close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ал-Восиқ Биллоҳ Иброҳим

Восиқ биллоҳ Иброҳим ибн валиаҳд Мустамсик биллоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳоким би-амриллоҳ Абулаббос Аҳмад.

Восиқ биллоҳ Иброҳим ибн валиаҳд Мустамсик биллоҳ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳоким би-амриллоҳ Абулаббос Аҳмад.
Унинг бобоси Ҳоким ўз ўғли Муҳаммадни валиахд қилади ва унга“ал-Мустамсик”деблақабберади.Кейинуотаситириклигида ўлиб кетади. Шундан кейин унинг ўғлини халифаликка лойиқ деб ўйлаб валиахдликка тайинлайди. Аммо уни ўйинқароқлигини, бемаъни ишларга мойиллигини кўргач, ахдидан қайтади ва ўз ўғли Мустакфини, яъни Иброҳимнинг амакисини валиахд қилиб қолдиради. Кейин мана шу Иброҳим ака-укадек бўлган халифа Мустакфи билан султоннинг ораси бузилишига сабабчи бўлади.
Унинг султонга халифа ҳақида иғволар (чақимчилик) қилуви юқоридаги воқеани келтириб чиқаради.
Мустакфи Қўсда вафот этаётиб ўғли Аҳмадни валиаҳд қилиб тайинлайди. Султон буни инобатга олмайди. Ва мана бу Иброҳимга байъат беради. “ал-Восиқ” деб унга лақаб қўяди. Султон ўлими олдидан қилган ишига пушаймон ейди ва Иброҳимни четлатиб, валиаҳд бўлмиш Аҳмадга байъат беради. Унга “Ҳоким” деб лақаб қўяди. Шунда 742 (1341-42) йил 1-муҳаррам эди.
Ибн Ҳажар деди: “Одамлар бу Иброҳим тўғрисида султонга шикоят қилишган, уни бадсийрат (ахлоқсиз) деб айтишган. Лекин султон бунга қулоқ солмаган эди. Унинг қистови билан одамлар (раият) ҳам унга байъат бердилар. Халқ уни ал-Мустаъти биллоҳ деб атар эди. Восиқҳақида “ал-Масолик” китобида Ибн Фазлуллоҳ шундай дейди: “Бобоси халифа бўлишга ярайди деб ўйлаганми ёки халифаликни қаттиқ сўрагани учунми уни валиаҳд деб эълон қилди. Лекин у ахлоқсиз, бетақво ҳамда ифлос ва бекорчи ишларга берилган, бетайин ва пасткаш кимсалар билан улфат, беор ва уятсиз бир одам эди. Ўзининг бадкирдорликларини ҳам оқлар эди. Яхши ва ёмонни фарқлай олмас эди. У каптарбоз эди. Қўчқор, хўроз ва эчкиларни ҳам уриштириб юрар эди. Шунга ўхшаш енгил-елпи, обрў-эътиборни туширадиган ишлар билан банд эди. Бу етмагандек, муомалотда лафзсиз, сотиб олган нарсасини чала-ярим тўлайдиган, ижарага ҳовли-жой олиб ҳаққини тўламайдиган, кафтини дирҳамга, оғзини ҳаромга тўлдириш учун муттаҳамликлардан тоймайдиган, ҳаромни ўзи ҳам еб, оиласига ҳам едирадиган, ундан ҳазар қилмайдиган бир нокас эди. Шундай қилиб, охири хор-зор бўлиб замона аҳлига ем бўлди.
Мустакфи вафот этди. Шунда султон ундан қаттиқ ғазабда бўлган пайтлар эди, зарурат бўлмаса-да анови ўзидан кетган, аҳмоқ Восиқни чақиртириб келади. У бўлса ўз амакиси ҳақида султонга гап ташийдиганлардан бири эди. У ўзи билан бобосининг васиятини ҳам олиб келади. Султон шуни ушлаб олиб байъатни унга берди ва гумон билан иш қилди. Халифалик иқболини унинг юзига бурди. Ваҳоланки, юқорида айтилганидек васият бекор қилиниб, кучдан қолдирилган эди.
Бош қози Абу Умар ибн Жамоа Восиқнинг исмини хутбада айтиш ҳақидаги фикридан султонни қайтаришга ҳаракат қилди. Бироқ, султон кўнмади. Кейин улар хутбада икковининг (Мустакфининг валиахди бўлган Ҳоким ва мазкур Восиқнинг ҳам) номини айтмасликка келишдилар. Султоннинг номи би-лан кифояланадиган бўлдилар. Шундай қилиб, Мустакфининг ўлими билан халифаларнинг номи ҳам хутбадан тушди. Меҳ-робларда уларнинг ҳақига қилинаган дуолар тўхтади ҳамда ҳеч қилинмагандек бўлиб қолди. Гўё у Бани Аббоснинг охирги халифаси бўлгандек. Султоннинг вафотига қадар аҳвол шундайлигича қо-лаверди. Аммо вафоти олдидан ишни ўз эгасига топширишни, яъни Мустакфининг қилган васиятини амалга ошириб унинг ўғлига (Аҳмадга) тахтни васият қилди. Восиқни тахтдан четлатди. Ва шундай деди: “Мана энди ҳақиқат қарор топди!”
Буларнинг бари Ибн Фазлуллоҳ сўзи эди.

Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase