close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жанубий Африка Республикасида аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта эркакка хотин бўлиши мумкин

"ЖАР парламентида аёлларга бир нечта эрли бўлишга рухсат берадиган қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда – у ерда кўпхотинликка аллақачон рухсат берилган. Қонун лойиҳаси тенглик сари қўйилган муҳим қадам сифатида кўрилмоқда", - дея хабар беради Германиянинг Die Welt газетаси.

"Кўпхотинлик ёки полигиния Жанубий Африка Республикасида жиноят саналмайди. Хусусан, 2009 йилдан 2018 йилгача мамлакат президенти бўлган Жейкоб Зуманинг тўрт хотини бор, - дея қайд етади газета. – Кўп эрлилик учун жазо йўқлиги аёлларга нисбатан амал қилмайди. Қонунга киритилган ўзгартишларнинг қабул қилиниши уларни янада тенг ҳуқуқли бўлишини таъминлайди, деб тахмин қилинади. Бу ерда имконият катта: Жанубий Африканинг Sunday Times газетаси веб-сайтида хабар берилишича, ички ишлар вазирлиги амалдаги ҳуқуқий ҳолат тенгсизлик ҳисса қўшадиган дискриминация сифатида кўриб чиқиладиган ва шу сабабли ўзгартирилиши керак бўлган ҳужжатни чоп этди".
"Баҳоларга кўра, Жанубй Африкада юз минглаб одамлар, аввало, мамлакатнинг энг катта этник гуруҳи саналган 11 миллион зулуслар орасида кўпчилик полигам никоҳда яшайди. Насроний Европадан фарқли равишда, бу ерда полигам никоҳлар тақиқланмаган. Расман улар ҳатто эркаклар учун ҳам қонунан тақиқланган. Лекин кўп хотинлилик асрлар давомида амал қилиб келгани учун уларга ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар таҳдид солмайди. Бироқ, танқидчиларнинг таъкидлашича, бундай оила моделлари чуқур птриархал структураларга асосланган ва аёлларни эрларига қарам қилиб қўйди", - дейилади мақолада.
"Агар қонунга ҳақиқатда тузатишлар киритиладиган бўлса, фақат кўп эрлиликгина жиноят ҳисобланмай қўймайди. ЖАР ҳукумати президент Сирил Рамафоса раҳбарлиги остида ҳинд, яҳудий, мусулмон ёки растафариан урф-одатларига кўра тузилган барча никоҳларни расмнан тан олиш ниятида. Бунақаси ҳам ҳали мамлакатда бўлмаганди".
"Бу ғояни ҳамма ҳам қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Масалан, Ганиф Хендрикс, «ал-Жамаах» консерватив партияси етакчисининг айтишича, янги қонун чалкашликларга олиб келади: "Бола туғилганда унинг отаси ким эканлигини аниқлаш учун қўшимча ДНК-тестлар ўтказишга тўғри келади. Муаммо фақат чуқурлашади, холос".
"ЖАР радиостанциясига берган интервьюда у, шунингдек, аёллар учун бир нечта эркакка турмушга чиқиш ахлоқий жиҳатдан мақбул келмайди ва ҳатто «африкача» эмас бу, деб таъкидлади".
"Демократик альянсдан (DA) парламент депутати Наташа Маццоне эътироз билдириб, Хедрикснинг изоҳлари мамлакатдаги ҳар бир аёл чун ҳақоратдир, деб айтди. Унинг сўзларига кўра, Жанубий Африкада ўзгаришлар вақти етиб келди ва аёллар ҳам эркаклар билан бир хил ҳуқуқларга эга бўлиши лозим".
«Кўп эрлилик кўпхотинлиликка қараганда камроқ тарқалган. Бироқ, баъзи жамиятларда бу кенг тарқалган оила моделидир. Айниқса, унумдор ерлар етарли бўлмаган ва болалар сонини чеклаш мантиқан тўғри бўлган ҳудудларда. Кўп эрлилик Ҳиндистон, Бутан, шунингдек, Конго ва Шимолий Нигерияда кенг тарқалган. Ҳомиладорлик 9 ой давом этгани учун бундай никоҳларда камроқ бола туғилади. Шу билан бирга, оила тузилмалари ижтимоий бирдамликни мустаҳкамлайди ва хавфсизликни таъминлайди», - деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase