
Адабиёт (35)
Сусамбил юрти — ўзбек халқ достонларида зикр этилган афсонавий макон бўлиб, у ҳамда Чамбил юрти каби аниқ географик жой эмас, балки адабий рамзий тушунча сифатида қабул қилинган.
Ўзбек халқ достонларида зикр қилинган Чамбил юрти — адабий образ бўлиб, муайян географик ҳудуд эмас, балки афсонавий, рамзий ер сифатида тасвирланган. Чамбил юрти кўпинча ажойиб гўзалликка, тинчликка, фаровонликка эга бўлган ва бош қаҳрамонларнинг синовларидан сўнг етиб борувчи макон сифатида талқин қилинади.
Мансур Ҳаллож (858–922), ислом тасаввуфининг энг юқори даражадаги мутафаккирларидан бири бўлиб, унинг «Тавасин» асарида тилга олинган Нур-и Муҳаммадий (Муҳаммад нурини) концепцияси бадиий ва ирфоний услубда шеърий тимсоллар орқали тасвирланган. Бу тушунча асарнинг биринчи қисмида тилга олинади ва «Ғайб нуридан бир чироқ у» сўзлари билан очилади. Бу иборалар Ҳазрати Муҳаммаднинг яширин, нурли ва маънавий жаҳондаги сирланган (сираж-ул-мунар) ёрқинликка ишора қилади. Бу маъно Қуръони Каримнинг Нур сураси 35-ояти билан боғланади:
«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир. Унинг нури мисоли: унинг ичида чироқ бўлган чироқдекдир...»
Низомий Ганжавий (тахаллуси; асл исм-шарифи Абумуҳаммад Илёс ибн Юсуф ибн Закий Муайяд) 1141 йилда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида туғилган ва 1209 йилда вафот этган.
Манас — қирғиз халқининг афсонавий қаҳрамони ва "Манас" достонининг марказий образи. У қирғиз халқининг тарихий, маданий ва миллий ўзига хослигини ифода этувчи буюк образ ҳисобланади. "Манас" достони Марказий Осиё халқлари орасида кенг тарқалган ва дунёдаги энг йирик эпик асарлардан бири сифатида танилган.
Шу кунларда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган Халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида Ўткан кунлар романининг араб тилидаги нашри тақдим қилинди
Пушкиннинг негр бўлганлиги ҳақидаги назария ёки миш-мишларни ҳамма эшитганми? Негр тасвирлангани аниқ кўриниб тирган кўплаб портретларни кўрганмиз! Бундан ташқари, бир юз эллик йил давомида келиб чиқиши африкалик бўлган америкаликлар Пушкин ҳақида буюк рус адабий даҳоси сифатида ёзишган, аммо у 1904 йилда қора танли зиёлилардан бири айтганидек, "ирқ билан қондош боғлиқ”.
Юкорида айтганимиздек, мумтоз асарларнинг таркибий тузилишида муайян к;онуниятлар мавжуд. Хар кандай манба матнидан аввал катъий равишда «басмала»(«Бисмиллахир рохманир рохим» калимасининг кискартма шакли) келтирилган. Басмаладан сунг матнга йул очилиб, матн бевосита хамд билан бошланган. Хамд ва наътдан сунг махсус булим ажратилиб, унда китобнинг битилиш сабаби хакида тегишли маълумотлар берилган.
Файласуф-алкимёгар, доктор Фауст ҳақидаги немис афсонаси Ўрта асрларда пайдо бўлган. Маълумки, бу жаҳолатпарастлик ва жодугар овлаш даврлари эди. Агар иблис аёлларнинг ичга сўрамасдан кириб олган бўлса, демак, ўз хоҳиши билан иблис билан шартнома тузган эркаклар учун вакансиялари мавжуд эди.
Абадий асарларлар халқ оммасига катта таъсир ўтказиши ҳаммага маълум. Уларнинг асосий вазифаси-инсонларнинг маънавий дунёсини бойитишдан иборат. Дарҳақиқат, адабиёт кишиларга юксак инсоний қадриятлар, ахлоқ-одоб, яхши сифатларни шакллантириши, борларини ривожлантириши каби эзгу ният ва ишларга хизмат қилмоғи даркор. Исломий адабиёт айнан ана шу мақсадларга хизмат қилиши ила бошқаларидан яққол ажралиб туради. Аммо, ҳамма соҳаларда бузғунчилик бўлганидек, баъзи инсонлар адабиётдан мазкур олий қадирятларга эришиш йўлида эмас, балки одобсизлик, фаҳш ишлар, даҳрийлик ва ҳакозоларга фойдаланишга уриниб, бузғунчилик қилганлар ва қилмоқдалар.
Дунё адабиёти тарихида 80-90 ҳатто ундан кўп йил умр кўрган машҳур адиблар кўп. Асарлари 60-70, ҳатто ундан кўп жилдни ташкил этувчи улуғлар ҳам кам эмас. Уларнинг ижодини юзлаб, балки унданда кўп адабиётшунос олимлар, ҳатто илмий-текшириш институтлари йиллар бўйи ўрганиб, ижодий таҳлил ишларини ҳали ҳам ниҳоясига етказганлари йўқ.