигини жиддий қўзғатишнинг уддасидан чиқмаган эди. Сўл баасчилар томонидан миллийлаштирилган баъзи кичик саноат корхоналарини эгаларига қайтариб бериш билан Асад аввалги ҳукуматдан норозилик тўлқинини сўндирди. Нефть саноатини тўлалигича ўз назоратига олганидан сўнг эса, у Сурия иқтисодининг тўла ҳуқуқли хўжайинига айланди. Яқин атрофдагилар уни ўзаро айнан «хўжайин» деб атардилар.
Армия ва махсус хизматларни ҳали ҳам аввалгидек алавийлар жамоасидан чиққанлар бошқарарди. Исломнинг бу йўналишига эътиқод қилмайдиган мулкдор оилалар вакиллари хўжалик соҳаларидаги мансабларга қаноат қилардилар. Президент (Ҳофиз Асад бу лавозимни 1971 йил март ойида «халқнинг хоҳишига кўра» эгаллади) ва бир вақтнинг ўзида фельдмаршал унвонини олган бош қўмондон бутун ҳукмронлик тизими устида юксалиб турарди.
Асад президентлигининг ташқи сиёсатдаги асосий ғояси Исроилга қарши муросасиз кураш бўлди. 1973 йили салмоқли совет ёрдамини олган Сурия президенти Жўлан тепаликларидаги бир неча йил аввал бой берилган ерларини қайтариб олишга уриниб кўрди. Бироқ исроилликлар ҳужумни қайтардилар ва Сурия ҳудуди ичкарисига шунчалар кириб бордиларки, ҳатто Дамашққа аргиллерия зарбалари беришлари мумкин эди.
Тўлиқ тор-мор бўлишдан Асадни фақат қўшни араб давлатларининг ёрдами ва совет дипломатларининг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги фаол ҳаракатларигина қутқариб қолди. Аммо бу мағлубият мамлакат ичкарисида президент обрўсининг пасайишига олиб келмади. Худди Саддам сингари Асад ҳам барча ҳолатларга қарамасдан, буюк қўмондон эканлигига халқни ишонтира оларди. Бундан ташқари, уруш натижасида Асад эга бўлган букилмас иродали жангчи роли ҳарбий ютуқдардан қатъи назар ўзини ўзи оқдарди, Ана шу ролдан фойдаланиб Сурия президенти араб нефть қиролларидан ҳам, СССРдан ҳам йирик молиявий ёрдамлар ола бошлади. Суриянинг ҳарбий харажатлари 70—80-йилларда давлат бюджетининг ярмини ютиб юборарди. Натижада Асад араб ўлчамларига кўра анчагина кучли армия тузишга эришди. Ҳатто фуқаролар уруши анча заифлаштирган қўшни Ливаннинг каттагина қисмини босиб олиб, 1973 йилги мағлубият учун бир қадар ўч олишга ҳам эришди. Тўғри, тантана узоққа чўзилмади. 80-йилларнинг бошларидаёқ «енгилмас» қўмондон Ҳофиз Асадни яна бир марта тор-мор қилган Исроил Ливанда сурияликларни сиқиб қўйди. Баъзи бир Сурия дивизияларига совет ҳарбий маслаҳатчилари қўмондонлик қилганлиги ҳам ёрдам бермади. Ливаннинг Сурия назорати остида қолган ҳудудлари Исроилга қарши террористик ташкилотларни етиштириш учун озуқа манбаи бўлиб қолди. Ҳофиз Асад «Хизболлоҳ»ни Эрон билан биргаликда «Ислом жиқоди»ни эса бир ўзи таъминлади. Фаластинни озол қилиш ташкилоти билан муносабатлар мураккаброқ бўлиб борарди. Нефть қиролларинипг молиявий ёрлами учун рақобатлашаётган Ҳофиз Асад ва Ёсир Арофат бир-бирини жуда ёқтирмасдилар. Тўғри чет элларлаги исломчиларни қўллаб-қувватлайлиган Ҳофиз Асад ўз мамлакатила уларга тоқат қила олмас эли. Ўнлаб йиллар давомила Сурияда фаолият юритаётган «Мусулмон оғайнилар» экстремистик ташкилот етакчилари доимо аҳолига «соф» ислом нуқгаи назаридан президентининг «нотўғри» диний мансублиги ҳақила элатиб турарди. Бундай ташвиқотдан хавотирга тушган Асад «оғайнилар»га нисбатан жуда қаттиқ чоралар қўллашга киришди. 19X2 йили унинг қушинлари исломчиларнинг асосий маркази жойлашган. катталиги бўйича Суриянинг учинчи шаҳри бўлган Хамани бир ойлик қамал ва ўққа тутишлардан сўнг ҳужум билан эгаллади. Қурбонлар сони бир неча ўн мингга етди.
Натижада йигирма йил ҳукмронликдан сўнг Ҳофиз Асаднинг фақат икки душмани — кексалик ва касаллик қолди, холос. 90-йилларда врачлар унда диабет ва лейкемия (оқ қон касаллиги) борлигини аниқладилар.
Сурия президенти бир неча инфарктларни бошдан кечирди. Даволанишнинг қўшимча асоратларидан бири сочларнинг тўлиқ тушиб кетиши бўлди.
Шуниш учун омма олдида Асад бош кийимида кўриниш берар намойишкорона портретларла эса уни ҳали ҳам қуюқ. «шер»га хос бўлган соч билан тасвирлардилар.
