close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳозир учун эътибор бериш

Мўмин банда ўтмиш ҳақида тўхтаб фикр қилмоғи, ундан фойда олиб, уни ҳисоб-китоб қилмоғи ҳамда келажак учун тайёргарлик кўрмоғи лозимдир. У ҳозири, яшаётган соати зое кетмай туриб, уни ғанимат билмоқ учун унга эътибор қаратмоғи даркор.

Мўмин банда ўтмиш ҳақида тўхтаб фикр қилмоғи, ундан фойда олиб, уни ҳисоб-китоб қилмоғи ҳамда келажак учун тайёргарлик кўрмоғи лозимдир. У ҳозири, яшаётган соати зое кетмай туриб, уни ғанимат билмоқ учун унга эътибор қаратмоғи даркор.
Юқоридаги ҳадисни тахдил қилиб ўзимизга савол бериб кўрайлик: Нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат қойим бўлай деб турган пайтда ҳам кўчат экмоқчи бўлган инсон кўчатини экиб олишини айтдилар?
У одам ўша кўчатнинг мевасини ўзи териб олиш учун экиши аниқ. Аммо у бугун экиб, эртага ҳосилини ўриб ололмайди-ку?
Ёки у эккан кўчатни ўзидан кейингилар учун экадими?. Бу ҳақда бир ҳикоя ҳам бор: Дарахт экаётган бир кекса кишидан сўрашди: Бир оёғингиз қабрда бўла туриб нега бу дарахтни экяпсиз? Чол жавоб берди: Биздан аввалгилар экдилар, биз едик. Энди биз экамиз, биздан кейин ейдилар.
Аммо ҳадисда келтирилган нарсада бошқа маъно бор. Бугун экиб, эртага ҳосилини ўриб олмоқчи бўлган одамнинг ўзи яшамайди. Чунки Қиёмат Соати қойим бўлган, яқинлашган. Энди бу дунёда ҳаёт йўқ.
У ҳолда нега ўша инсон қўлидаги кўчатни экмай қолдирмаслиги керак?
Бу ҳадисда амал улуғланмоқда. Экилган дарахтдан биров фойдалансин ёки фойдаланмасин, мусулмон инсон ерни обод қилишдан қолмаслиги, амалсиз бир лаҳзасини ҳам ўтказмоги жоиз эмаслиги, модомики ҳаёт бор экан, гарчи Исрофил сур чалмоққа шай туриб, Ер юзида ҳаёт қолмаслиги аниқ бўлган пайтда ҳам амал қилишдан тўхтамаслиги айтилмоқда.
Демак, ўтмиш-келажақцан кўз юмиб, ҳозирги лаҳзаларимизни тўғри адо қилишимиз мақсадга мувофиқдир.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур (ҳафизаҳуллоҳ) таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase