Мустансир биллоҳ Абу Жаъфар Мансур ибн Зоҳир би-амриллоҳ. 588 йили сафар ойида тугилган. Волидаси турк аёли, жория.
Ибн Нажжор ёзади: “623 йили ражаб ойида отаси ўлгач, унга байъат берилди. У раият орасида адолат таратди, қазода (маҳкамаларда) тенглик ўрнатди. Илм ва дин аҳлини ўзига тортди. Масжидлар, работлар, мадрасалар, ва мористонлар (жиннихоналар) бино қилди. Динга ривож берди, бебош исёнкорларни бостирди, суннатларни ёйди, фитналарни олдини олди, халқни энг тўғри суннатларга ундади, ғазот ишларни жуда яхши олиб борди. Исломнинг нусрати йўлида аскарларни бирлаштирди, чегараларни мустаҳкамлади ва қалъаларни фатҳ этди”.
Муваффақ Абдуллатиф дейди: “Абулжаъфар байъат олгач сўнгида гўзал сийратга риоя этди, эзгуликка кенг йўл очди, диннинг ҳурматини, ислом маёғини баланд этди. Ва у барчанинг муҳаббатига сазовор бўлди. Эзма ва инжиқлар ҳам ундан айб топиша олмади.
Ўз вақтида бобоси Носир уни ўзига яқин олиб юрарди, тўғрилиги ва ақллилиги учун уни “қози” деб атар эди”.
Ҳофиз Закийиддин Абдулазим Мунзирий деди: “Мустансир -хайрли ишларга жуда рағбатли, серғайрат бўлиб бу борада ундан ажойиб ёдгорликлар қолган. У Мустансирия мадрасасини бунёд этди, у ерда аҳли илмга яхши маошлар тайинлади.
Ибн Восил айтади: “Мустансир Дажланинг шарқий тарафига шундай мадраса қурдики, ер юзида ундан-да чиройлироқ ва вақфлари кўпроқ мадраса йўқ. У ерда тўрт мазҳабга тўрт мударрис (бош мударрис) тайинланган эди. Ўша ерда Мористон ҳам қурилган эди. Фақиҳлар учун ошхона, муздек сувга махсус идиш, уйларига (хоналарига) бўйралар, гиламлар, мой, қоғоз, сиёҳ ва бошқа нарсаларни ажратиб берди. Булардан ташқари ҳар бир фақиҳга ойига бир динор берилар эди. Улар учун ҳаммом ҳам қуриб берди. Бу ишни илгари ҳеч ким қилмаган. Бунда жуда кўп сонли аскарларни ишга солдики, на отаси ва на бобоси бундай қилолмаган эди. У шунингдек, ^ҳиммати баланд, шижоатли ва довюрак эди. Татарлар (мўғуллар) мамлакатга хужум қила бошладилар. Унинг аскарларига йўлиққан татарлар қақшатқич мағлубиятга учрадилар. Унинг бир акаси (укаси) бор эди. Уни Хафожий дердилар. У ҳаддан ташқари ботир эди. У шундай деди: Агар мен тахтга ўтирсам, албатта, Жайҳундан ўтиб, у ерларни татарлар қўлидан тортиб оламан. Ва уларни таг -туги билан йўқ қиламан, дерди. Мустансир ўлгандан кейин Дувайдор ва Шаробий тахтга Хафожийни ўтқизишдан қўркдилар ва ҳокимият ўзларида бўлиши учун мўмин қобил ва фикри заиф бўлган ўғли Абу Аҳмадни тахтга кўтардилар. Татарлар босқини ва мусулмонлар ҳалокати унинг даврига тўғри келди. Инно лиллоҳи ва инно илайҳи рожиун”.
Заҳабий ёзади: “Мустансирия мадрасасининг йиллик вақф-лари 70000 мисқолдан ошиб кетди. Унинг қурилиши 625 йил-да бошланиб 631 (1234-33) йилда якунланди. У ерга нодир китоблардан 160 бўхчаси олиб келинди. Мадрасанинг тўрт мазҳаб бўйича 248 та фақиҳи, 4 та мударриси, ҳадис, наҳв, тиб, фароиз (мерос тақсимоти) илми бўйича биттадан устоз (шайх)и бор эди. Мадраса учун нон, овқат, ширинлик ва мева-чеваларни ажратди. У ерда 30 та етимни ҳам тарбияга олди. Бу мадрасага кўп мол-дунёни вақф этди”.
Шу ўринда Заҳабий мадраса учун вақф қилинган қишлоқ ва ерларни зикр этиб ўтган. Сўнг у деди: “Мадраса ражаб ойида пайшанба куни очилди. Очилишида қозилар, мударрислар, аъёнлар ва давлат одамлари ҳозир бўлдилар. У кун жуда катта издиҳом бўлди”. Мустансир даврида бўлган воқеалардан: 628 йили Дамашқ ҳукмдори малик Ашраф “Ашрафия” дорул ҳадисини қуришга фармон берди ва 630 йилда битказилди. 632 йилда Мустансир муомалага тилла қийқими (кепак олтин) ўрнига кумуш дирҳамлар зарб қилишни буюрди. Вазир, ҳокимлар, совдагарлар ва саррофларни чақирди. Ва пўстинларни ёйиб устига дирҳамларни сочиб, сўнг деди: “Мавлоимиз ами-ралмўмин муомалотингиз учун ушбу дирҳамларни кепак ол-тин ўрнига сизларга меҳрибонлик юзасидан ҳамда сизларни судхўрликдек ҳаром муомалотдан асраш учун расм этдилар. Бас, дуо қилинглар”.