Ҳокимиятни ўғилларидан бирортасига бериш ҳақида презилент алла-қачонлан буён ўйлай бошлаганди. У анча пайтлар ворис ролига катта ўтли Баселни тайёрлади, бироқ 1994 йили ворис автоҳолкатда оламдан ўтди.
Кўплар ҳалигача бу Асаднинг яқин атрофидагилардан ҳокимиятга даъво қилувчилар тамонидан уюштирилган деб ҳисоблайдилар. Кандай бўлганлигидан қатъи назар президентнинг янги ворис қидиришга тўғри келди.
У катталиги жиҳатидан иккинчи ўғлини акасининг ўлими пайтида 29 ёшга тўлган Башарни танлади. Ўша вақтда Лондондаги тиббий марказлардан бирининг ординатурасида офтальмологликка ўқиётган Башар Асад давлат раҳбари бўлиш ҳақида ўйламасди. Бироқ режаларни тезликда ўзгартиришга тўғри келди. Ҳофиз Асад ўғлини Лондондан чақириб олди ва шошилинч тарзда врачни бўлгуси президентга айлантира бошлади. Бошланишда Башар капитан унвони билан Суриянинг сара ҳарбий бирлашмаси Республика гвардяси дивизиясига қабул қилинди. Кейин уша баъзи бир ички ва ташқи сиёсий ишлар топширилди.
Бунда Ҳофиз Асад ўғлига фақат униш машҳурлиги ортиб боришига хизмат қиладиган ишларни топширишга уринди. Масалан. Башар фуқароларнинг шикоят ва мурожаатларини кўриб чиқиш бюросини ва корруцияга қарши кураш кампаниясини бошқарди. Бу эса Асалга ўғлининг баъзи бир бўлғуси рақибларидан ўз вақтида қутилиш имконини ҳам берди. Масалан. Асаднинг ўз ўлимидан салгина аввал мамлакат премьер-министри Маҳмул Зуби пора олишда айбланди ва ўз жонига қасд қилди.
Ҳарбий контрразведканиш жула обрўли раҳнамоси генерал Али Дуба истеъфога чиқарилди. унинг ўрнини эса Ҳофиз Асалнинг куёви. Башарнинг яқин дўсти Асеф аш-Шавкат эгаллади. Ниҳоят. Дамашқда Ҳофиз Асадни кичик укаси қачонлардир «мусулмон оғайнилар»ни йўқ қилишда муҳим роль ўйнаган аммо ундан кейин ҳаддан ташқари ўзига бино қўя бошлаганлиги учун президент томонидан узоқроққа, Швейцарияга қувгин қилинган Рифаатга тегишли бир нечта компаниялар йўқ қилинди.
Шуни таъкидлаш керакки, сиёсий рақибларини тор-мор қилишда Башар Асадни ўзи фаол иштирок этди. Барча тахминларга қарши равишда у тезда врачдан бўлғуси диктаторга айланди. Яна, бунинг устига, Исроил премьер-министри Эхуд Барак ўз қўшинларини Жанубий Ливандан олиб чиқди. Бу воқеа Сурияда мамлакат рақбариятида Ливан йўналишига масъул бўлган Башарнинг йирик ғалабаси сифатида қабул қилинди. Ҳофиз Асад шунчаки замонавий Сурияни яратган ва унинг умрбод президенти бўлиб қолган эмас. У ўтган асрнинг бутун охирги чораги давомида Ёсир Арофат ёки Иорданиянинг марҳум қироли Ҳусайн сингари Яқин Шарқ сиёсатинг рамзларидан бири бўлди.
Оқибатда ҳокимиятнинг отадан ўғилга ўтиши жуда осон кечди. Ҳофиз Асад вафот этган кун — 2000 йилнинг 10 январида Сурия парламенти конститутиясига ўзгартириш киритди. Бу ўзгартириш презилентга номзодлар ёшига қўйилган чеклов 40 лан 34 ёшга (Башар шу ёшда) пасайтириди. Шундан кейин депутатлар бир овоздан Башарни президент қилиб сайладилар, сал кейинроқ эса референдум ўтказилди. Бу референдумда депутат қарорини 97 фоиз сайловчилар маъқуллади, бунда кўпгина алавийя жамоасидан чиққан сурияликлар бюллетенларга ўз қонлари билан белги қўйдилар.
Ҳозирча Башар ҳокимиятни асраш вазифасини ҳар қалай уддалаяпти.
Сўнгги пайтларда мамлакатдаги нотинчликлар туфайли бу ишни бажарини борган сари қийинлашиб бораяпти. 2011 йил июлда у мухолифат вакиллари билан мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказиш борасида музокараларга розилик берли. 2004 йили тўғилган биринчи ўғлига у отаси шарафига Ҳофиз деб исм қўйди. Бунда у келажакда Сурияни Ҳофиз II бошқаришига очиқдан-очиқ ишора қилган бўлса ажаб эмас. Фақат муаммо шундаки, тож ворислигига НАТО қўшинлари халақит беришмасмикин?
Сурия нрезиденти Ҳофиз Асад 2000 йил 10 январда Дамашқда тўсатдан вафот этди. Ўлимининг сабаби юракниш тўхтаб қолиши бўлди.
Шухрат Эргашевнинг
"ХХ аср: тақдирларда акс этган тарих" китобидан