Гарчи коронавирус инфекцияси (COVID-19) пандемиясининг илк ойларида Европада исломга қарши кайфияталр бироз пасайиб, хитойликлар ва бошқа осиёликларга нисбатан совуқчиликка ўрин бўшатиб берган бўлсада, ёзнинг ўрталаридан бошлаб исламофобия негизидаги жиноятлар яна кўпая бошлади.
Сўнгги кунларда Франция, Черногория, Швеция ва Норвегияда мусулмонларга қарши ҳужумлар ва иғволар қайд этилган.
Швециянинг Мальмо шаҳрида 300 дан ортиқ радикаллар намойишкорона Қуръон саҳифаларини ёқишган, Норвегияда мусулмонлар Муқаддас китобининг йиртилган саҳифалари топилган, Францияда «Шарли Эбдо» журнали яна Муҳаммад пайғамбар карикатураларини чоп этди. Бундан ташқари, Президент Эммануел Макрон журнални очиқ қўллаб-қувватлаб, исломга қарши иғвогарликни "таҳририятнинг танлов ҳуқуқи"деб атади.
Иғво ҳаракатлари жойлари ва иштирокчилари ҳар хил, аммо мусулмонлар учун душманликнинг аниқ сценарийси бир хил бўлиб қолмоқда.
Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларида бу динни тақиқлашга чақирган Герт Вилдерс ва шунга ўхшаш "классик" Ислом мухолифлари ўрнини кўпроқ тажовузкор радикал гуруҳлар эгалламоқда.
Европадаги исломофобия Ғарб мамлакатларининг барқарорлиги ва динлараро мулоқотга очиқ таҳдид солиб, "жамиятнинг сурункали касаллиги" характерини олди.
Ислом мухолифларининг расмий даражадаги ҳаракатларини танқид қилиш ва қоралаш етарли эмас. Миллий ва диний асосларда душманлик кўринишларига қарши курашиш учун ягона пан-Европа фронтини тузиш лозим.
Исламофобия – Европа келажагига янги таҳдид
Охирги кунларда мусулмонларга нисбатан иғвогарлик ва ҳужумлар Франция, Черногория, Швеция ва Норвегияда қайд этилмоқда. Европада исломга нисбатан нафрат негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Муносабат
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси