Оила (106)
«Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт» (Фурқон сураси, 74-оят)
Оилаларимиз чироғи ва чароғбони бўлган аёллар зотига эҳтиром кўрсатиш, уларни эъзозлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисмидир.
Муқаддас динимиз ҳам нозик хилқат эгаларининг хақ-ҳуқуқларини тўла-тўкис таъминлаб берди.
Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг илтимоси ила оққа кўчирмоқдаман. Эр-хотин ўртасида пайдо бўлган низода аёлининг юзига уриш мумкинми? Уриш мумкин бўлса, қай ҳолларда ва қайси жойларига уриш мумкин? Аёли билан низолашиб қолганда аёл ноҳақ бўлса, эр киши тўшакни алоҳида қилиб ётса, аёл ундан кечирим сўрамаса, неча кунгача тўшакни алоҳида қилиб ётиш мумкин?
Маданият тадқиқотчиси антрополог Мэри Эберштадт "Ғарб аслида Худони қандай йўқотди" номли асарида Ғарб дунёсида диннинг таназзулга учраши ҳақида янги ишонарли назарияни илгари суради. Ғарбда дастлаб дин таназзулга юз тутган, кейин эса бу оила институтининг таназзулига айланган деб ҳисоблаш умумий қабул қилинган.
Аллоҳ таоло айтди: «У аёлларга (яъни, эрлари ўлиб, идда сақлаб турган аёлларга) совчиликни ишора қилишингизда ёки ичларингизда (совчилик ҳақида) ўйлашингизда сизлар учун гуноҳ йўқ» (Бақара сураси, 235).
Ўғлим билан келинимнинг турмушлари бўлмади. Иккаласига қилинган панд-насиҳатлар таъсир қилмади, улар ажрашиб кетишди. Ўртада фарзанд бор, уч ёшда. Ўғлим фарзандини жуда соғинади, нафақасини ҳар ойда ўз вақтида етказади. Келиним ва уйидагиларнинг шарти шуки, ўғлим уйга кириб кўриши керак экан. Бу ёқда мен ҳам, бувиси ҳам неварани жуда соғинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалатгимиз келади. Келиннинг уйидагилар ҳам мусулмонликни даъво қилувчилардан. Сиздан сўрайдиганимиз шуки, шариатда эр-хотин ажрашгандан кейин болага отаси ҳам ҳақлими, уни кўришга ўз уйига олиб кетишга ҳаққи борми?
Татаристон пойтахтида эркак ва трансгендердан (яъни операция натижасида жинсини аёлга алмаштирган эркакдан) иборат ностандарт эр-хотин никаҳ ўқитмоқчи бўлди, бироқ имом рад этди. Бу ҳақда Қозондаги Гаил масжиди имом-хатиби Рустам Хайруллин маълум қилди, деб ёзади “Вечерняя Казань”.
Биз ҳозир жуда афсусланарли бир даврда яшаяпмиз. Чунки ҳаётимизнинг асоси бўлган кўплаб маънавий тушунчаларни унутиб юборганмиз. Шунга қарамай, мен ҳозир бахтли замонда яшаяпмиз, деб айтишим мумкин. Чунки биз бугун кеча эслашимиз ҳам мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида нафақат хотирлаш, балки уларни ўзимизга қайтариб олмоқдамиз. Севги ва меҳр-шафқат сўзи янги тушунча сари йўл очмоқда. Шуни унутмаслик лозимки қуруқ сўз амалда ишсиз, қадрсиз бўлиб қолаверади. Шу сабабли ҳали олижаноб қоидаларни нафақат эслашимиз, балки унга амал қилишимиз ҳам лозимдир.
Жанубий Африкадаги юзлаб аёллар мамлакатдан мусулмонларнинг шариат қонунларига мувофиқ никоҳларини тан олишни талаб қилиб, ўз ҳукуматини судга беришди.
Қирғизистонда кўп хотинлиликни қонунийлаштириш таклиф қилинмоқда. Бу сафар ушбу ташаббус билан Бишкек шаҳар кенгашига киришга уринаётган "Келечек" партияси чиқди: ундан номзод бўлган Назира Абдуқаюмова тўғридан-тўғри айтишича: "партия никоҳнинг бундай шаклини конунийлаштириш тарафдори".
"ЖАР парламентида аёлларга бир нечта эрли бўлишга рухсат берадиган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда – у ерда кўпхотинликка аллақачон рухсат берилган. Қонун лойиҳаси тенглик сари қўйилган муҳим қадам сифатида кўрилмоқда", - дея хабар беради Германиянинг Die Welt газетаси.
«Келин қилиш учун ўғирлаб кетилган ёш аёлнинг ўлими кўплаб Қирғизистон аҳолиси орасида ғазаб уйғотди. Пойтахт Бишкекда одамлар кўчаларга чиқишди", - дея хабар қилади немис нашри Süddeutsche Zeitung.
Ҳанафий уламоларимиз ва шофеийлар маълум муддатдан кейин талоқ қилиш ниятида ва бу ниятни яширган ҳолда бир эрнинг аёлга уйланишини жоиз деб биладилар.
Қуйида сизларга аёлнинг уйда ишлаши зарурлиги, эрининг ҳаёт қийинчиликларини кўтаришда ёрдам бериш, эрхотин орасидаги саодатнинг давомий бўлишни таъминлаши ва бунинг натижасида уй низом ва тартиб асосида тикланишига асар ва ривоятлардан далиллар келтириб берамиз.