Бироқ, Эберштадт ўз тадқиқотида нарсалар тартибини бошқача келтиради. Инқилобдан олдинги Францияда оила институтининг таназзулга учраши тафсилотларига оид тарихий маълумотларга асосланиб, у АҚШда ҳам, Европада ҳам замонавий маданиятнинг ўзига хос шаклларига ўтади.
Олим ўз тадқиқоти натижаларига асосланиб, ишларнинг акс йўналиши ҳам тўғри эканлигини таъкидлайди – оила институтининг издан чиқиши насронийликнинг ўзи ҳам издан чиқишига олиб келди. Эберштадтнинг таъкидлашича, Ғарб дунёсида оиланинг таназзулга учраши ва диннинг таназзулга учраши ёнма-ён борган. Олимнинг фикрича, бу жараён ҳалигача тушуниб етилмаган. Тадқиқотчи ўз китобида қўллаб-қувватлайдиган асосий ғояни қуйидагича ифодалаш мумкин: «Дин ва оила жамият тараққиётининг қўш спиралини ташкил этувчи икки таркибий қисмдир. Жамиятнинг муваффақиятли такрор ишлаб чиқарилиши учун унинг иккала элементи бир-бирининг кучи билан озиқланиши керак».
Янги тадқиқот Ғарб дунёсида рўй бераётган бир қатор замонавий ижтимоий жараёнларнинг хусусиятларига ойдинлик киритади. Хусусан, Ғарбда кучли сингдирилган, аҳолининг асосий қисми агрессив ривожланаётган ғайритабиий бузуқлик (гей маданияти) культи олдида кўрсатиши керак бўлган бағрикенглик ва ҳаттоки камтарлик сабаби аён бўлади. Ғарбда аллақачон қўлланилаётган балоғатга етмаган болаларга нисбатан одил судловнинг табиати ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Ушбу иккала ҳодиса ҳам оила институтини йўқ қилишга қаратилган, чунки "қўш спирал" нинг иккинчи таркибий қисми бўлган насронийлик ўзининг замонавий кўринишида энди инсоният цивилизациясини чўчқалар подаси даражасига туширишга интилаётган кучлар учун сезиларли рақобатни англатмайди.
Ва ниҳоят, "жамият тараққиётининг қўш спиралини ташкил этувчи ҳар икки таркибий қисм"нинг яхлитлигига асосий эътибор қаратувчи дин Ислом дини эканлигини эслатиб ўтиш керакми? Умуман олганда, Ғарбий Европада қизиқ бир вазият юзага келмоқда: халқ ҳар қандай бузуқлик ва оғишларнинг қонунийлаштирилишига қарши исён кўтармоқда, бироқ у ёки бу давлатнинг расмийлари ўзларига маълум бўлган сабабларга кўра ўз хоҳиш-иродасини ўтказмоқда. Аксарият Ғарб фуқароларининг фикри, аниқроғи, норозилик ва хоҳиш билдириши сурбетларча оёқ ости қилинаётган бўлса, яна қандай ғарб демократияси ҳақида гапириш мумкин?
Бундай ҳолда, ислом дини табиий нарсаларнинг тартиби, жинслар ўртасидаги табиий муносабатлар, шунингдек, ота ва оналарнинг қарамоғида ўтган оддий болалиги азиз бўлган туб европаликлар учун ягона бошпана бўлиши мумкин.
Абу Муслим таржимаси