close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда православ мактабидаги портлаш

Серпуховдаги портлашдан сўнг, кўпчилик Россияда православ мактаблари борлигини билиб олдилар - уларнинг сони анча кўп. Бу тизим шундай ишлайди.

13 декабрь куни Серпуховодаги Введенский Владичний аёллар монастири ҳузуридаги православ гимназияси ҳовлисида собиқ талаба Владислав Струженков қўлбола бомбани портлатиб юборди. Портлаш натижасида ўн нафар мактаб ўқувчиси жароҳат олди, Струженковнинг ўзи тирик қолди ва ҳозир реанимацияда.
Бундан бир неча йил олдин унда саратон касаллиги аниқланиб, қалқонсимон без олиб ташланганидан кейин Струженков семириб кетаётганидан хавотирга тушганди. Журналистларнинг маълумотларига кўра, ўсмир деперссияга тушиб қолганди. Shot ёзишича, отасининг талаби блан у бир неча ой олдин белгиланган препаратлар қабул қилишни бошлаган.
Портлаш рўй берган гимназия ўқувчилари журналистларга ҳикоя қилишларича, Струженков ўқитувчилар томонидан «буллинг»га учраган — эҳтимол, ҳақоратланган ва баҳолари пасайтириб қўйилган. Шу билан бирга, ўсмирнинг ўзи собиқ синфдошлари томонидан меҳрибон ва ҳамдард деб таърифланган. Ўқувчилар аввал ҳам ўқитувчилар томонидан зўравонликдан шикоят қилишган. Уларнинг сўзларига кўра, ўқитувчилар болани уриши ёки итариб юбориши мумкин эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Струженковнинг жинояти сабаби айнан "гумонланувчининг шахсий душманлик муносабатлари фонида мактаб ўқитувчилари ва роҳибаларга нафратланиши" бўлган.
Монастирнинг православ гимназиясида атиги 100 киши ўқийди. Федерал ўқув дастуридан ташқари, мактаб лотин, черков-славян тили ва «Закон Божий»ни ўргатади. Мактаб ўқувчилари монастирда хор куйлаш билан шуғулланадилар ва ибодат хизматларида қатнашадилар.

- Россияда православ диний таълим муассасалари тизими қандай ташкил этилган?
- Диний мактаблар ўқув фанлари рўйхатидан ташқари, оддий мактаблардан нимаси билан фарқ қилади? Бундай шароитда ўқитувчилар ва болалар ўртасида қандай муносабатлар ўрнатилади?
- Нега динсиз оилалар фарзандларини православ мактабларига беришади?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Муносабат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase