Ҳаётимизнинг қай тарафига қараманг - у моддий тараф бўладими, маънавийми, фикрий тараф бўладими, ижтимоийми ёки иқтисодий тарафми, сиёсийми - бирламчи вазифалар мезонига халал етганини кўрасиз.
Кўп давлатларда илм, таълимдан кўра дабдабага кўпроқ эътибор қаратилади. Кўп ёшларнинг фаолиятларида ақл тарбиясидан кўра бадан тарбиясига эътибор кучлилигини кўришимиз мумкин. Йигитларга фақат жисмоний тарбия керакдек гўё. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Инсон ўз жисми билан инсонми ёки ақли биланми?
Бир шоирнинг бу мисралари ёдимга тушади:
Жисминг хизматида елдинг, югурдинг
Зиёнли тарафдан фойда истарсан.
Айт руҳинг учун сен не ишлар қилдинг,
Ахир жасад эмас, руҳла инсонсан.
Яна бир шоир бундай деган эди:
“Кишининг ярми тили бўлса ярми аҳлидир,
Қолгани гўшт ва қон”, деган ҳақлидир.
Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси