close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозон имоми трансгендерга никоҳ ўқишдан бош тортди

Татаристон пойтахтида эркак ва трансгендердан (яъни операция натижасида жинсини аёлга алмаштирган эркакдан) иборат ностандарт эр-хотин никаҳ ўқитмоқчи бўлди, бироқ имом рад этди. Бу ҳақда Қозондаги Гаил масжиди имом-хатиби Рустам Хайруллин маълум қилди, деб ёзади “Вечерняя Казань”.

Имомнинг сўзларига кўра, трансгендернинг онаси “қизи”нинг никоҳини ўқишни сўраган, бироқ у рад жавобини берган.
"Буни динимиз тақиқлаган. Ўғил бола бўлиб туғилган ўғил бола бўлиб яшашиш керак", деди матбуот анжуманида имом.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти имомни қўллаб-қувватлаган. "Имомга ҳурмат! Анъанавий муносабатларни сақламоқда"; "Имом ҳамма нарсани тўғри айтди!"; "Улар масхара киляптими? Жинсни қандай ўзгартириш масаласида имомдан сўрамайдилар. Кейин никоҳ керак бўлиб қолди!"; "Нима учун уларга никоҳ керак?" - бу Қозон фуқароларининг ижтимоий тармоқлардаги шарҳларидан фақат бир қисми.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозонда бир жуфт трансгендер турмуш қургани маълум бўлган эди. ФҲДЁ уларнинг никоҳни рўйхатдан ўтказишдан бош тортиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини маълум қилди. "Консерватив" РФда ҳеч бўлмаганда имомлар ҳали ҳам бундай жуфтликларни рад этиш ҳуқуқига эга. Аммо бундай рад этиш уни янгиликлар рукнларига олиб келишининг ўзи огоҳлантириш белгисидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase