close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фархунда Қуръонни ёқмаган экан

Афғонистон ҳукуматининг маълум қилишича, ўтган бир гуруҳ эркаклар томонидан мусулмонлар муқаддаси китобини ёқиб юбориш билан айблаб ўлдирилган 27 яшар Фархунда айбдор бўлмаган. Афғонистон ҳукуматининг юқори мансабдаги амалдорлари ғазабланган эркаклар оломони қурбонига айланган Қобул шаҳрида яшаган 27 яшар аёлнинг айбдор бўлмаганлиги ҳақида баёнот берди.

Афғонистон ИИВ раҳбари Нурулҳақ Улумий Афғонистон парламентининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида айтишича, тергов давомида аёлнинг айбдор эмаслиги аниқланган. «Унга нисбатан айбловлар умуман асоссиз экан. Фархунда тақводор аёл бўлган ва Қуръонни ёқиб юбормаган. У айбсиз бўлган», деди вазир.
Афғонистон ИИВ жиноий ишлар департаменти бошлиғи генерал Зоҳир Зоҳирнинг хабар беришича, бу пайтга келиб 28 киши Фархундани ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинган. Тергов улар билан бирга оломонни тўхтатиш ва аёлни қутқариб қолишнинг уддасидан чиқа олмаган 20 нафар полиция ходимининг ролини ўрганмоқда. Жумладан, 13 нафар полиция ходими эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган.
Нурулҳақ Улумий парламентда сўзга чиқиш пайтида тан олдики, «у полиция бечора диндор аёлни ҳимоя қила олмаганлигидан жуда афсусда». У бундан буён шунга ўхшаш воқеа асло такрорланмаслигига умид билдирди.
Оломоннинг аёлга ҳужум қилиши сабаблари ҳақида гапирар экан, генерал Зоҳир Радио Озоди афғон хизматига терговчилар асосий бир тахмин устида ишлаётганини маълум қилди: аёлнинг ўлдирилишига Қобулдаги «Шохи душамшера» масжиди ёнида туморлар билан савдо қиладиган мулла ўз иғволари билан сабабчи бўлган бўлиши мумкин. Генерал Зоҳирнинг сўзларига қараганда, «Гувоҳлар Фархунданинг ўқимишли аёл бўлганлигини кўрсатади. Фожиа юз бергунга қадар у билан туморлар сотиш, жумладан «муҳаббат афсуни» билан садво қиладиган мулла ўртасида бир неча марта тўқнашув бўлиб ўтган». Фархунда мулланинг қилаётган ишлари Қуръон ва шариатга зид келиши, бу яхши иш эмаслиги ҳақида баҳслашган. Бундан ташқари, у «ўқитилган» туморлар харид қилмоқчи бўлган аёлларни Аллоҳ таолодангина бахт сўраб дуо қилишни, айтган ҳолда қайтарган. Эҳтимол, унинг бу ҳаракатлари туморлар савдоси билан шуғулланадиган мулланинг ғазабани қўзғаган, чунки унга пул ишлаб олишга халал бераётганди. Ўша куни ҳужум қилган эркаклардан бири ҳибсга олингандан сўнг маълум қилишича, айнан ўша мулла оломонни аёлга ҳужум қилишга иғво қилган».
27 яшар Фархунда 19 март куни Қобул шаҳридаги «Шохи душамшера» масжиди яқинида ваҳшийларча топтаб ўлдирилган ва шу тариқа гўйки Қуръонни ёқиб юборганлиги учун жазоланганди. У ўнлаб жазавага тушган эркаклар томонидан ўлгунича топталган, шундан кейин танаси ёқиб юборилган ва Қобул дарёси ташланган.
Дастлабки ахборотда айтилишча, гўйки аёл руҳий хаста бўлган, лекин кейинчалик бу фикрлар ўз тасдиғини топмади. Аксинча, уни билган одамларнинг бир овоздан айтишича, аёл соғлом, тақводор ва ўқимишли бўлган.
Генерал Зоҳирнинг сўзларига кўра, қўлга олинган 28 киши орасида бевосита аёлга ҳужум қилишга иғво қилган одамлар ҳам бўлган. Кўпчиликнинг шахси аёлни тепкилаш пайти мобил телефонда суратга олинган видео-ёзув бўйича аниқланди. «Унга ким тош отгани, ким ургани, шунингдек, танасини ёқиб юборган киши ким эканлиги аниқланди. Бу одамлар қилган ишини тан олди».

Фархунданинг шафқатсизлик билан ўлдирилиши бутун Афғонистон бўйлаб салбий реакцияга сабабчи бўлди. Бу жиноятни қоралаётган фаол аёллар ислом талаб қилганидек аёлни эркаклар дафн этишига йўл қўймадилар ва сўнгги йўлга ўзлари кузатиб қўйдилар.
Бу воқеалар бундан тўрт йил олдин содир бўлган... Аллоҳ таоло Фархунданинг гуноҳларини мағфират қилиб, унинг жонини ўз раҳматига олсин...

Абу Муслим
(маълумотлар интернетдан олинди)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase