close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Астрология: фанми ёки сеҳр-жоду?

Келинг, астрология аслида нима эканлигини аниқлаб оламиз. Фанинг бир турими? Ёки сеҳр-жодуми? Кўпинча астрология математика ва астрономиянинг комбинацияси бўлиб, инсон тақдирини у туғилган пайтда осмон жисмлари жойлашуви ва ҳ.к. бўйича аниқлашга имкон бериши кўзда тутилади.

Мактабда физика дарсида ўтилган айрим нарсалар ҳали бизнинг хотирамизда сақланиб қолган бўлиб, барча моддий жисмлар бир-бири билан ўзаро алоқада бўлишини унутганимиз йўқ, шу сабабли юлдузлар ёки сайёралар каби улкан осмон жисмлари бизга нур таратиш ёки бизга қандайдир хусусиятлар тақдим этадиган бошқа нарсалар ёрдамида таъсир этишига ажабланиш керак эмас. Бироқ бу фақат бир қарашда мантиқий ва асосланган кўринади.
Астрология қадимда, физиклар ҳали юлдузлар ва сайёралар қанчалик буюк эканлиги ҳақида тушунчага ҳам эга бўлмаган пайтда вужудга келган. У пайтлар осмон жисмлари (Қуёш, Ой, Юпитер, Сатурн, Марс, Венера ва Меркурий) мажусийларнинг сохта маъбудларини гавдалантирган. Шу сабабли қадим замонларда астрологлар амалда қайси сохта маъбуд ушбу кишининг «ҳомийси» ҳисобланиши ва унинг тақдирини белгилаб берган. Шунинг ўзи мусулмонларга астрологиядан узоқроқ туриш учун етарли бўлиши лозим. Қуйидаги оятни изланг:
«Жаҳийм иғвога учганларга зоҳир қилинди. Ва уларга: «Аллоҳдан ўзга ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?! Улар сизга ёрдам бера олурларми ёки ўзларини қутқара олурларми?!» дейилди. Бас, унга улар, иғвога учганлар. Ва Иблиснинг аскарлари биргаликда юзтубан тахлаб ташландилар. Улар унинг ичида бир-бирлари ила хусумат қилар эканлар, дедилар: «Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз. Чунки сизларни Роббул Оламийнга тенглаштирардик» (Шуаро сураси, 91–98).
Албатта, ҳозир замон бошқа ва астрология ҳам аввалгидек эмас, деб эътироз билдириш мумкин. Лекин ҳатто ҳозир ҳам астрология тибет буддизми ёки индуизм каби динларда сиғинишнинг уйғунликдаги қисми ҳисобланади. Масалан, индуизмда айрим осмон жисмлари мажусийлар сохта маъбудалари тимсоли бўлиб, уларнинг рамзлари (наваграха) ҳар бир индуистлар ибодатхонасидан ўрин топади. Эслатиб ўтамизки, индуизм бу кўпхудолилик, у эса, худди даҳрийлик каби, Аллоҳ томонидан кечирилмайди.
Айрим астрологлар осмон жисмлари одамлар ҳаётига ва уларнинг тақдирига гравитация ёки электромагнетизм каби ўрганилган ўзаро алоқалар орқали таъсир этади деб баёнот берадилар. Бу таъсирни аниқлаш учун улар тақиқланмаган математика ва астрономиядан фойдаланади; боз устига, бу фанлар билан шуғулланиш, хусусан, ислом томонидан ҳам рағбатлантирилади. Бунинг оқибатида одам ўзини астролог у билан алоқа қилиш жазога олиб келадиган башоратчи эмас, Аллоҳнинг ишораларини сеҳрдан фойдаланмасдан, рухсат этилган усуллар ёрдамида талқин қиладиган оддий олим деб юпатади. Бу умидлар ёлғон ва мен ҳозир уларнинг хатолигини исботлашга уриниб кўраман.
Астрологларнинг таъкидлашича, одам туғилган пайтдаги осмон жисмлари координаталарини билиш уларнинг инсон ва унинг тақдирига таъсирини белгилаб бериши мумкин. Бироқ манбага бўлган масофанинг ортиши билан бу таъсирлар қизғинлиги пасайди. Масалан, вазни Ер сайёрасидан 317 баравар оғир бўлган Юпитер каби улкан сайёранинг гравитация таъсири сиздан бир метр масофада турган КамАЗ юк машинасининг тортишиш кучидан кичикдир. Бироқ натал хариталарда юк машиналар жойлашуви нимагадир ҳисобга олинмайди.
Магнит майдони билан боғлиқ вазият яна ҳам ёмон. Масалан, Юпитернинг магнит майдони бизнинг сайёрамиз магнит майдонидан 50000 марта катта. Унинг таъсири мана шу ерда намоён бўладигандай кўринади, лекин магнит майдони ҳам манбадан масофага қараб тез пасайиб боради ва Ер юзасигача етиб борадиган магнит майдони кучланиши ҳаракатланаётган трамвай магнит майдони кучланишидан миллион (!!!) баравар паст бўлади. Трамвай координаталари ҳам натал картада ҳисобга олинмайди.
Лекин, эҳтимол, айнан осмон жисмларининг макондаги маълум бир нуқталарда жойлашуви бизга таъсир кўрсатар? Бу ерда ҳам астрология адвокатларининг умиди пучга чиқади, бизнинг сайёрамиз маконда қайд қилинмаган ва унинг айланиш ўқи ҳам қайд қилинмаган, у 26000 йиллик даврда прецессия амалга оширади (фараз қилинган марказ атрофида конусни тасвирлайди). Бунинг натижасида баҳорги тенгкунлик нуқтаси йилига 0,01 бурчак сониясига силжийди, бу эса 22000 километр демакдир! Яъни сайёрамиз диаметридан қарийб 2 баравар катта!
Лекин астрологларнинг инсон ҳаётида ўтмишда рўй берган ва келажакда рўй берадиган ҳодисалар билан нима қилиш керак? Ахир биз ҳозиргина аниқладикки, осмон жисмларининг бизга таъсири жуда кичик, астрономик амаллар кўпинча маъносиз бўлади ва ҳ.к. Бошқача қилиб айтганда, математика, физика ва астрономия астрологияда фақат сеҳргарнинг реквизиталри каби фойдаланилади, яъни эътиборни асосий нарсадан чалғитади. Бир-бирига тўғри келишлар нимага асосланади унда?
Биринчидан, тасодифларга. Одамлар ўйин столининг натал картасини тузмасдан туриб кўпинча рулеткада рақамни тўғри топади ва биз бунга ҳайрон колмаймиз.
Иккинчидан, инсон руҳияти хусусиятларига. Психологияда Барнум самараси маълум. 1948 йил америкалик психолог Бертрам Форер психологик эксперимент ўтказди: тест натижалари бўйича уларга шахсияти таҳлилини тақдим этиш учун талабаларга шахсият тести тарқатди. Бироқ ҳақиқий таҳлил ўрнига ҳаммага мунажжимлар башоратидан олинган бир хил мавҳум матн берди. Кейин эса ҳар бир талабадан унинг шахсияти таърифи ҳақиқатга қанчалик мос келишини беш балли шкалада баҳолашни сўради. Ўртача баҳо 4,26 га тенг бўлди. Мана у тарқатган матн:
«Бошқа одамлар сизни яхши кўриши ва сиздан қойил қолишига эҳтиёж сезамиз. Ўзингизга нисбатан еталича танқидчисиз. Ўз манфаатларингизда ҳамон фойдалана олмаган яширин имкониятларингиз жуда кўп. Гарчи айрим шахсий заифликларингиз бўлса-да, умуман олганда улар таъсирини йўққа чиқаришингиз мумкин. Ташқи кўринишидан ўзига ишончли ва интизомли, аслида эса, хавотирланиш ва ишончсизлик ҳис қилишга мойилсиз. Вақти вақти билан тўғри қарор қабул қилдимми ёки тўғри ҳаракат қилдимми деган жиддий шубҳалар сизни қийнай бошлайди. Сиз қандайдир хилма-хилликни афзал кўрасиз, доиралар ва чекловлар сизда норозилик уйғотади. Шунингдек, сиз мустақил фикрлашингиздан фахрланасиз; етарлича далилларсиз бошқаларнинг фикрларини қабул қилмайсиз. Бошқа одамлар билан ҳаддан ташқари кўнгли очиқ бўлиш – унчалик оқилона эмаслишини тушуниб етагнчиз. Баъзида сиз экстраверт, хушмуомала ва киришимлисиз, баъзида эса - интроверт, эҳтиёткор ва вазминсиз. Айрим интилишларингиз хаёлот доирасида қолиб кетади. Хаётдаги асосий мақсаддарингиздан бири – барқарорлик».
Ўзингизни танидингизми?
Учинчидан, жодугарликка. Жодугар сизнинг ўтмишингиз ҳақида жинлардан ёки бошқа тақиқланган усул билан маълумот олиши мумкин.
Шундай қилиб, астрологик башоратлар, гороскоплар ва ҳ.к. адолатли эканлигининг биронта илмий асоси йўқ. Бунинг устига, астрология уни қўллайдиган биронта кишига ёрдам берганининг исботи йўқ. Астрологиядан давлат бошқарувининг бир қисми сифатида фойдаланган шумерлар аккадияликлар томонидан, сўнгра бобилликлар томонидан босиб олинган, сўнгра улар ҳақида хотира минг йилларга йўқолиб кетган. Этрусклар фолбинлик ва астрология усталари саналган, лекин бу уларни римликлар томонидан босиб олиниш ва тўлиқ ассимиляциядан қутқара олмаган, ҳозир эса ҳеч ким уларнинг китобларини ўқий олмайди.
Астрологик башоратларда барча мос келишлар ёки тасодифга, ёки сеҳр-жодуга асосланади. Астрологга мурожаат қилиб, сиз энг яхши ҳолатда товламачи-фирибгардан, энг ёмон ҳолатда эса – жодугардан ёрдам излайсиз. Биринчи ҳолатда сиз ёлғонига ишонасиз ва Яратувчига имондан воз кечасиз, иккинчи ҳолатда эса – кўп худоли шахсга ишонасиз ва унинг сизга нисбатан ҳукмронлигини тан оласиз. Қуръонга кўра, бу ҳаракатлардан биронтасини содир этган шахс Аллоҳдан жазосини олади. Осмон жисмлари тақдирингизни бошқаришига ёки инсон оккултизмга оид билимлар ёрдамида келажакни олдиндан айтиб бериши мумкинлигига ишонишнинг оқибати мана шудир.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase