Тарих (516)
Ибн Ҳишом айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан бошлаб уч йил давомида яширин даъват қилдилар. Сўнгра Аллоҳ таоло у Зотга ҳақиқатни юзага чиқаришни, ошкора даъватга ўтишни буюриб, шундай деди: «Бас, Сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни Ҳақ Динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» (Ҳижр сураси, 94-оят).
Муовиянинг биринчи хотини Майсун ибн Баҳдал Язид ибн Муовиянинг онаси эди. Иккинчи хотини Фахита бинт Қуроза бўлиб, ундан Абдурахдтон, Абдуллоҳ исмли ўғиллари дунёга келган. Абдурах,мон ёшлик пайтида вафот этган.
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг халифаликдан воз кечиши билан Муовия розияллоҳу анҳу халифалик бошқарувини қўлига олди. Ҳижрий 41/ми-лодий 661 йили унга байъат қилиниб, бу йил ислом тарихида “жамоат йили” деб номланди. Шундан сўнг низолашувчи икки томон ягона халифага рози бўлдилар. Албатта, бу ўринда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳу фазилати ҳақида айтган сўзлари ҳақ экани амалда намоён бўлди. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар: “Мана бу ўғлим, саййиддир! Шоядки, Аллоҳ у ила мусулмонлардан икки тоифанинг орасини ислоҳ қилса”. (Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).
Ҳижрий саккизинчи йил жумодул-аввал ойида бўлиб ўтди.
Мўъта - Шом шаҳри тепаликларида жойлашган бир қишлоқнинг номидир.
«Қаъқонинг жангчилар орасидаги овози минг кишидан афзалдир».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
«Камолотга етган аёллар Имроннинг киш Марям ва Фиръавннинг аёли Осиёдир».
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ислом дунёсида жамоат ҳаётининг бошқа барча соҳалари бевосита бўйсунадиган диний масалаларга алоҳида аҳамият берилиши Ислом мамлакатларида ёки ундан ташқарида яшовчи турли халқларнинг динлари ва эътиқодлари масалаларига алоҳида эътибор беришга сабаб бўлди. Бу диншунослик ва калом каби фанларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бағдодий, Исфарайний, Ибн Ҳазм ва ҳаттоки Шаҳристоний сингари мусулмон муаллифларининг баъзи асарларида мавжуд бўлган камчиликлар ва ҳатто қисман фанатизмга қарамай, уларнинг диншунослик бўйича асарлари ўрта асрлар дунёсининг тўлиқ рад этилиши шароитида бу соҳадаги энг яхши ютуқларни намойиш этди.
Марвон ибн Муҳаммад 691 йили Жазирада туғилган. Унинг отаси Муҳаммад ибн Марвон Жазира волийси эди.
Ал-Мустази би-амриллоҳ - ал-Ҳасан Абу Муҳаммад ибн Мустанжид биллоҳ. 535 санада туғилган. Онаси канизак, арман аёли. Исми Ғадда. Отаси ўлган куни унга байъат берилди.
Ал-Мустанжид биллоҳ: Абулмузаффар Юсуф ибн Муқтафи. 518-санада туғилган. Унинг онаси канизак гуржи аёл бўлиб, исми Товус.
Бухорода қозикалонлик қилиб донг таратган, ўзларининг илму маърифати, тақвоси, парҳезкорлиги ва адолати билан бошқа қозилардан ажралиб турган етти нафар қози ўтгани маълум.
Ал-Муқтафи ли-амриллоҳ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мустазҳир биллоҳ. 489 йил 22-рабиул аввалда туғилган. Онаси - ҳабаш аёли. Жияни истеъфога чиқарилиши олдидан байъат берилди. Ёши 40 да эди. Муқтафи деб лақаб олганининг сабаби бор, у халифа бўлишидан олти кун аввал Расулуллоҳни тушида кўради. Шунда ул зот, яқинда бу иш сенга ўтади, сен Аллоҳнинг амри бўйича иш олиб бор, дейдилар. Шу билан у Муқтафи (изидан борувчи) лақабини олади.