Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Европарламент депутатлари Европа Иттифоқига аъзо давлатларни Россия билан ҳукуматга алоқадор муассасаларни, масалан, Россия фан ва маданият марказлари ҳамда "Россия дипломатик ваколатхоналари ҳомийлигида ва раҳбарлигида фаолият юритувчи ҳамда Россиянинг дипломатик миссиялари раҳбарлигида фаолият юритувчи, Россия давлат тарғиботини дунёда илгари сураётган рус диаспораси ташкилотлари ва бирлашмалари"ни ёпиш ва тақиқлашга чақирмоқда.
Европарламент аъзолари Россия Федерациясини терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Украина қуролли кучлари душманга нисбатан сезиларли устунликка эга.
АҚШ разведкаси Россия қуролларининг турлари ва миқдори ҳақида батафсил маълумотга эга, Москва учун вазият жуда оғир.
23 ноябрга ўтар кечаси россиялик босқинчилар Запорожье вилоятидаги Волнянская касалхонасининг туғруқ бўлимига ракеталар билан зарба беришди, натижада чақалоқ ҳалок бўлди.
Ишғол қилинган ҳудудларда жисмоний ва руҳий зўравонликларнинг ишончли далиллари мавжуд.
2026/2027 ўқув йилига қадар Латвия мактабларда иккинчи чет тили сифатида Европа Иттифоқи тилларидан бирини танлаш режалаштирмоқда. Мактаб ўқувчилари рус тилини иккинчи чет тили сифатида ўргана олмайдилар.
SUNGUR ракеталари Эронда ишлаб чиқарилган камикадзе –дронларни йўқ қила олади
Махсус халқаро трибунал тузилади.
Украина Бош прокуратураси камида 8300 нафар тинч аҳолининг ўлганини тасдиқлаб, аслида уларнинг сони анча кўп эканлигини таъкидлади.
Эронда Маҳса Амини ўлимидан сўнг бошланган норозилик намойишлари икки ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда. 380 га яқин одам ҳалок бўлди.
Анқара мудофаа вазирлиги амалиётлар Туркияда тақиқланган Курд ишчилар партияси ва Сурия курдларининг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларига (YPG) қарши қаратилганини маълум қилди.
Қозоғистондаги овоз беришнинг дастлабки натижалари амалдаги давлат раҳбарининг яққол ғалабасидан далолат бермоқда. Тўқаевга деярли номаълум беш номзод қарши чиқди.