close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашни давом этишини билдирди

Ллойд Жамес Аустиннинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Украинага мудофаа соҳасида яна 400 миллион долларлик ёрдам бермоқчи.

Ллойд Жамес Аустиннинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатлари (АҚШ) Украинага мудофаа соҳасида яна 400 миллион долларлик ёрдам бермоқчи.
Мавзу ҳақида Украина Президенти Матбуот хизмати томонидан берилган баёнотига кўра, Президент Владимир Зеленский расмий ташриф билан ҳозирда Украинада бўлган Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Жамес Аустинни қабул қилди.
Ушбу қабул олдидан нутқ сўзлаган Зеленский, Украинани қўллаб – қувватлагани учун АҚШга миннатдорчилик билдирди.
Зеленский, шунингдек, Россия - Украина уруши бошланганидан бери (2022 - йил феврал) АҚШнинг Киевга кўрсатган ёрдамининг аҳамиятини таъкидлади.
Аустин эса АҚШнинг Украинани қўллаб - қувватлашни давом этишини билдирган ҳолда: «Мен бугун Украинага ўқ - дорилар, ҳарбий техника ва қуроллардан иборат 400 миллион долларлик Президентлик Ёрдам пакети топширилгани ҳақидаги маълумотни бўлишишни истайман», - деди.
Украина Мудофааси алоқа гуруҳини яна бир бор йиғишни истаганини қайд этган Аустин, «Украинанинг ғалаба қозониши учун Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш мақсадида 50 дан ортиқ давлатдан иборат коалиция билан ҳамкорлик қилмоқдамиз», - дея гапирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase