"Иқтисодий ва ижтимоий муаммолар муносабати билан давлатимизда ҳозирда ноқонуний никоҳлар ва никоҳсиз туғилган болалар сони жуда кўп. Бу бизнинг миллатимиз учун жиддий муаммодир. "Келечек" партияси кўшхотинлилик тарафдори бўлиб, шу тариқа мамлакатимиздаги кўплаб – ижтимоий ва иқтисодий – муаммоларни ҳал қилишни режалаштирган", – деди сиёсатчи.
"Келечек" партияси устидан дарҳол Марказий сайлов қўмитасига шикоят қилинди. Рақобатчи партиялардан бири бу таклиф қонунга хилоф эканлиги ҳақида баёнот берди: Қирғизистон Жиноят кодексида кўп хотинлилик тақиқланган. Лекин Қирғизистонда ҳам, қўшни давлатларда ҳам амалда бу ҳолат мавжуд. Ушбу амалиёт тарафдорлари иккинчи хотинга уйланиш Қуръонда рухсат этилганини асос қилиб келтирмоқдалар, қонунни айланиб ўтиш учун эса диний никоҳ маросими ўтилмоқда, лекин расман қайд қилинмаяпти.
Қирғизистонда кўп хотинлиликка қарши бўлганлар, жумладан, кўчалардаги йўловчилар орасида кўп, деб хабар қилади «Настоящее время» нашри. "Битта хотин билан яшаш керак. Кўп хотинлиликни қнунийлаштириш – нотўғри", – таъкидлайди рўмол ўраган аёл. "Бу нотўғри. Қандай қилиб иккита аёлни хотин қилиб олиш мумкин ўзи? Биз ҳеч қачон бундай қонунларни қўллаб-қувватламамиз", – дея унинг фикрига қўшилади ёш йигит. "Мен дўстим билан бир хил фикрдаман. Ахир, шундай қилиш мумкинми? Албатта, битта хотинини боқолмасдан туриб, иккинчи хотин олаётганлар ҳам бор", – дейди Бишкекда яшовчилардан яна бири.
Хотин битта бўлиши керак деган фикрга Абдуқаюмованинг кўплаб рақиблари ҳам қўшилишади. "Кўп хотинлилик ғоясини илгари суриб, партия эркакларни аёллардан устун қўйган ҳолда аёлларни камситмоқда, – дейди Бишкек шаҳар кенгаши депутатлигига номзод Ўрман Насиқулов. – Бу бизнинг анъанавий тушунишимиздаги оила институтига рахна солади. Мени шундай тарбиялашган: битта хотин, битта оила, бутун умрга битта муҳаббат".
Кўп хотинлиликни қонунийлаштириш масаласи Қирғизистонда баҳс-мунозараларга сабаб бўлди
Қирғизистонда кўп хотинлиликни қонунийлаштириш таклиф қилинмоқда. Бу сафар ушбу ташаббус билан Бишкек шаҳар кенгашига киришга уринаётган "Келечек" партияси чиқди: ундан номзод бўлган Назира Абдуқаюмова тўғридан-тўғри айтишича: "партия никоҳнинг бундай шаклини конунийлаштириш тарафдори".
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Оила
|
Калит сўзлар