Зоҳир биамриллоҳ - Абу Наср Муҳаммад ибн Носир ли-диниллоҳ. 571 йилда туғилган. Уни валиаҳц бўшигаотаси байъат олган. Отаси ўлиши олдидан у халифа бўлди. Ёши шунда эллик иккида эди. Шунинг учун унга: нега шошил-япсан, дейишганда, вақт ўтиб қоляпди, дейди.Дедилар: Аллоҳ умрингга баракот берсин! У эса: дўконини намоз-дигардан кейин очган киши нима ҳам ишларди, деди. Абу Шоманинг айтишича: у халққа яхшиликлар қилган, божларни (ноҳақ йиғимларни) бекор қилган, ноҳақ тортиб олинган мол-мулк (мазолим)ларни қайтарган, мол-давлат тарқатган.
Ибн Асир “ал-Комил” асарида ёзади: “Зоҳир халифаликда, адолат ва эзгулик қилишда Умарлар каби йўл тутди. Лекин, албатта Умар ибн Адулазиздек халифа кейин чиқмаган деганларнинг сўзи тўғри”.
У отасининг даврида ва ундан илгариги зўрлик билан тортиб олинган бойликлар, босиб олинган мулклардан кўпларини қайтарди. Барча юртларда солиқларни бекор қилди. Бутун Ироқдаги харожни қадимгисига қайтариш ҳақида фармон берди. Отаси чиқарган янги харожларни бекор қилди. Бундай ишлари жуда кўп эди. Шу жумладан, Баъқуба қишлоғидан илгари 10000 динор олинар эди. Носир халифа бўлганда у ердан йилига 80000 динор солиқ (харож) олинадиган бўлди. Кейин у ернинг аҳолиси ёрдам сўраб янги халифа Зоҳирга мурожаат қилдилар. Шунда Зоҳир харожни аввалги ҳолига (қийматга) қайтарди. Харож (миқдори) аввалги ҳолига қайтарилгач, халқ йиғилиб, далалардаги дарахтларнинг кўпи қуриб битган, дейишди. Шун-да Носир фақат соғ дарахтларга солиқ солиш ҳақида фармон чиқарди.
У қилган адолатлардан бири шуки, хазинага қабул қилишда тоши ҳар мисқолда ярим қирот оғир бўлган тарози билан, хазинадан беришда эса юрт тарозиси тоши билан берилар эди. (олганда оғирроқ, берганда енгилроқ тошли тарози қўлланган) Шунда Зоҳирдан вазирга хат чикди, унинг боши “вайлун лилмуттоффифин” ояти билан бошланган эди (маъноси: тарозида адолатсизлик қилувчиларга лаънат бўлади), унда, жумладан, бизга маълум бўлишича, аҳвол шундоқ-шундоқ... экан. Бундан буён хазинанинг тарозу тоши одамлар ишлатадиган тошдек бўлсин. Шунда: Бундай қилсак катта тафовут чиқади, биз ўтган йилдагисини ҳисоблаган эдик 35000 динор бўлган деб жавоб айтдилар. Уларнинг бу сўзларини рад этиб у шундай деб жавоб қайтарди: Агар тафовут 350000 динор бўлганда ҳам бу иш тўхтатилсин!
Яна бир қилган адолати, девонбоши Воситдан зулм билан олинган 100000 динордан кўп пул олиб қайтади. Зоҳир уларни эгаларига қайтариб юборади. Маҳбусларни озод қилади. Қийналганлар учун тўласин деб 10000 динор қозига жўнатади.
Қурбон ҳайити оқшомида уламол ар ва солиҳларга 100000 динор тарқатади. Унга дедилар: Ҳеч ким сен улашган бойликнинг бир бўлагини ҳам беролмайди. У бўлса: Мен “дўконни” асрдан кейин очганман, қўйиб беринг, савоб ишлаб қолай, энди қанчалик ҳам яшар эдик?” - деди.
Унинг саройидаги уйда мингларча муҳрланган хатлар бор эди. Нега уларни очмаяпсан, деганларида, бизга уларнинг кераги йўқ, уларнинг бари иғвою фисқу-фасоддур, деди. Буларнинг бари Ибн Асирнинг сўзлари эди.
Сибт ибн Жавзий деди: “Хазиналарни кўришга борганда унга бир ходим: “Ота-боболаринг даврида бу ерлар тўлиб турарди”, деди. Шунда у деди: “Хазина тўлдириш учун эмас, Аллоҳ йўлида сарфлаш учун чиқарилган. Тўплаш савдогарларнинг иши”.
Ибн Восил деди: “У адолатни тиклади, божларни бекор қилди, халққа кўринди, отаси эса халққа камдан-кам кўринар эди. Аллоҳ раҳмат қилгур 623 (1226) йили ражабнинг ўн учида оламдан ўтди ва унинг халифалик муддати 9 ою бир неча кун давом этди”.
У отасидан ижозат олиб (фотиҳа олиб) ҳадис ривоят қилган. Унинг ўзидан шайх Абдулқодир Жийлийнинг ўғли Абу Солиҳ Наср ибн Абдурраззоқ ҳадис ривоят қилган. Зоҳир вафот этган йили иттифоқо ой икки марта тутилди. Ибн Асир Насруллоҳ Мавсил ҳокимидан таъзия мактуби олиб келди. Унинг аввалида шундай сўзлар бор эди: “Кеча ва кундузга нима бўлди ахир, уларда шундоқ ҳодиса рўй берса-ю узр сўрамасалар, қуёш ва ойга-чи, нимагаулар тутилмаслар, ахир учинчилари йўқолди-ку!
Шундоқ мунис, завқли бўлган дунёни ёқимсиз бўлиб ҳувиллаб қолганига қаранг,бир одамнинг ўлими билан ундаги жонларнинг ёлғизланиб қолганига қаранг! У ҳам бўлса саййидимиз ва мавломиз имом Зоҳир амиралмўмининким у зотнинг тожу тахти бутун оламларга раҳмат эрур”.
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан