close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путиннинг қўпол усуллари ўзини оқламоқда

"Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича овоз беришда Владимир Путин кутилган натижага эга бўлди. Овоз бериш одатий паст стандартларга ҳам мос келмади. Заиф Россия демократиясига етказилган зарар жуда катта, бу фақат Путин умрининг охиригача ҳукмронлик қилиши мумкин эканлиги сабаблигина эмас", - деб ёзади немис нашри Die Welt.

"Аёл оқ рангли машинаси юкхонасининг бир четига суяниб ўтирибди, унинг олдида кичкина йиғмо стол ва ҳужжатларга тўла пластик қути бор; бир даста қоғозлар катта тўнка устида, уларнинг ёнида Россия президенти штандартини ушлаган эркак турибди; мамлакатнинг бошқа қисмида спорт майдончаси ўртасида оқ пластик стуллар ва боғ столи турибди. Йўқ, Россиянинг ушбу импровизация қилинган майдончаларида – Тинч океани ёнидаги Владивостокдан тортиб Украина чегарасидаги Брянск шаҳригача – фуқаролик ташаббуси учун имзо тўпланмаяпти. Аслида мамлакат тарихидаги Конституцияга энг катта ўзгаришлар киритиш ҳақида овоз бериш бўлиб ўтмоқда. Маҳаллий сайлов комиссиясидан кўнгиллилар, пластик столи, овоз бериш учун саватча – бу кунларда бошқа ҳеч нарса керак ҳам эмас", - дейди журналист Павел Локшин.
"Амалда Путинга умрининг охиригача ҳукмдорлик қилиш қилиш имкониятини берадиган Янги Конституция бўйича бутун Россия бўйлаб овоз бериш одатдаги паст даражаларга ҳам жавоб бермайди. Импровизация қилинган сайлов участкалари эркин сайлов ғоясининг мисли кўрилмаган жиддий бузилишини ҳисобга оладиган тартибнинг рамзи ҳисобланади. Унинг оқибатлари ўнлаб йиллар давомида шундоқ ҳам катта зиён кўрган Россия демократиясини шунчаки кўз-кўз қилинадиган ҳодисага айлантириши мумкин", - деди мақола муаллифи.
"Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова ҳам ушбу сайлов майнавозчилиги эҳтимолини инкор қилмади. (...) Кўп одамлар Памфилова демократик сайловларнинг қўриқчиси имиджига мос келишига шубҳа қилишмоқда. Охир оқибат у "референдум"деб номлашга рухсат этилмаган овоз беришни ўтказмоқда. Сабаби: Россиянинг референдумлар тўғрисидаги қонуни сайловчиларга аниқ жавоб бера олмайдиган савол беришни тақиқлайди. Овоз бериш 206 та тузатиш бўйича - ҳайвонлар ҳуқуқларидан бошлаб рус тилини давлатни ташкил этувчи миллат тили деб таърифлашгача - фақат битта жавоб бериш имконияти билан бўлиб ўтди: «Ҳа» ёки «Йўқ».
"Овоз беришнинг бориши устидан кузатувни амалга оширган НПО «Голос»  дастлабки ҳисоботида овоз беришнинг бир неча кунгча чўзилишидан бошлаб кўп сонли қонунбузарликлар қайд қилинган. Бу Конституцияга ўзгаришлар киритишни тартибга соладиган қонуннинг яққол бузилишидир. Унга кўра, овоз бериш уни ўтказиш санаси белгилаб берилган фармон эълон қилинган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин бўлиб ўтиши лозим. Овоз бериш санаси ҳақида Путин 1 июнда эълон қилди. Яъни 1 июлгача берилган барча овозлар ҳисобланмаслиги керак".
"Бунинг устига, автомобиль юкхонаси ёки тўнка олдида овоз бераётган шахс унинг овоз бериши яширин бўлиб ўтмаганига ишончи комил бўла олмайди. Ҳисоботга кўра, кўплаб россияликлар бюллетенни бошқа сайловчилар ва сайлов комиссияси аъзоларининг олдида тўлдиришга мажбур бўлган. Бу ҳолат ҳам сайловчилар ҳаракатларига таъсир этиши шубҳасиз".
"Ихтиёрий жойларда овоз беришнинг яна бир қўшимча таъсири: буни мустақил равишда кузатиб бориш деярли имконсиздир. Бунинг ўрнига ҳукумат унга содиқ бўлган ташкилотлардан юз минглаб кузатувчиларга таянади. Аммо ННТларнинг таъкидлашича, ҳақиқатда улар кўпинча жойларда бўлмаган. Лекин шунга қарамай, Марказий сайлов комиссияси чоршанба куни кечқурун овоз беришга келганлар сонининг 62 фоиздан юқори бўлганлигини хабар қилди. Бу рақам мутахассисларда шубҳаларига сабаб бўлмоқда, чунки икки йил олдин ўтказилган президент сайловларида, барча овозлар санаб чиқилгандан сўнг,  67,5 фоизни ташкил этганди"
"Бу барча қонунбузарликлар фонида сайлов комиссияси дастлабки натижаларни мамлакатнинг Европа қисмидаги энг муҳим аҳоли пунктларида овоз бериш тугашидан олдин эълон қилгани деярли кўзга ташланмайди. Аслида, бу сайлов натижаларини қалбакилаштириш ҳолати. Одатда, Умумроссия овоз бериш пайтида дастлабки натижалар фақат эълон қилингандан кейин, Калининграддаги сўнгги сайлов участкалари ёпилишидан, яъни соат 20:00 дан эълон қилинади", - деб ёзади нашр.
"(....) Сайлов комиссияси раҳбари Памфилова овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган коидабузарликлар йўқлиги ҳақида айтди. Бу эса, овоз бериш, эҳтимол, Россия демократияси тарихида туб бурилиш пайтига айланишини кўрсатади. Путин эса, эҳтимол, бирданига иккита яхши натижани қўлга киритади: Конституцияга ўзгаришлар киритишда кўпчилик овоз, шунингдек, янги – бир неча кун давом этадиган овоз бериш, импровизация қилинган сайлов участкалари ва қалбакилаштириш олдида дош беролмайдиган онлайн овоз бериш билан – сайлов тизимининг синовдан ўтиши".
"Келажакда Россияда, эҳтимол, керакли натижага эришилмагунга қадар овоз беришади (...)", - хулоса қилади  Die Welt.

Манба: Die Welt

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase