close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эргашилувчи ҳаво

Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган ҳалок қилгувчилардан яна бири эргашилувчи ҳаводир. Қуръон бу ҳақда ҳам турли жойларда айтиб огоҳлантирган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломга айтди:

Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган ҳалок қилгувчилардан яна бири эргашилувчи ҳаводир. Қуръон бу ҳақда ҳам турли жойларда айтиб огоҳлантирган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломга айтди:
“..ва (нафс) хоҳишига эргашиб кетмагин! Акс ҳолда у сени Аллоҳнинг Йўлидан озди-рур..” (Сод сураси, 26-оят)
Сўнгги расулига айтади:
“..Ва Биз қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эр-гашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!” (Каҳф сураси, 28-оят)
Яна айтди:..Аллоҳ томонидан ҳидоятланмаган ҳолда ўз ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!..” (Қасас сураси, 50-оят)
Бир қавмни ёмонлаб деди:
“..Ана ўшалар Аллоҳ дилларини муҳрлаб қўйган ва ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашган кимсалардир”. (Муҳаммад сураси, 16-оят)
Қуръони Карим баён қилишича, ҳавойи нафсга эргашишлик инсонни кўр ва кар қилади, уни адаштиради. Қалбини ўчиради. Энди у кўрмайди, эшитмайди, тушунмайди:
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), ҳавойи нафсини ўзига “илоҳ” қилиб олган ва Аллоҳ уни билган ҳолида йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳрлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас, уни Аллоҳ (йўлдан оздиргани)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсиз-ларми?!” (Жосия сураси, 23-оят)
Шунинг учун ибн Аббос айтди: Ерда ибодат қилинадиган энг ёмон илоҳ ҳавойи нафсдир.
Қуръон жаннатга кириш сабабларининг аломати нафсни ҳаводан қайтариш эканлигини айтган:
“Энди ким (ҳаёти дунёдалик пайтида Қиёмат Куни маҳшаргоҳца) Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва У Зотга ҳисоб-китоб бериши) дан қўрққан ва нафсини ҳавойи хоҳишлардан қайтарган бўлса; У ҳолда фақат жаннатгина (унинг учун) жой бўлур”. (Нозиот сураси, 40-41-оятлар)

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase