Бу ҳақида 4 апрель, душанба куни яҳудийларнинг JTA ахборот агентлиги ёзди. Ўтган ҳафтада машҳур футболчи Мисрнинг MBC Masr телеканалига интервью бериб, "Ҳа, мен машҳурман" кўрсатуви бошловчиси Мона ал-Шаркавийга спорт поябзали совға қилган, у миннатдорчилик билан қабул қилиб, аукционда қора, оқ ва қизил рангли оёқ кийимини қўйишга ваъда берган эди.
Эътибор беринг, араб ва хусусан, Миср маданиятида поябзал ифлос нарса саналади ва бундай совға мусулмонлар томонидан ҳақорат сифатида қабул қилинади. Депутат Ҳасасайн ҳам кўрсатувда бу имо-ишорани масхара қилиб, шундай деди: "Кимнинг бутсаларини сотмоқчисан, Месси? Улар учун қанча хоҳлайсан? Билгинки, Мисрлик чақалоқнинг тирноғи бутсаларингдан қимматроқ. Уларни сақлаб қўй ёки Исроилга сот.
Бироқ мисрлик парламентари шу билан чекланиб қолмади. У "Мана менинг оёқ кийимим, уни Аргентинага беряпман, бу мисрликларни ҳақорат қилиш" деб туфлисини ечди.
Маҳаллий футбол федерацияси вакили Азми Мужоҳид ҳам Мессининг совғасини танқид қилди. Телефон орқали студияга қўнғироқ қилиб: "Динимизда..."– деди, лекин гапини тугата олмади. Ҳасасайн: "Унинг дини яҳудийдир!"деб унинг гапини бўлди.
Расмий бу тезисни тўлиқ қўллаб-қувватлади: "Мен унинг яҳудий эканлигини биламан - у Исроилга совғалар қилади, Йиғи деворини зиёрат қилади ва умуман ... Бизга унинг поябзали керак эмас, бизнинг камбағал халқимиз яҳудийлар ва сионистларнинг ёрдамига муҳтож эмас"
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик Месси ҳам кўпчилик ватандошлари каби католикдир. 2013 йил август ойида у ҳақиқатан ҳам "Барселона" клуби билан Қуддусдв бўлди ва Йиғи деворига ташриф буюрди.
Бир йил ўтиб, UNICEF нинг яхши ният элчиси бўлган Месси исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тинч муносабатларни ривожлантириш мақсадида Рим папаси Франциск томонидан уюштирилган футбол ўйинини қўллаб-қувватлади, бироқ жароҳати туфайли иштирок этмади.
Мессининг бу қилмиши ижтимоий тармоқларда кўплаб мунозараларга сабаб бўлди ва футболчини "ҳар куни фаластинлик болаларни ўлдираётган исроиллик босқинчилар"ни қўллаб-қувватловчи айбловлар бўлди.
Мисрликлар футбол афсонаси Лионель Мессини "яҳудий" ва "сионист" деб атади
Аргентиналик футбол юлдузи, "Барселона" етакчиси, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Мессини Миср расмийлари "яҳудий" ва "сионист" деб аташди. Бунга Мессининг хайрия доирасида қилган совғаси сабаб бўлган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|