close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Куфр ва нифоқ

Мунофиқ кофирдан ҳам хатарли бўлиб, унинг зарари кофирникидан кўра хавфлироқдир. Шунинг учун охиратда унинг азоби кофирникидан кўра қаттиқроқ бўлади. Қуръони каримда шундай дейилган:

إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الْأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ نَصِيرًا (145) إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَاعْتَصَمُوا بِاللَّهِ وَأَخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلَّهِ فَأُولَئِكَ مَعَ الْمُؤْمِنِينَ وَسَوْفَ يُؤْتِ اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ أَجْرًا عَظِيمًا (146)

Aлбaттa, мунoфиқлaр дўзaxнинг энг тубидa (бўлур)лaр. Улaргa (бирoр) ёрдaмчи тoпмaйсиз. Иллo, тaвбa қилиб ўзлaрини тузaтгaн, Aллoҳ билaн бoғлaниб, динлaрини Aллoҳ учун xoлис қилгaнлaр, aйнaн улaр мўминлaр билaн биргa бўлурлaр. Мўминлaргa эсa Aллoҳ буюк мукoфoт aтo этур.  (Нисо;145-146)

Аллоҳ таоло Анфол сурасида кофирнинг авф қилинишига куфрдан тўхташни шарт қилган эди:

قُلْ لِلَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَنْتَهُوا يُغْفَرْ لَهُمْ مَا قَدْ سَلَفَ ...

Куфр келтирганларга айт, агар тўхтасалар, ўтган нарсалар мағфират қилинур. ... (Анфол;38)

Мунофиқлар ҳақидаги юқоридаги оятда эса мунофиқнинг авф қилинишига тўртта нарсани шарт қилган:

إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَاعْتَصَمُوا بِاللَّهِ وَأَخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلَّهِ ...

Иллo, тaвбa қилиб ўзлaрини тузaтгaн, Aллoҳ билaн бoғлaниб, динлaрини Aллoҳ учун xoлис қилгaнлaр, … (Нисо;146)

1. тавба қилиш
2. Ўзларни тузатиш
3. Аллоҳга боғланиш
4. Ихлос. Яъни, динларини Аллоҳ учун холис қилиш

 Шундан маълум бўладики, мунофиқлар кофирлардан кўра ёмонроқ, Аллоҳнинг ғазабига ҳақлироқ ва Аллоҳга қайтишдан, Унга тавба қилишдан узоқроқдирлар. Оятнинг сўзларига эътибор қаратайлик. Аллоҳ таоло қаттиқ ғазаб қилгани учун улар тавба қилганидан кейин ҳам уларни “улар мўминлар”, деб зикр қилмади, балки “улар мўминлар билан бирга” деб зикр қилди:
 فَأُولَئِكَ مَعَ الْمُؤْمِنِينَ ...
… айнaн улaр мўминлaр билaн биргa бўлурлaр. (Нисо;146) деди. Ва яна уларнинг тавба қилганларини мўминлар билан жамлаб зикр қилмади. Яъни, “уларга Аллоҳ буюк мукофот ато этур” дейишнинг ўрнига:
وَسَوْفَ يُؤْتِ اللَّهُ الْمُؤْمِنِينَ أَجْرًا عَظِيمًا
“Мўминлaргa эсa Aллoҳ буюк мукoфoт aтo этур”. (Нисо;146) деб, мўминларни улардан ажратиб зикр қилди. Буларнинг барчаси уларнинг қилмишлари нақадар ёмон экани ва уларга Аллоҳнинг ғазаби ўта қаттиқлигига далолат қилади.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase