close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Москва муфтийси кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди

Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Россияда кўп хотинлиликни қонунийлаштиришга чақирди. У 25 сентябрда баёнот берганидек, бу қадам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилган бўларди. Аляутдинов Россияда аёллар сони эркаклар сонидан 10 миллионга кўп эканлиги, бунда аёлларнинг кўпчилиги ажрашган ёки бева қолганлигини эслатди, хабар қилади «РИА Новости».

Бироқ россиялик аёллар, унинг сўзларига кўра, «ижтимоий жиҳатдан мутлақо ҳимояланмаган». Кўп хотинлилик «аёллар ҳуқуқлари риоя қилинишининг кафолати» бўлган бўларди,  қайд этди муфтий.
Аляутдиновнинг айтиб ўтишича, кўп хотинлилик  Россиянинг бир қатор минтақаларида, жумладан, Татаристон, Доғистон ва Чеченистонда амал қиляпти, у бошқа динлар томонидан ҳам рухсат этилади. Бундан ташқари, у «зино ва гуноҳ»дан  халос бўлишга ёрдам берган бўларди».
«Шариат қонунлари мусулмонлар ҳаётининг асоси ҳисобланишига қарамасдан, мамлакатимиздаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар Россия қонунчилиги асосида тартибга солинади. Шу сабабли аёллар тўла қонли иккинчи турмуш ўртоғи бўла олишини қонунчилик даражасида ҳимоя қилиш механизми яратиш муҳим, бу кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради», - деди муфтий.
Қонунийлаштириш масаласини ҳал қилишни Аляутдинов ваколатли органлар ва ислом қонунчилиги билимдонлари иштирокида амалга ошириш зарур деб ҳисоблайди. У эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олишга чақирди, шунингдек, эркакларга молиявий мажбуриятлар ва вақтни барча оила аъзоларига бир хил тақсимлаш зарурати ҳақида эслатиб ўтди.
Аввалроқ  сентябрда  Росстат 2018 йил билан таққослаганда  бу йил ажрашишлар сони пасайганлигини қайд этганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase