Китоблар (3)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога битмас-туганмас салавоту саломлар бўлсин!
Мазкур нашр улуғ муҳаддис Абул Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож Найсобурий томонидан битилган, олти ишончли ҳадис тўплам орасида иккинчи ўринда турадиган «Саҳиҳи Муслим» китобининг илмий-изоҳли таржимаси шарҳ ва тадқиқотига бағишланган.
Ўзбек тилида ёзилган бу шарҳда фиқҳ илмининг таърифи, мақсади ва тадвин этилишининг тарихи борасида муҳим маълумотлар тақдим этилган, шунингдек, унда ҳанафий мазҳаби уламоларининг ҳаёти, илмий мероси ҳамда уларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган санаддаги уламолар силсиласи ҳақида ҳам маълумотлар берилган.