Сўнг дирҳамлар бутун Ироқ бўйича тарқатилди. Ҳар ўн дирҳам бир динор деб баҳоланди. Муваффақ Абул Маоний Қосим ибн Абулҳадид бу ҳакда шуларни дебди:
доно таклифингни кўлдан бой бермаймиз бизни тарозидан уришдан нари қилдинг кумушни расм қилдинг ўргандик унга илгари одат эмас эди у бизга
йиғиб олиш учун манъ этмадинг олтинни
балки адолат ва маърифат учун манъ этдинг уни...
635 (1238-37) йилда Дамашқ қозилигига Шамсуддин Аҳмад ал-Жавний тайинланди. У шаҳарда илк бор гувоҳлар марказларини ташкил қилди. Авваллари одамлар адл гувохдарнинг уйларига бориб гувоҳликка ўтказар эдилар.
Шу йили ака-ука Дамашқ ҳукмдори султон Ашраф, икки ойдан кейин Миср ҳукмдори Комил дунёдан ўтишди. Мисрда Комилнинг боласи Қулома султон бўлди. У “Одил” лақабини олди. Сўнг истеъфога чиқарилди ва унинг биродари ас-Солиҳ Айюб Нажмиддин подшохдикни қўлга олди.
637 йилда Дамашқ хатиблигига шайх Иззуддин Абдуссалом тайинланди ва бидъатлардан холи хутбалар айтди. Тиллали (тилла рангли) байроқларни олиб ташлади. Улар ўрнига оқ-қора байроқлар ўрнатди. Олдида битта муаззин азон айтадиган бўлди.
Шу йили малик Комил ўғли малик Масъуд ўлгандан кейин Яманда подшоҳ бўлиб олган Амин тарафидан элчи Нуриддин Умар ибн Али ибн Расул туркманий келиб Яман султонлигига уни тайинлашни (тақлид) талаб қилди. 865 (1461-60) йилгача подшоҳлик унинг оиласида қолди.
639(1241-42) йил и Миср ҳукмдори Солиҳ Қасрайн ва Равзадаги қалъа оралиғида мадраса қурди. Сўнг ўзининг ғуломлари мазкур қалъани 651 йилда вайрон қилдилар.
640 йили жумадул охирнинг 10-си, жума кунида Мустансир қазо қилди. Шоирлар марсиялар айтишди. Унинг фазилатларига бағишлаб Важиҳ Қайрувоний қасида битган, унда шундай дебди:
Ҳатто Сақифа кунида (Абу Бакр халифа бўлган кун) бўлганингда ҳам (номзоди) илгари сурилган ва энг тақводор имом бўлардинг.
Шунда ўтирганлардан бири: Сен адашдинг, ўшанда амирал-мўминнинг бобоси Аббос ҳам бор эди. Лекин, энг муносиблари фақат Абу Бакр эди”, деди. Мустансир буни эътироф этди ва унга ҳадя берди. Важиҳни сургун этишга буюрди ва у Мисрга чиқиб кетди. Булар Заҳабийга тегишли сўзлар эди.
Мустансир даврида оламдан ўтган машҳур одамлар: Имом Абулқосим Рофеий, Жамол Мисрий, наҳвшунос Ибн Маъзуз, Ёқут Ҳамавий, “ал-Мифтоҳ” соҳиби Саккокий, ҳофиз Абулҳасан ибн Қаттон, наҳвга тааллуқли “Алфия” муаллифи Яҳё ибн Мўтий, Муваффақ Абдуллатиф Бағдодий, ҳофиз Абу Бакр ибн Нуқта, “Тарих”, “ал-Ансоб” ва “Асадул ғоя” муаллифи Иззуддин Али ибн Асир, шоир Ибн Утбий, Сайфул Омадий, Ибн Фадлон, “ат-Тоия” соҳиби Умар ибн Фориз, “Аворифул маориф” соҳиби Шиҳоб Суҳравардий, Баҳо ибн Шаддод, “Мавлид Набавий” муаллифи Абул Аббос Авфий, аллома Абул Хаттоб ибн Даҳия, унинг укаси Абу Амр, ғазавотлар ҳақидаги “ал-Иктифо” муаллифи Абуррабеъ ибн Солим, шоир Ибн Шавво, ҳофиз Закийиддин Барзолий, ханафийлик шайхи Жамол Хусарий, Шамс Жавний, Абу Абдуллоҳ Зайний, Абулбаракот ибн Муставфи, “ал-Масал ас-Соир” соҳиби Зиё ибн Асир, “ал-Фусус” соҳиби Ибн Арабий, “ат-Танбеҳ” шарҳчиси Камол ибн Юнус ва бошқалар.
Жалолиддин Суютийнинг
"Тарих ал-хулафо" китобидан